Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Шуҳратпаратлик инсоний қаҳр-ғазабга олиб келади

Шуҳратпаратлик инсоний қаҳр-ғазабга олиб келади

Ўзини яхши кўриш бирламчи инсоний туғма одат ҳисобланади. Бу ўзини ҳимоя қилишнинг биринчи омилидир, чунки инсоннинг дунё билан кенг алоқалари ушбу туғма одат билан қўшилишиб кетган.

Шундай бўлса-да ушбу туғма одат кўп яхши сифатлар ўсиб чиқувчи сермаҳсул куч бўлишига қарамасдан, агар у ҳаддан ташқари ошиб кетадиган шаклни касб этадиган бўлса, улардан турли гуноҳлар ва ноахлоқий ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлиши мумкин. Ахлоқ учун энг биринчи аниқ хавф -ўзини ҳаддан ташқари яхши кўришдир. Чунки у шундай даражага етиб бориши мумкинки, қалбда бошқаларга нисбатан муҳаббатга ўрин қолмаслиги мумкин. Бундай оқибат одамларга ўз хатоларини тан олишларига ёки уларнинг ўзларини юқори тутишларига мос келмайдиган ҳолатларни қабул қилишларига тўсиқ бўлади.

 Профессор Робинсон шундай деган: “Кўпинча шундай ҳолатлар бўладики, биз ўз фикримиз ва ахлоқ тарзимизни жаҳл ва ғазабсиз ўзгартирамиз,  аммо кимдир бизнинг камчиликларимиз ёки хатоларимизни топса, биз ўзимизни ҳимоя қилишга мажбур қиладиган руҳий ҳолатни бошдан кечирамиз. Биз янги ғояларга енгил мурожаат қиламиз, аммо кимдир мурожаат қилишга уринтирса, ўз эътиқодларимизга нисбатан ҳақиқатда мустаҳкам ҳиссиётларга сидқидилдан эга бўлмасакда, унга қарши мутаассибона қаршилик қиламиз. Агар бирорбир киши бизга “Сизнинг соатингиз орқада қолган” ёки “Сизнинг машинангиз эски” деса бу нарса бизнинг ҳиссиётимизга қаттиқ тегиб кетади. Бизга “Сизнинг Марс ҳақидаги ёки Миср тамаддуни ҳақидаги фикрларингиз нотўғри” деганларидан кўра кўпроқ азият чекамиз”. Бахт  учун энг катта хавф ва инсониятнинг энг қаҳрли душмани – шуҳратпарастлик ва ўзига ишонишнинг бўрттирилишидир.

  Инсоннинг исталган ҳар қандай  ёмон хусусиятларига одамларнинг нафратини манманлик, шуҳратпарастликка бўлган нафрат билан қиёслаб бўлмайди. Шуҳратпарастлик одамлар ўртасида муҳаббат ришталари ва биродарлар ўртасидаги мувофиқликни бўлиштириб юбориш билангина чекланмайди, уларни душманларга айлантиради ҳамда бир бирлари билан тўла кўролмаслик йўлини очиб беради. Инсон қандай бошқалардан ҳурмат ва муҳаббатни кутадиган бўлса, шундай уларнинг қадрқимматларини ҳам сақлаши лозим. Фақат жамиятгина ҳар бир инсон учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни жорий қилади. Ҳар бир алоҳида олинган шахс ўзининг жамиятига қанчалик қобилият ва маҳоратини таклиф қила олса, шунчалик уларнинг муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўла олади. Ўзини ўзи яхши кўриш билан чегараланиб қолган одамлар нимани кўнгли истаса, ўшанигина кўра олади ва бошқаларнинг ҳиссиёти ва ишлари унинг учун фарқсиздир. У зўр бериб ўзини ортиқ даражада севиш ва шуҳрат қозониш маскани  бўлишга ҳаракат қилади ва ўзининг қайсар шуҳратпарастлигини бошқаларга мажбурлашга уринади. Бундай одамнинг бошқалардан ўзига ҳурматини тиришқоқлик билан талаб қилиши унинг номуносиб хулқидан келиб чиқадиган шу каби нафратни кутиш билан бир ўринда қўйиш мумкин эмас. Бундай жамоатчилик таъсири шуҳратпараст одамни азоб чекишга, ваҳимали ва асабий ҳолатга тушиб қолишга олиб келади.

Шуҳратпарастликнинг бошқа зарарли оқибатларидан бири – шубҳа билан қараш ва тушкунликдир. Шуҳратпараст одамнинг қалби тушкунлик ва шубҳалилик оловида лов-лов ёнади, унга гўё ҳар бир киши уни ерга уриб, камситаётгандек туюлади. Шунингдек, у одамларнинг доимий равишдаги менсимасликлари, камситишлари, нафратларини ҳам сезмасдан қолмайди. У жамиятдаги нафрат ва қасос олиш ҳиссини келтириб чиқарадиган бундай муомаладан тушуниб-тушунмасдан изтироб чекади. Ҳар бир фурсатда қасос олишга эришмаса, кўнгли жойига тушмайди ва шундан кейингина  ундаги қалб тўлқинланишлари ором олади. Манманлик балоси инсоннинг онгига унинг эътиборга лойиқ бўлган мавқеи билан эзилган пайтда сингиб олади, бу эса унинг камтарин бўлиш имкониятини пароканда қилади. Кўпгина хавф-хатарлар ва жиноятларга сабаб бўладиган бу аламли ва ҳалокатли парокандалик шуҳратпараст одам  бошидан кечирадиган турли азоб-уқубатларнинг манбаидир. Ҳатто жаҳон тарихининг қисқача шарҳи шуни кўрсатадики, шуҳратпарастлар бошқаларга халақит берган ҳолда доимо пайғамбарлар ва авлиёларнинг чақириқларига зид турганлар ва уларнинг адолатли сўзларини қабул қилишдан бош тортганлар.

  Бундан ташқари қонли жаҳон урушлари пайтида уюштирилган ваҳшиёна хунрезликларнинг  манбаи бағритош раҳбарларнинг кўп ҳолларда шуҳратпарастлиги ва ўзига ортиқ даражада бино қўйганлигидандир. Аксарият шуҳратпараст одамлар – нотинч хонадонларда улғайган ва жамиятда мавқеларни эгаллаган кишилардирлар. Бу каби одамлар ўзларини алоҳида хусусиятларга эга деб ҳисоблайдилар, манманлик ва шуҳратпарастликларини намойиш қилиб туриб, ўзларича ҳис этиб турган қадр-қимматларини тасдиқлашга уринадилар. Бундай хусусиятли одамлар билан барча жойларда енгил тўқнашиш мумкин. Ҳақиқатда олижаноб ва қадр-қимматга эга бўлган буюк одамлар димоғдорлик ва такаббурлик қилиш заруратини сезмайдилар, чунки улар на шуҳратпарастлик, на манманлик инсонга ҳақиқий обрў-эътибор келтирмаслигини яхши биладилар. Шунингдек, улар бу каби хислатлар ҳеч бир кишида ҳақиқий хусусиятларни тарбиялаб, вояга етказмаслигини ҳам яхши биладилар. Бир руҳшунос маслаҳат берганидек, “Ўзингизда ишончли ва қатъий осойишталикни таъминлаш учун ўз умид ва истакларингизни чегараланг, ўз кутилаётган орзутилакларингиз ва бошқалардан олдин сезиш ҳисларингизни ўлдиринг, манманлик ва худбинликдан узоқ бўлинг ҳамда ўзингизни катта фаҳмлаш иллатидан қочинг”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.