Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ислом некбинлик ва ишончга чақиради

Ислом некбинлик ва ишончга чақиради

.Ислом одамларнинг қалбини имонга тўлдириб мўминлар ўртасида чуқур илдиз отди. Шу йўл билан динимиз ўз издошларини ҳузур-ҳаловат ва ишончлиликка бошлаб бормоқда.

  Қуръони  Каримда айтилганидек, Пайғамбар (с.а.в.) ўзларига шунчалик ишонч билан қараганларки,  ҳатто бу учун мунофиқлар у кишини муҳокама этганлар. Ислом ўз издошларига ўзаро бир-бирига ишончли бўлишни ва бошқа одамларнинг фикрларини эзгу деб билишни буюради. Шунинг учун ҳам ҳеч кимга мусулмон кишининг ҳаракатини тўласинча исботламагунча ёмон деб муҳокама этиб бўлмайди. Амирал муъминин Али (а) айтганлар: “Ўз қардошларингдан токим сени бошқача қарор чиқаришга мажбур қилувчи ҳолат юз бермагунча яхшиликни кутгин ва унинг сўзини яхши деб билиш имкони бор экан, ёмон деб билма”. Жами ассаодат. 2-ж, 28 оят.

  Агар қачонки одамлар бир-бирларига ишонишса, бу уларнинг ўзаро муҳаббатларини оширади ва уларнинг ҳаётларига уйғунлик бахш этади. Мусулмон имомлари ишонч белгиларини турлича ифодалашган. Имом Али (а) айтганлар: “Бошқаларга ишонган киши уларнинг муҳаббатини қозонади”. Ғурарал ҳикам.

 Доктор Мардин ёзади: “Сиз бирор бир киши билан дўстлик ўрнатмоқчи бўлсангиз, унинг фақат яхши томонларини кўришга ҳаракат қилинг, кейин эса унинг яхши томонларини баҳолашга уриниб кўринг. Агар Сиз ушбу маслаҳатни ўз каллангизда бир жойга тўплашга қодир бўлсангиз, з яхши ва қониқтирарли ҳаётда яшайсиз ва кўрасизки ҳар бир киши сизга ўзининг яхши томонларини намоён қилади. Сизнинг дўстлигингизни қозонишга уринади”. Пирузи фикр.

  Некбинлик ва ишонч адашганларнинг ҳам фикрлари ва хулқларига таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман олганда улар (некбинлик ва ишонч ) бундай одамларни қутқариб қолиш учун асос яратади. Имом Али (а) айтганлар: “Гуноҳ   ботқоғига ботган одамни ишонч қутқаради”.

  Доктор Дэйл Корнеги таъкидлайди: “Яқинда мен бир имтиёзли ресторан соҳибини  учратдим. Бу алоҳида ресторанлар тизими «Хусусий иш” деб номланади. 1885 йилда ташкил этилган ушбу ресторанларда хизматчилар ҳеч қачон мижозларга ҳисоб-китоб варақасини тақдим этмаганлар; мижозлар хоҳлаган нарсаларини буюрадилар, овқатланиб бўлишгач, буюртманинг нархини ўзлари ҳисоблаганлар ва хазинага ҳеч бир саволларсиз тўлаганлар. Мен унинг соҳибига айтдим: “Албатта Сизда пинҳона текширувчи бор. Сиз ресторанга келувчи ҳамма мижозларга ҳам ишонавермайсиз?” У жавоб берди: “Йўқ, биз мижозларимизни яширинча кузатмаймиз, аммо биз биламизки, бу услубимиз самаралидир, акс ҳолда бу охирги эллик йил ичида биз ютуқларга эришмаган бўлардик”.

  Ушбу ресторан мижозлари ўзларига нисбатан ҳалол муносабатда бўлишаётганини ҳис этишади ва бу бою- камбағал, ўғрию нотавон ҳаммаларси бу ерда улардан кутиладиган яхши хулққа муносиб бўлишга интилиш ғоясидан келиб чиқадилар”. Машҳур ижтимоий руҳшунос Мистер Льюис айтган: “Агар сиз ишончни оқлай олмайдиган, ёмон тарбия кўрган одам билан муомала қилсангиз ва уни яхши йўлга етакламоқчи бўлсангиз, у Синингз ишончингизни  ҳис этишига мажбур қилишга уриниб кўринг, у билан ҳурматга сазовор, виждонли одам билан муомала қилгандек муомала қилинг. Қарабсизки, у Сиз унга кўрсатган ишончингизни сақлашга ҳаракат қилади.

  Ўз навбатида сизнинг ишончингизга ўзининг муносиблигини оқлашга ҳаракат қилади. “Қандай қилиб дўстларга эришиш мумкин” Доктор Гилберт Робен ёзади: “Болаларга ишонинг. Мен улар ҳеч қачон хато қилишлари мумкин эмасдек муомалани кўзда тутаяпман. Бошқача қилиб айтганда ўтмишдаги ишлар учун кўзингизни юминг ва уларнинг нотўғри ҳатти-ҳаракатларини кечиринг.

  Муҳим ишларни ўзини ёмон тутувчиларига юкланг. Уларга топширилган ҳар бир янги иш билан улар ўзларининг хулқларини ўзгартираётганлари ва уларга берилган топшириқларни қай даражада бажара олаётганликлари намоён бўлади. Йўлда учровчи  тўсиқларни кимнинг хулқи тузалиши мумкин бўлса, ўшаларни  тўғри йўлга солиш  ва ишонч йўли билан бартараф этиш мумкин. Шундан хулоса қилиишимиз мумкинки, энг нолойиқ ҳатти-ҳаракатлар одамлар ҳаётидаги бўшлиқни тўлдириш мақсадидаги реакциядан  бошқа нарса эмас”.

