Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ўзаро ишонч ва бурчни адо этиш

Ўзаро ишонч ва бурчни адо этиш

Ўзаро ишонч ахлоқий соғлом ва мустаҳкам жамият мавжудлигининг муҳим воситасидир. Жамият аъзолари ўртасидаги муносабатлар ишончга асосланган бўлса жамият бахтли ва омадли ҳисобланади.

Агар одамлар ўз мажбуриятлари доирасидан чиқсалар ва бошқа одамларнинг ҳуқуқларини менсимасалар, улар тўғридан-тўғри ҳаёт тубига ағдарилиб тушадилар. Одамлар ўртасидаги инсоний муносабатлар  ва ўзаро муомалаларни бошқарувчи турли қонунлар мавжуддир. Қонуннинг вазифаси бир бутун жамиятни қўриқлагандек, ҳар бир алоҳида олинган шахсни ҳам  қўриқлашдан иборатдир. Ушбу қонунларнинг мақсади – инсоннинг ҳаётидаги ишонч ва ҳамоҳангликни таъминлашдир.

Тегишли қонунларнинг мавжудлигисиз инсон ўз мажбуриятларини суиистеъмол қила бошлайди, Аллоҳ ва жамият олдидаги ўзининг бурчини унута бошлайди. Инсон  ижтимоий мавжудот сифатида ўз ижтимоий муҳитида уймалашиш заруриятидан, ўзида шунга ўхшашлар билан алоқалар ўрнатиш, турли жамоат муносабатларига киришишдан ташқари бошқа нарсани танлай олмайди. Худди ушбу ўзаро муносабатлар асосида ҳуқуқ ва мажбуриятлар тизилмаси ривожланиб боради. Ушбу тизилманинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши жамиятни таназзулдан ҳимоя қилади, одамлар ўртасидаги муносабатларда пайдо бўлиши муқаррар бўлган  ҳар қандай муаммоларни  ҳал этиш имкониятини беради. Ижтимоий мажбуриятларни ижро этиш билан боғлиқ бўлган қийинчилик ва қурбонликлардан қатъи назар, инсоннинг бахти ва омадини таъминлаш учун улар оғишмай турмушга татбиқ этилишлари лозим. Ҳа, фақат инсон учунгина  бахтга интилиш хосдир. Тўғри, бунинг учун алоҳида куч сарфламаслик лозим. Аммо, бекорга айтишмайди:

“Бахт – бу ўз мажбуриятларини виждонан бажарганлиги учун мукофотдир”. Жамиятнинг бахти алоҳида шахснинг бахтидан юқори туриши ҳақида гапира туриб, шуни ҳам унутмаслик керакки,  якка тартибдаги бахт ижтимоий  дунё ва омад устига қурилгандир”.

Аниқки, ижтимоий ҳуқуқларга риоя қилмаслик ижтимоий адолат руҳини бузади ва ижтимоий тизимга бетартибликни киритади. Ҳар бир инсон бошқа бир кишининг ҳаёти ва эркинлиги учун жавобгар бўлмоғи лозим. Аллоҳ ва жамият олдида ўзининг бурчини бажаришга жиддий муносабатда бўладиган одамлар, одатда бошқаларга ҳаётда бахтга эришиш ва ўзгаларга ёрдам беришга улгуриб қоладилар. Шунингдек, улар атрофдагиларнинг ишончи ва ҳурматига сазовордирлар.

  Доктор Смайлз таъкидлайди: “Мажбуриятларни ижро этиш – ҳар бир инсоннинг биринчи бурчидир. Ким ўзининг нолойиқ, виждонсизлик билан  ҳатти-ҳаракатлар қилишдан  ўзини ҳимоя қилишга интилса, ўзининг бурчини виждонан ва масъулият билан бажармоғи лозим. Аммо, узоқ ва жиддий кураш натижасида ютуқ қўлга киритилиши мумкин. Мажбуриятни бажариш -бу биринчи қадамдан охирги нафасгача инсоний ҳаётнинг масаласидир.  Мувофиқ равишда: инсоннинг қўлида қанчалик катта ҳукмронлик тўпланган бўлса, шунчалик катта даражада ўз бурчини бажариши ундан талаб қилинади”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.