Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ўз-ўзини назорат қилишнинг устунликлари

Ўз-ўзини назорат қилишнинг устунликлари

.Инсоннинг вужудини ўраб олган бир талай ғаройиб сир-асрорлар мавжуддир: уларнинг ичида унга хос бўлган ақл-идрок ва ирода муҳим ўрин тутади. Идрок бу ҳаётда инсоннинг инсоний руҳиятини белгилаб берувчи ёғдудир.

Идрок инсон амалдаги шахсиятининг ўзига хос вакили ҳисобланади, бу ҳаёт саҳифаларининг чақнаб турган нуридир. Шу сабабли идрок томонидан қилинадиган йўл-йўриқ ва доимий равишда мураккаблашиб бораётган назоратсиз ҳаёт йўлларидан илгарилаб бориш имкониятига эга эмасмиз. Инсон ўзининг ҳис-туйғуларини назорат қилишга интилмоғи, уларнинг ҳаддан ташқари ёки етарли бўлмаган даражадаги намоён бўлишини енгиб ташлаши ёхуд қўзғамоғи керак. Идрок бу бизнинг олдимизда туйғуларнинг устунлигини намоён қилувчи, ҳирс-шаҳватни мустаҳкамлаб бизни тартибга солинган турмуш тарзига етакловчи кучдир. Ҳақиқатан ҳам идрок шуъласи бизнинг ҳис-туйғуларимизнинг ярим шарларини ёритиб турса бу бахт нурлари бизнинг руҳиятимизга етди деб билмоқ керак. Ва қарама-қарши ўлароқ,  биз ўз эҳтиросларимиз билан асоратдаю, шаҳватларимиз ҳукмронлиги остида бўлсак, қувватимизни йўқотишимиз муқаррар бўлади, бир умрга бизга эргашган омадсизлик сўқмоқларидан думалаб бораверамиз. Инсоннинг эрки энг қудратли инсоний омиллар, эзгу ниятлар ва олижаноб интилишларга етишмоқ йўлидаги энг ишончли услуб бўлиб, инсон бахту омадининг мезони бўлади. Бундан ташқари эрк номуносиб қилиқлар, ҳаёт тубанлигига йиқилишдан инсонни ҳимоя қилади. Кучли ирода бахтли ҳаётни белгилаб берувчи омил, кафолат бўлиб хизмат қилади, инсонга унинг ҳақиқий турмушида манфий акс этишига қодир бўлган нобоп таъсирларга қарама-қарши туриш имконини беради. Ўз ҳаётий қудратимизни мустаҳкамлашга биз қанчалик кўп куч сарфласак, маънавий бузилишга қарши курашда биз шунча кўп қувватга эга бўламиз, бизнинг руҳиятимизга шунча кўп ахлоқий устунликлар жорий бўлади. Ва бизнинг руҳиятимиз ором олади, ҳиссиётимиздаги ғашликнинг ўрнини осойишталик олади. Бу масалада қайсидир ғарб мутафаккири қуйидагича фикр юритган: “Идрок учун бағоят ажойиб таъриф мавжуддир. Идрок бу ташкилотчи ҳокимиятдир. Бу ҳокимият нимаси биландир автомобилни бошқариб бораётган эркак ва аёлларнинг бир-бири билан тўқнашиб кетишининг олдини олувчи воситани эслатади. Бу машиналарнинг тасодифий тўқнашиб кетганидаги зарб ва силкинишларни ютадиган тизилмадир: у (тизилма) йўловчиларга  энг ўнқир-чўнқир йўлда қулайликни таъминлайди”. Жиноят  – бу мувозанатсиз шахслар ахлоқининг айнан натижасидир. Шахс ўз хулқи устидан назоратни сусайтирганда, шу билан биргаликда бу билан у ўз эркининг кучи ва қудратини сусайтиради. Бу ҳолатда ўз ролини ўз ҳатти-ҳаракатларида идрок билан бошқариладиган  борлиқнинг самарали бўлакчаси сифатида у одамлар учун, жамият учун хавфга айланади. Қаҳр-ғазаб инсонни залворли тоғлар орасида югуриб турган кичик бир бўронли, аммо ўкирик оқимга айлантиради. Тенги йўқ ахлоқ соҳиби бўлган одамлар бузуқлик орасида бир маромда оқиб бораётган ва охир оқибатда денгизга қуйиладиган улкан дарёга ўхшайди. Қўпол, ҳиссиётсиз одамлар кучли иродага, уларнинг руҳиятини қоқиб ташлашга қодир бўлган шундай бир иродага муҳтож, чунки улар  инсонларни ожиз ёки оғриқли бир пайтда бахтсиз тақдирга дучор этувчи шошилинч тўхтамга келишларига  мажбур қила оладилар.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.