Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Дўстликнинг қадр –қиммати

Дўстликнинг қадр –қиммати

 

Севги – муҳаббат табиий инсоний ҳиссиётдир. Шу туфайли ҳар бир киши ўз қабилидаги бошқа бир намояндага қандайдир ҳавас билан интилади. Шундай қилиб ушбу туғма табиий эҳтиёж қондирилиши лозим ва ҳар бир киши маълум миқдордаги кишилар ёки бир гуруҳ одамлар билан ижтимоий соҳадаги ютуқларга эришиш учун дўстона алоқаларни ўрнатиши лозим. Муҳаббат хавфсизлик ва роҳатнинг асосидир.

Бу вақт ўтиши билан ривожланадиган ёқимли маънавий эҳтиёждир.  Бу дунёда севги муҳаббатдан қимматлироқ нарса йўқдир. Яқин кишисини йўқотишнинг  алам ва азоблари инсон учун оғирдир; қалб бошқа бир қалбга ўрнашишга интилади, бўлмаса биз ўз дунёмизнинг мазлум қурбони бўлиб, ҳаяжон ва саросималик қўлида ўйинчоққа айланамиз. Бу соҳада бир тадқиқотчи шундай деган: “ Бахтнинг сири шундаки, биз ўз яшаб турган дунёмиз билан бетартиблик  қилиш эмас, қардошлик муносабатларини ўрнатмоғимиз лозим. Ўзларига муносиб бўлган кишиларни сева олмаганлар осуда ва роҳатда яшай олмайдилар”. Жамиятнинг турли бўлакчаларини ўзаро боғлаб турувчи ришталар чин туйғулар ва ҳақиқий муҳаббатга асослангандир. Икки қалб ўртасидаги уйғунлик – мана нима муҳаббат ва муросачилик дунёсида уларни бирлаштира олувчи нарса. Ҳақиқий бахтнинг асоси мана шундан келиб чиқади. Бундай бахтга эришиш учун ажралиб туришни бир томонга суриб, ўзи инкор қилаётган масалалар бўйича муросага интилмоғи лозим. Энг қимматли дўстлик бу ўзининг шахсий манфаатларига асосланиб эмас, балки қардошлик ҳиссиётларига асосланган бўлиб, инсоннинг муҳаббат ва оромга муҳтож бўлган қалбини қониқтириш қўлидан келишидир. Ишончли дўст бўлиб намоён бўлган инсон дўстига нисбатан ҳиссиётларини забт этадиган кучли бир нарсага йўл қўймаслиги лозим. У дўстининг ғам ва изтиробларини, қалбига озор берувчи оғриқни йўқотишга ҳаракат қилиши, унга умид ва  осойишталик чаманзорларини кўрсатиши лозим. Бошқалардан ўзига муҳаббатни талаб қилувчи киши улар билан бирга бўлиш учун  ўзи ҳам уларга умид ва осойишталик  бахш этувчи имкониятга эга бўлмоғи лозим. Бир олим айтганидек “бизнинг ҳаётимиз тоғли жойларга ўхшайди: кимдир биров овоз чиқарса, унинг акс садосини эшитади; кимнинг қалби  бошқаларга нисбатан муҳаббат билан тўлиқ бўлса, улардан ҳам муҳаббат қайтишини  кўради. Тўғри, бизнинг моддий ҳаётимиз алмашинувга мослашган. Биз маънавий ҳаёт ҳам шу асосда қурилади дея олмаймиз, аммо бошқаларга садоқатли бўлмай туриб, улардан қандай қилиб содиқликни кутиш мумкин. Бировни аввалда севмай туриб, ундан қандай қилиб севгини кутиш мумкин?”. Иккала томоннинг  ўзаро муҳаббати ва ҳалоллигига асосланмаган ўзаро муносабатлар жуда хавфлидир. Агар иккиюзламачиликнинг даҳшати қалбни ва инсон ҳаётини қамраб олган бўлса,  тилёғламалик ва хушомадгўйлик  ҳалоллик ва дўстликнинг ўрнини эгаллаган бўлса, ўзаро муносиб тушишлик ва хушкўринишлик йўқолади ва ҳамкорлик руҳи жамиятдан кўтарилади.  Шубҳасиз, биз ҳаётда  қалбида муҳаббат ва ҳиссиёти йўқ кишиларни ва ўзининг моҳиятини муҳаббат ғилофига яширган кишиларнинг кўпларини учратганмиз. Аммо одатда уларнинг  моҳияти ва ҳақиқий ҳиссиётлари  қобиғини  ёриб кира олмаймиз ва натижада бизнинг  улар билан муносабатимиз уларнинг юзларидаги ниқобни фош қилиш билан тугалланади. Дарҳақиқат, бахт ва маънавий ривожланишнинг самарали шартларидан бири тақводор одам билан ҳаққоний чин дўстлашишдан иборатдир. Руҳий кайфият тақводорлик ва энг олий даражадаги сифатга кўтарилиши натижасида кишининг фикри ва хаёллари ривожланади. Юқоридаги ҳолат маънавий юксалишнинг натижасидир. Шунинг учун танланаётган дўстларни чуқур ўрганиш лозим бўлади. Ҳалоллиги ва поклиги синалмаган киши билан дўстлашиш кечирилмас хатодир. Чунки инсон  бошқалар билан муносабатда кишиларнинг сифатларини англай оладиган қилиб яратилган. Ўзаро салбий муносабатлар инсониятнинг бахти учун хавфлидир.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.