Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Диний таълимот заҳархандалик ҳақида

Диний таълимот заҳархандалик ҳақида

Қуръони Карим бировларнинг устидан кулувчиларни уларнинг қайғули тақдирлари ҳақида огоҳлантиради ва шунга ўхшаш номаъқул ҳатти ҳаракатларнинг оқибатларидан огоҳ бўлишга чақиради. Қуръонда шундай ёзилган: “Ҳар бир иғвога, бадхоҳнинг ҳолига вой”. Жамиятнинг бир бутунлигини сақлаш учун тарбия ва хушхулқлик қоида-қонунлари барча мусулмонлар учун мажбурий ҳисобланади. Ислом шунингдек, оғишлардан ва қардошлик алоқаларининг сустлашувидан қочиш мақсадида ғийбат ва заҳархандаликни ман қилади.

Шу сабабли бошқаларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳақоратлаш ҳамда камситишдан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Имом Содиқ (а) айтганлар: “Совуқ сувни топганда чанқоқлигини сезган одам каби, диндор одам бошқа бир диндор одам олдида кўпроқ руҳланади”. Ал кофи, 2-жилд, 247-бет.

Имом Боқир (а) айтганлар: “Нуқсони бўлган инсон одамларнинг чала қолган ишларига танбеҳ бермасин ва ўзи йўлиққан нарса уларда борлигидан хабардор бўлмасин, ўзи қилмайдиган ишларни бошқалар ҳам қилмаётганликлари учун уларни айбламасин, ёки бирор бир нарсага алоқадор бўлмаган яқин кишисини бекорга айбламасин”. Ал кофи, 2-жилд, 459-бет. У кишининг боболари Имом Боқир айтганлар: “Одамларнинг камчиликларини излайдиган кишилар билан ўртоқлик қилишдан қочинг, чунки уларнинг ўртоқликлари макр-ҳийладан ҳимояланмагандир”. Ғурарал ҳикам, 148-бет.

Танқидни инкор қилиш инсоннинг хусусиятларидан бўлсада, инсон ҳаққоний танқидни беэътибор қолдирмаслиги лозим. Аллоҳ насиб қилган бўлса ушбу ҳаққоний маслаҳатга асосланиб ўз камолотимизнинг асосларини тайёрлашимиз мумкин. Амиралмуъминин (а) қуйидагиларни бизга эстатганлар: “Сизларнинг камчиликларингизни ошкор қилишга йўналтирувчи ва Сизнинг ўз ёвуз эҳтиросларингизга қарши бўлишда ёрдамлашувчилар одамларнинг ичида сиз учун энг яқинларингиз бўлсин.”.   Ғурарал ҳикам, 558-бет.

 Доктор Дейл Корнегининг “Қандай қилиб дўстларни забт этиш ва одамларга таъсир этиш”китобидан қуйидаги парчани келтирамиз: “Биз танқидни эшитишимиз ва уни қабул қилмоғимиз лозим, чунки бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз ва фикрларимизнинг учдан икки қисмининг тўғри эканлигини биз тахминлай олмаймиз. Альберт Эйнштейн ўзининг ғоялари ва хулосаларининг тўқсон тўққиз фоизи хато деб гумон қилган. Бирор бир киши мени танқид қилмоқчи бўлса,  мен ҳатто унинг нима демоқчи эканлигини билмасамда, ўзимни ҳимояланган деб биламан, аммо кейин эса бу нарса содир бўлгач, мен ўзимга ғазаб билан қарайман”.

Биз ҳаммамиз мақтов ва олқишни яхши кўрамиз ва танбеҳ ҳамда танқидни ушбу эътирозларнинг тўғрилиги  ва аниқлигига эътибор бермасдан, уни инкор қиламиз. Биз шубҳасиз исбот ва мантиқ маҳсули эмас, балки ўз ҳисларимизнинг маҳсулимиз. Бизнинг онгимиз тунги денгизда ҳислар тўлқинини ҳар томонга отиб бораётган сузиб борувчи кемага ўхшайди. Ҳозирги пайтда  бизнинг аксариятимиз ўз-ўзимизга  ишонган ҳолда, аммо қирқ йилдан кейин,  ўзимизга бурилиб қарасак, ўз ҳатти-ҳаратларимиз ва фикримиз устидан куламиз”. Имом Али (а) айтганлар: “Бировларнинг камчиликларини қидираётган киши бу ишни аввал ўзидан бошлаши лозим”.   Ғурарал ҳикам, 659-бет.

