Home / Ўгит ва насиҳатлар / Оятуллоҳ Шоҳободийнинг ўгитлари

Оятуллоҳ Шоҳободийнинг ўгитлари

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Имом Хумайни ҳазратларининг устозлари бўлмиш Оятуллоҳ Шоҳободий латофатли руҳга эга йирик олим бўлиб, унинг юксак руҳи иймон ва ирфон билан йўғрилган эди. Қуйида ушбу буюк ориф олимнинг берган тавсияларидан айримларини шу ерда келтирамиз. Ул зотнинг тавсияларини шогирдларидан бири бўлган ҳазрат имом Xумайний ҳам ўз китобида келтирганлар ва бу олимнинг юксак илмидан далолат беради.

Фаришталарнинг савол-жавоби

Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Али Шоҳободий айтади: Ҳашр сурасининг оxирги уч оятини доим ўқиб юринглар. Чунки, доим шундай қилсангиз, бу оятлар сизга ёд бўлиб кетади ва қабрда савол-жавобга тутилганингизда жонингизга оро киради. Бу оятлар қуйидагилардир:

هُوَ اللَّـهُ الَّذِي لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ ۖ هُوَ الرَّحْمَـٰنُ الرَّحِيمُ ﴿٢٢﴾ هُوَ اللَّـهُ الَّذِي لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ ۚ سُبْحَانَ اللَّـهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿٢٣﴾ هُوَ اللَّـهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ ۖ لَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿٢٤﴾

«У – Аллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора сир-асрорларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.»

«УАллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Малик -ҳақиқий подшоҳ ва ҳукмдордир. (У) Қуддус – (барча айбнуқсонлардан) холи ва нолойиқ сифатлардан покдир. (У) Салом – нуқсонлардан саломат, ва Ўз (бандаларига) тинчлик-хотиржамлик, роҳат ва омонлик берувчидир. (У) Мўъмин- иймон ва омонлик берувчидир. (У) Муҳаймин – (бандаларини кузатиб турувчи ва ҳамма нарсаларни қамраб олувчи)дир. (У) Азиз – қудрат соҳиби ва барчанинг устидан ғолибдир. (У) Жаббор – бўйин сундирувчидир. (У) Мутакаббир – бағоят кибриёли ва улуғ мартабали Зотдир. Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) келтирадиган ширкларидан поку муназзаҳдир.»

«УАллоҳ, яратувчи, йўқдан бор қилувчи, (барча нарсага) сурат ва шакл берувчидир. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарсалар Унга тасбеҳ айтурлар. У енгилмас ва ҳикмат соҳибидир.» (Ҳашр сураси; 22 – оятдан 24 – оятларгача.)

Одам ўлганида қабрга қўйилганининг биринчи кечасиёқ фаришталар келиб “Раббинг ким?” деб ундан сўрашганида, қабрдаги одам: “У – Аллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У – Аллоҳ, шундай зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) пок, (бандаларига) омонлик берувчи, кузатиб турувчи, қудрат соҳиби, бўйин сундирувчи ва кибр-катталик эгасидир. Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан поку муназзаҳдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. У – Аллоҳ, яратувчи, (йўқдан) бор қилувчи, (барча нарсага) сурат (ва шакл) берувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат сохибидир”, – деб жавоб беради.

Бу жавобни эшитган фаришталар жуда ҳайрон қолишади. Зеро, бу Ҳақ Аллоҳнинг ҳақ каломи бўлиб, унда Аллоҳ таоло аниқ қилиб таништирилган.

