Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ўз-ўзига кескин муҳаббат

Ўз-ўзига кескин муҳаббат

.Моддий бойликка ҳавас қилиш – инсонга хос хусусият, инсонга у туғилган пайтдан бошлаб қуйиб-қуйилган туғма ҳиссиётдир. Бу инсонга доимий равишда курашиш ва ўзини ҳимоя қилишга ундовчи сабабдир. Ушбу туғма ҳиссиёт инсонга таҳдид солиб турган хавф-хатардан қочиш имконини беради.

  Шу сабабдан кўпгина фойдалар келтиради. Шундай қилиб инсон ўзининг ютуғига интилиши йўлида ўраб олган руҳий ҳолатнинг асирига айланиб қолгандек бўлади. Ушбу фавқулодда ноёблик  инсон тамаддуни даражасини оширишда улкан аҳамият касб этади. Инсоний бахт-саодат билан курашаётган одамлар ҳаддан ташқари манманлик ва калондимоғликдан сақлансалар, бунга эришадилар: шу вақтнинг ўзида у ўз эҳтиёжининг қулига айланиб қолиш вазиятидан қочиши керак. Шундай экан, туғма ҳиссиёт талабларини қўлга киритиш учун мақтовга арзирли инсоний хусусиятларга  ва юқори ахлоқий сифатларга эга бўлиш билан бирга ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ақл-идрок ва аниқ ҳисоб-китобга амал қилинмоғи лозим, чунки инсон ақл-идрокка амал қилмоғи керак. Ақл-идрок – бу бир томондан шахсни ортиқчаликни намоён қилишдан, ниятнинг саёзлигидан сақласа,  бошқа томондан инсонни такомиллаштиришга назар қилиш имконини бериб, бизни ҳақиқий йўлдан адашишдан сақлайди,  ҳаққонийликка танқидий назар қилиш имконини беради. Ўз-ўзини севиш туғма ҳисси ўртачалик чегарасидан ўтса ва бизни ғайриоддий қилса, у инсонни ҳаққонийликка соғлом қарашдан чалғитиб, инсоннинг ақл-идрокига қарама-қарши тарзда таъсир кўрсатади. Бу каби руҳий тажовузнинг қулига айланса, вақт ўтиши билан гумроҳлик ва ихтилоф ботқоғига чўкиб  кетиши муқаррардир. Шу билан биргаликда бу туғма кайфиятни инсоннинг ғайриоддий ҳатти-ҳаракатларида намоён  бўлганида фаҳмлаб олиш мумкин бўлади. Шундай экан, ўз-ўзини севишни танқид қилишнинг асосий мақсади туғма кайфиятни қўзғатувчи ва ақл-идрок инкор этувчи камчиликлар ва номувофиқликнинг намоён бўлишидир. Шахснинг ҳаётдаги муваффақияти ва тенг равишда омадсизлиги унинг маънавий ва ахлоқий аҳволига мувофиқдир. Инсон ҳаётининг турли босқичларида намоён бўлувчи маънавий таназзул кўп ҳолларда унинг ҳаддан ташқари ошиб кетган ва кераксиз эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган муаммоларидан келиб чиқади. Инсонга туғилган кунидан бошлаб қатор истеъдодлар берилган, у ўз эҳтиросларига интилишга ҳаракат қилади. Аммо, ўз туғма ҳислари ва эҳтиёжларини ақл-идрок талабларига, шу жумладан ўз-ўзига муҳаббатни, манманлик  ва калондимоғликни  бўйсўндиришдан кўра инсонга қийин нарса йўқдир. Шундай қилиб биз туғма руҳиятни жиловлаш учун қўшимча кучлар сарфлашимиз лозим бўлади, негаки биз ўз ақл-идрокимиз ва муомала тарзимизни  такомиллаштира олмаймиз. Ўз-ўзимизни назорат қилмай туриб биз муносиб турмуш тарзини юргиза олмаймиз.

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.