Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ҳасадчи омадсизлик ва изтироб алангасида ёнади

Ҳасадчи омадсизлик ва изтироб алангасида ёнади

  Ҳаёт саҳнасида олға интилишни ривожлантириш ва силжитишнинг  энг самарали йўлларидан бири – қалб билан бошқаларнинг қалбига сингиб кетиш ва уларга таъсир кўрсатишдир. Ўзининг юқори сифатлари билан бировларнинг қалбига сингиб кета оладиганлар жамият аъзоларининг қўллаб-қувватлашидан ўзларининг олға интилишларида фойдалана оладилар ва шубҳасиз бахт калитини қўлга киритадилар.

   Яхши одамлар – жамиятдаги нур кабидирлар, улар одамларининг ахлоқига чуқур таъсир кўрсатиб, уларнинг фикрларини равшан қиладилар ва йўналтирадилар. Бошқа томондан эса ҳасад одамларга қалбларни дўстларга бағишлаш ва ҳаёт самоларида ёрқин муҳаббат юлдузларини кўриб билишга қаршилик қилиб, яхши хислатлар ва хушхулқликка путур етказади.

   Шунинг учун ҳасад одамга ҳамкорлик қилиш ва қўллаб-қуватлаш ҳиссини туйиш имконини бермайди. Бундан ташқари, ҳасадчилар ўзларининг ҳис-туйғуларини уларнинг барча ярамасликлари билан атрофдагиларга тиллари ёки амаллари билан намоён этар эканлар, бунга улар жамоатчиликнинг нафрати ва қаҳр-ғазаби каби тўлқинлар билан жавоб оладилар. Бундай одамлардаги ҳасадни чақирувчи кичик бир бетоқатлик ва ташвишлари одамларнинг қалбини эзиб ташлайди ва уларнинг вужудини куйдирувчи оловни ёндиради.

  Ҳасадгўйнинг қалби ташвиш ва бетоқатлик алангасида куйишининг сабаби тушунарли. Ҳасад ахлоқ дарахтини таг томири билан юлиб олувчи бузғунчи тўфон кабидир, шундай экан ҳасадчи ҳеч қачон ўз гуноҳларидан четга чиқиб қола олмайди. Ҳобилнинг қурбонлигини яхши қабул қилинганлигини кўрган Қобил бунга ҳасад қилди ва уни ўлдиришга қарор қилди. Ҳасад Қобилнинг юрагига чангал солди ва уни биродарлик ва инсонлик туйғуларидан маҳрум қилди. У шу нарсага олиб келдики, биродарининг бошини ўлкан тош билан эзиб ташлади ва гуноҳсиз жисмини қонга бўяди. Қобил биродари Ҳобилнинг фикрлари ва амаллари тиниқ бўлганлиги учун шу ишни қилди. Одам Ато (с.а.в.)нинг ўғли томонидан амалга оширилган  одамларнинг норозилиги ва нафратини келтириб чиқарувчи бу иш натижасида дунё ҳасаднинг биринчи жиноятига гувоҳ бўлди. Бу каби қабиҳ жиноятга қўл уриб Қобил пушаймон бўлди, аммо у ҳис қилган изтироб унга ёрдам бермади, чунки қолган бутун умри давомида у виждон кемирилишининг қурбони бўлди. Агар Қобил реал ва тўғри фикрлай олганида эди у Худонинг розилигидан маҳрум бўлолмасликнинг йўлини излаган бўларди, зеро: “Аллоҳ фақат мўминлардангина қабул қилади”. Шопенгауэр айтганидек, “Ҳасад инсон ҳис-туйғуларининг энг хавфлисидир. Шунинг учун инсон уни ўзининг лаънатланган душмани деб билиб, ўз бахти йўлидан уни олиб ташламоғи лозим”.

  Бундан ташқари агар ҳасад жамиятда кенг тарқалса одамлар ўртасида низо, нифоқ ва шунга ўхшаш номаъқул ҳодисалар пайдо бўлади. Муаммо ва изтироблар тўла бўлган жамиятда  такомиллашиш ва ижтимоий бирлашув ўрнига ҳар бир шахс бир бирининг бахти йўлида ғов бўлади. Ҳасад жамият ичига кириб борганида  унинг аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик, осойишталик ва ишончни қувиб чиқариб, уни ҳалокатдан сақланиб қолишига тўсиқлик қилади, бу эса улардаги маданиятнинг ривожланганлигига қарамасдан уни ҳалокатга олиб келади.

  Доктор Карлга мувофиқ: “Учинчи дунёдаги индустриал мамлакатлар ютуқларини тарқатиш йўлида тўсиқ бўлган ҳасад  бизнинг хасислигимизга жавобдир. Ҳасад шунингдек кўп иқтидорли одамларга ўз мамлакатларини бошқаришда тўсиқ бўлади”. Ҳозирги кунларда амалга оширилаётган кўплаб жиноятлар ҳасад туфайли содир бўлмоқда.  Жамиятдаги воқеа-ҳодисаларни ўрганиш буни яққол кўрсатмоқда.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.