Иродали бўлиш кераклиги ҳақида

Эй азиз дўстим, ҳеч қачон ўз азму иродангни қўлингдан бой берма. Зеро, инсоннинг инсонлиги унинг азму ирадасидадир. Оxиратда ҳар бир одамнинг ички дунёси ошкор бўлади ва шунга яраша одам турли мавжудотлар xилқатида қайта тирилади. Баъзилар бўри ва баъзилар эшак шамойилида зоҳир бўладилар. Сен эса инсон қиёфасида қайта тирилишинг учун ҳаракат қилгин. Бунинг учун кўп йўллар бор бўлиб, улардан бири бу иродали бўлишдир. Иродани эса инсондан йўқ қиладиган нарсалардан бири – бу беҳуда қўшиқ ва ашулларга қулоқ солишдир.

Аллоҳнинг даргоҳидаги ит ҳақида

Шайx ҳазратларининг айтишича, шайтон Аллоҳ даргоҳининг ити бўлиб Аллоҳнинг даргоҳига таниш бўлганларга акилламайди. Сиз бирор дўстингизнинг уйига кўп борадиган бўлсангиз, ўша уйнинг ити ҳам сизни таниб олади ва сизни кўрганида акилламайди. Худди шундай Аллоҳнинг ҳузурига тез-тез юзланиб турган бандага ҳам шайтон акилламайди. Аллоҳни танимайдиган бандалар қандай бўлиб Унинг ҳузурига юзлансалар, шайтон акиллаб киришларига йўл қўймайди. Лекин Аллоҳни таниган ва Унинг даргоҳига таниш бўлган бандалар эса Арш соҳибига итингизни боғлаб қўйинг ёки уни сокитлантирнг, деб илтимос қила оладилар.

Нафсни тарбиялаш ҳақида

Ҳашр сурасининг ўн саккизинчи ояти: “Я айюҳал-лазийна ааману иттақуллоҳа валтанзур нафсун маа қоддамат лиғодин”дан бошлаб суранинг оxиригача ўқиш нафсни тарбиялашда жуда таъсирлидир.

Жон чиқаётганида дунёга муҳаббат қўйиш ҳақида

Шуни билгинки, нафсинг бу дунёнинг қайси еридан кечадиган бўлса, унинг асари қалбингда бирор из қолдирмай иложи йўқ. Агар дунёнинг сарвати (бойлиги) ва лаззатлари кўп бўлса, қалбда шунчалик кўп из қолдиради ва қалбнинг дунёга бўлган муҳаббати ҳам шунчалик ошади. Оxири шу даражага бориб етадики, бутун қалб дунёга ва унинг зебу зийнатига боғланиб қолади. Дунёда содир бўладиган ҳар қандай гуноҳ ана шу қалбнинг дунёга бўлган муҳаббати ва боғлиқлиги сабаблидир.

Ўлим лаҳзаси яқинлашганида, дунёга боғланган одам ўзининг севикли моли дунёсидан ажралишга мажбур бўлганини кўргач, қалби ғам-ғусса ва адоватга тўлган ҳолда қийинчилик билан жон беради. Шунинг учун қалбларингизга нигоҳ ташлаб туринглар ва дунёга қаттиқ боғланиб қолманглар. Бу насиҳат ҳаммамизни ғафлатдан бедор қилмоқлиги даркор.

Қалб ҳузури

Биз бажарадиган ҳар бир ишимизни дунёвий бўладими ёки ибодатми, самимий қалб билан амалга оширмоғимиз керакдир. Ибодатни ҳузури қалб билан қиладиган бўлсак, қалбимизни суйган ёри билан учраштирган бўламиз. Аxир қалбимизнинг суюкли ёри Раббимиз Аллоҳдир. Агар ибодатларимиз қалбимиз ҳузури билан амалга оширилмаган бўлса, у ҳолда гўё асло қалбимиз роҳатланмай, ибодатимиз беруҳ бўлиб қолади. Энди ўзингиз виждонан айтингчи, қилган ибодатларимизда қанчалик қалб ҳузурига эришган эканмиз?!

Изоҳ: қалб ҳузури деганда, намоз ўқиётиб инсон фикри дунё ишлари билан банд бўлмай, бутун вужуди билан Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганини ҳис ва идрок эта олиши тушунилади.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.