  Сэр Йан Бинт одатда унчалик катта бўлмаган пулларни ўғирлаш одати бўлган болаларга ишонишни ва дангасаларга уларнинг қобилиятига яраша иш беришни таклиф этган. Ишонч шахснинг оромини таъминлайди. Имом Али (а) айтганлар: “Ишонч қалб ороми  ва имондаги  хавфсизликдир”. Ғурарал ҳикам  376-бет Шунингдек, ишонч ҳаёт азоб-уқубатлари ва турмуш омадсизликлари натижасида пайдо бўлувчи қийинчиликларни йўқотади”. Имом Али (а) айтанлар: “Ишонч тушкунликни йўқотади”.

  Доктор Мардин ёзган: “Некбинлик  ва ишонч удда қила оладиганидек,  кўз олдимизда турмушни гўзал қилувчи, азоб-уқубатларни йўқотувчи ва омадга йўл очувчи нарса йўқдир. Беморлик ва унинг хавфли асоратларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлганингиздек, оғир фикрларга ҳам эҳтиёт бўлинг. Ўз ақлингизни рўшнолик билан фикрлашга очинг ва сиз ёқимсиз фикрлардан қутуласиз қўясиз”. Пирузи фикр Мусулмон киши учун бир-бири билан шундай муносабат муҳимки, бу нарса уларда жамиятга ёмон ниятлар кириб келиш имкониятларини олиб келмаслиги   лозим.

   Имом  Али (а)  шу   муносабат   билан   одатда  мусулмонларга бир-бири ҳақида яхши фикрда бўлишни ва бу нарса бошқаларнинг ишончсизлигини келтириб чиқармаслигини маслаҳат берганлар. У киши (а) шунингдек шубҳали жойлардан қочишни ҳам маслаҳат берганлар. Нақл қилишларича,  у жаноб айтган эканлар: “Сиздан умиди бўлган кишининг Сизга ишончи ҳам бор, шунинг учун унинг ихлосини қайтарманг”. Ғурарал ҳикам  680-бет

  Имом Али (а) инсон ақлининг мезони сифатида унинг бошқа кишилар ҳақида қандай фикр юритишини  ҳисоблаганлар ва айтганлар: “Инсоннинг орзу умидлари  унинг ақлининг мезонидир, унинг хулқи эса унинг моҳиятининг энг ишончли мезонидир”. Ғурарал ҳикам  474-бет

  Бошқа одамлардан умиди унчалик яхши бўлмаган одамга мантиқий фикрлаш қобилияти камлик қилади. Имом Али (а) мусулмонларнинг ишончсиз фикрлар хазинасини инкор қила олишни улар маънавий кучининг белгиси деб ҳисоблаганлар. У киши айтганлар: “Ўз биродаридан ёмонликни умид қилишни инкор қилганлар соғлом ақл эгасидирлар ва  уларнинг қалби оромдадир”. Ғурарал ҳикам  676-бет

  Самуэл Смайлс айтган: “Характери мустаҳкам ва руҳи қатъий бўлган одамлар табиий равишда бахтли ва ҳаётда орзу умидлари рўёбга чиққанлиги исботлангандир. Ҳаммага ва ҳамма нарсага  улар ишонч, эркинлик билан қарайдилар. Доно одамлар ҳар бир томчида заррин қуёшни кўрадилар ва ҳар бир бахтсизлик ва зарба орқасида улар интиқиб кутаётган бахт бор деб биладлар. Ҳар сафар улар янги бир муаммодан  эзилганларида бу одамлар ҳар бир ғамгинлик ва хафагарчиликда янги умидларни топганларидек янги кучни топадилар. Бундай кишиларга ҳақиқий бахт хосдир ва унинг эгалари омадлидирлар. Уларнинг кўзларида қувонч нурлари порлайди ва уларни доимо табассум қилиб турган ҳолда кўриш мумкин. Бундай кишиларнинг қалблари юлдузлардек чақнаб туради,  улар ҳаммага тушуниб турган кўз билан қарайдилар ва ҳамма нарсани  ўзлари хоҳлаган рангда кўрадилар”.

  Имом Содиқ (а)  ҳар бир мусулмоннинг бир-бирига эзгу орзу умидлар билан қарашларини мусулмонларнинг ҳуқуқларидан бири деб билганлар. “Имонли кишининг бошқа бир имонли кишига нисбатан муносабатлари бўйича ҳуқуқларидан бири… унга шубҳа билан қарамаслигидадир”. Усули кофи 1-жилд, 394-оят.

  Ҳақиқатан ҳам инсонга некбинлик ва ишонч бағишлашга қодир омил имондир. Агар ҳамма одамлар Аллоҳга, унинг Пайғамбари ва Қиёмат кунига  имон келтирган бир халқ бўлганларида ҳар бирига бошқаларга сидқидилдан ишонч билдириш табиий бўлур эди. Одамлар ўртасида имоннинг сустлиги жамиятда ўткир  ишончсизлик касаллигининг сабабидир.  Ишонч ва имон туйғулари билан таскин топган қалблар эгаси бўлган имонли киши уни ожизлик қоплаб олганда ушбу ҳадсиз кучга таянади. Оғир синовлар вақтида у Аллоҳдан паноҳ топади: бу унинг руҳини тоблайди ва унинг ахлоқига чуқур таъсир кўрсатади.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.