Доктор Шахтер шундай деган: “Бошқаларнинг сўзлари ва ҳатти-ҳаракатларига эътироз билдиришнинг ўрнига агар тузатиш мумкин бўлса, ўз муаммолари ва изтироблари ҳақида фикр юритиш маъқулдир, ҳар биримиз ўз муаммоларимиз ҳақида фикр юритар эканмиз, ўз хато ва камчиликларимизни қидириб кўришимиз, агар имкони бўлса, уни бартараф этишимиз лозим”. Рушди шахсиййат. Жоҳил, нодон одамлар ўз камчиликларини батараф этиш ўрнига, уларни яширишга уринадилар. Имом Али (а) айтганларидек: “Инсондаги аҳмоқлик ва бемаънилик унда бошқалардаги камчиликларни кузатиш ва ўзининг хатоларини сезмаслик ҳиссини уйғотади”   Ғурарал ҳикам, 559-бет.

Доктор Анбути таъкидлайдики: “Ўзимизнинг жоҳиллигимиз сабабли биз одатда ўз камчиликларимизни инкор қиламиз ёки ўзимизни шу тарзда алдаш учун уларни ўз ғафлатимиз пардаси орқасига яширамиз”. Ҳайратланарлиси шундаки,  одамлар қандай қилиб ўз камчиликларини  таг-томири билан йўқотиш ўрнига уни бошқалардан яширишга ҳаракат қиладилар. Аммо ушбу камчиликлардан бирортаси ошкор қилинса ёки уни  бошқа яширишнинг иложи қолмаса, ўзини ва бошқаларни алдаш учун минглаб баҳоналар ўйлаб топадилар. Бундай одамлар бошқаларнинг кўз олдида ўз камчиликларининг аҳамиятини пасайтиришга уринадилар, бунда улар уруғ униб азамат дарахт бўлганидек, камчиликлари ҳам вақт ўтиши билан ошкор бўлишини эсдан чиқарадилар”. Дар жустужўйе хушбахти.

Шахсни ўрганиш руҳшунос учун турли касалликларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг ягона энг маъқул услубидир”. Имом Али (а) худди шу услубни одамларга тавсия қилганлар. У киши айтганларки: “Оқил одамлар ўз камчиликларини динда, хулқ ва ахлоқда белгилаб олишлари, уларни ўз қалбларида ёки дафтарда тўплашлари ва уларни бартараф этиш устида ишлашлари лозим”   Ғурарал ҳикам, 448-бет.

Шунингдек, бир руҳшуноснинг айтганига мувофиқ: “Тинч хонада тиниқ калла билан қулайгина жойлашиб олинг ва оила аъзоларингиздан ҳеч ким сизни безовта қилмаслигини сўранг. Жой қанчалик қулай ва шинам ва сиз қанчалик ёқимли дам олсангиз шунчалик яхши, чунки биз бажармоқчи бўлган иш қуйидаги асосий қоидага риоя этишни талаб этади: бир нарсага жалб этилган фикрларингиз чалғишига йўл қўймаслик. Сизнинг жисмингиз ҳам ўз эҳтиёжлари учун Сизни чалғитмаслиги керак.

Арзон қоғоз ва енгил ёзадиган ручкани ўзингиз билан олинг. Арзон қоғоз дейишимдан мақсад, унинг сарфланиши ҳақида безовта бўлмасдан уни кўпроқ ишлатишдир. Енгил ёзадиган ручкани эслатишимиздан мақсад, ўзингизни таҳлил этаётганда Сиз минглаб руҳий-психологик омиллар билан ўралган бўласиз, Сизни безовта қилмайдиган ручка керак бўлади. Шу куни ва шу кун арафасида ўзингизда сезган туйғу ҳамда руҳий ва жисмоний ҳолатдаги ўзгаришлар рўйхатини тузинг, энди эса уларнинг ҳар бирини кўриб чиқинг ва чуқур фикр юритинг, кейин эса ушбу туйғуларни ҳеч нарсани олиб ташламасдан ва чегараламасдан миянгизга нима келса ҳаммасини ёзиб чиқинг. Агар улар кўп вақтингизни олсада, безовта бўлманг. Ҳамма ҳатти-ҳаракатларингиз, фикрларингиз, туйғу ва руҳий ҳолатдаги ўзгаришларингизни ёзиб бўлгач, ғаразгўйлик, шуҳратпарастлик, иззатталаблик ва шунга ўхшаш инстинктларингизни эсланг.

Энди эса ҳар бир ҳатти – ҳаракатларингиз ва фикрларингизни уларни келтириб чиқарган инстинктлар билан солиштиринг ва ўзингизга шундай оддий савол беринг: “Ушбу ҳатти-ҳаракат ва мулоҳаза қандай (нима сабабли) пайдо бўлди?”. Бу ўз-ўзини руҳий таҳлил этишнинг мақсади ундаги руҳий кескинлик ва руҳий ҳолатни бартараф  қилиш воситаси билан унинг руҳий шахсияти ва маъқул руҳий кучлари берган имкон даражасида даволанаётган одамингизнинг ўзгаришига имкон беришдан иборатдир. Шундай қилиб,   у янги ҳаётий мақсад ва маънони яққол ҳис этади ва ўзи учун ҳаётда олдингидан бошқача янги йўлни белгилаб олиш имконига эга бўлади”. Равонкави

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.