Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Маъсумлардан ҳикматли сўз ва ўгитлар (2)

Маъсумлардан ҳикматли сўз ва ўгитлар (2)

images582-63Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

  1. Имом Содиқ (алайҳис салом) айтадилар: Ўз нафсингни тийиш йўлида худди ризқ топиш йўлида курашгандек кураш.
  2. Мўминлар амири Али (алайҳис салом) айтадилар: Аллоҳ наздида энг нафратли бандалар кечалари ўлик каби ухлаб, кундузлари эса бекор юрганлардир.
  3. Имом Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилинган ҳадисга кўра: Қум шаҳри шиаларимизнинг пок ва муқаддас шаҳридир.
  4. Имом Мусо ибн Жаъфар қизи Фотима, у эса Фотима бинт Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) айтдилар: Огоҳ бўлингизким, кимки, Муҳаммад ва Оли Муҳаммадга муҳаббатли бўлган ҳолда дунёдан ўтса, шаҳидлар ўлими билан ўтгандир.
  5. Имом Содиқ (алайҳис салом) айтади: Аллоҳнинг маслаҳатига кўра, ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо)нинг қабрлари махфий қолди. Шунинг учун ҳазрат Маъсуманинг қабри ҳазрат Фотиманинг қабрлари тажаллигоҳи кабидир.
  6. Амирал мўминин Али (алайҳис салом) айтадилар: Бирор беморни йўқлагани кетаётган одамнинг йўлда ажали етса, ўша одам жаннатийдир.
  7. Амирал мўминин Али (алайҳис салом) айтадилар: Жумъа намозига кетаётиб ўлган одам жаннатийдир.
  8. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Кимки, Алини унинг ўлимидан кейин зиёрат қилса, жаннатий бўлсин.
  9. Имом Содиқ (алайҳис салом) айтадилар: ғазабланмайдиганлар ва ҳасад қилмайдиганлар – жаннатийдирлар.
  10. Ҳазрат Али (алайҳис салом) айтадилар: Ўз фурсатини қўлдан бой бериш аҳмоқлик ва нодонликдан далолат беради.
  11. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматли китоби бўлмиш Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: «Роббим – Аллоҳ» деб шу гапида маҳкам турган кишиларга фаришталар нозил бўлиб: «Қўрқманглар, ғамгин ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар» деб башорат беришади. (Фуссилат сураси, 30-оят)
  12. Имом Ризо (алайҳис салом) айтадилар: Ҳамиша ҳамма ишингдан олдин намозингнинг ғамини егин.
  13. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бундай деб марҳамат қилганлар: Фарзандларингизни уч нарсага ўргатинглар: биринчиси – Пайғамбарингизга ишқ-муҳаббатли бўлишга, иккинчиси – унинг Аҳли-Байтига муҳаббатли бўлишга, учунчиси эса – Қуръон тиловатига. Зеро, Қуръонни кўтариб юрувчилар (уни ёд олганлар назарда тутилган) ҳамиша Аллоҳнинг паноҳидадирлар. Ҳеч соя бўлмайдиган Қиёмат кунида Қуръон ҳофизлари Аллоҳнинг соясида бўлурлар.
  14. Абу Басир ҳазрат имом Мусои Козим (алайҳис салом)дан, ул зот эса оталари имом Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилиб айтадилар: Фарзандларим, кимки, намозга енгил қарайдиган бўлса, ҳаргиз биз Аҳли-Байт шафоатига ноил бўлмагай!
  15. Ҳазрат амирал мўминин Али (алайҳис салом) айтадилар: Аллоҳ, Аллоҳ, намоз, намозга қанчалик эътибор беришини билсангиз эди! Ахир намоз амалларнинг энг яхшиси ва динингизнинг устунидир.
  16. Луқмон Ҳаким ўғлига қарата айтади: Фарзандим, оз сўзла, ҳамиша сўзларингда Худони ёдга ол. Зеро, У сени доим огоҳлантириб турар, сени огоҳ ва кўргувчи ҳолда яратгандир.
  17. Амирал мўминин Али (алайҳис салом) имом Ҳасан (алайҳис салом)га қарата шундай насиҳат қилганлар: Сенга ҳоҳ ошкор ишларда бўлсин ёки пинҳон ишларда, ёлғиз Аллоҳдан қўрқишингни васият қиламан.
  18. Имом Содиқ (алайҳис салом) айтадилар: Кимки, ёмон одам билан дўстлашса, унинг ёмонлигидан омонда қолмас.
  19. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Фарзанднинг отаси зиммасида уч ҳаққи бор: биринчиси – яхши исм қўйиш, иккинчиси – ёзишни ўргатиш, учинчиси эса – балоғатга етганида уйлантириб қўйишдир.
  20. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар: Кимники тўрт фарзанди бўла туриб бирортасига ҳам менинг исмимни қўймаса, менга жафо қилибди.
  21. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: Қўлдан берган нарсаларингиз учун афсусланманг ва Худо сизга берган нарсаларидан хурсанд бўлиб мағрурланманг. (Ҳадид сураси, 23-оят)
  22. Ҳазрат Али (алайҳис салом) айтадилар: Фақирларнинг зийнати иффат ва ҳаёдир, бойларнинг зийнати эса – шукр қилишдир.

23. Ҳазрат Али (алайҳис салом) айтадилар: Ўлим сизларга сояларингиздан кўра яқинроқдир.

Share

Check Also

Шукр қилишнинг ҳақиқий маъносини билайлик

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳазрати Довуд пайғамбар Худодан бундай деб сўраган экан: Эй Аллоҳим, қандай қилиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.