Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Чексиз заррачалар олами

Чексиз заррачалар олами

Бизлар мўъжизаларга тўла бу дунёнинг бағрида яшаётганимиз учун унинг бу мўъжизаларидан ҳеч ҳайратланмаймиз, чунки, уларга одат қилганмиз ва улар бизга оддий туюладилар гўё! Мисол тариқасида:

  1. Майда ҳашаротлар оламига диққат билан қарасак, жуссаси бир ё икки миллиметр келадиган, бироқ уларнинг қўл-оёқли, кўзли, қулоқли ва ҳатто мияга эга бўлишлари ва асаб тизмаси ҳамда ҳазм қилиш тизимининг мавжудлигига ҳайрон қоласан, киши.
  Агар бир чумолининг мийясини микроскоп остига олиб қарасак, унда баданнинг ҳар бир аъзосини бошқарувчи қисмлар мавжуд эканлигини кўрамиз. Чумоли мийяси шундай мураккаб тузилишга эгаки, бирор-бир кичик ўзгариш киритиш чумолида фалажни юзага келтириши мумкин.
  Ҳайратланарлиси шундаки, нинанинг учидек келадиган бу органда бир дунё ҳиссиёт, заковат, маданият ва дид-ҳунармандлик яширинган. Олимлар умрларини бу кичик бир ҳашаротни ўрганиш учун сарфлаб,  унинг ҳайратланарли ва қизиқарли экани ҳақида кўпгина маълумотларни ўз китобларида ёзиб қолдирганлар.
  Кичик бир мавжудотда жой олган бу ҳуш ва заковатни нинанинг учичалик миқдорда ҳам онг ва шуури бўлмаган табиат ярата олармикан?
  2. Сирларга тўла дунёмизнинг ҳозиргача танилган энг кичик зарраси- атом ва унинг қисмларидир. Атомлар шунчалик кичикки, уни ҳатто кучли микроскоплар ҳам кўришдан ожиздирлар.
  Агар атомларнинг нақадар кичиклиги ҳақида билмоқчи бўлсангиз, бир томчи сувда ер юзидаги бор-йўқ мавжудотларнинг сонидан ҳам кўпроқ миқдорда атом борлигини тасаввур қилишингиз, кифоядир. Агар бир сантиметр миқдоридаги нозик бир симда нечта протон борлигини билмоқчи бўлсак ва бу иш учун минг нафарни ёрдамга чақирсак ва ҳар бир сонияда битта протонни ажратсак, у ҳолда уни санаб чиқиш учун кеча-ю кундуз ухламасдан тинимсиз ишласак, атомлар хилма-хиллигини назарга олган ҳолда 30 йилдан 300 йилгача вақт керак бўлади.
  Агар бир сантиметрлик ингичка симнинг ўзида шунча кўп атом мавжуд бўлса, бутун бошли осмон ва ерда, сув ва ҳавода, Сомон йўли (Галактика)ларда ва қуёш сайёрасида қанча атом бор экан? Уларнинг сонини ҳам тасаввур этиш одамзотга қийин бўлиб, уни толиқтириб қўяди. Аммо атомларнинг сонини яратган Зотдан ўзга ҳеч бир мавжудот аниқ ҳолда била олмас.

Атомлар инсонга яккахудолик дарсини ўргатишади

  Атомлар ҳақидаги илм бугунги кунда муҳим ва қувонч бахш этадиган илмлардан ҳисобланади. Ўта кичик зарралардан иборат бўлмиш атомлар бизга яккахудолик ва худошунослик сабоғини беради, чунки, атомлар оламида ҳаммадан кўпроқ тўрт масала инсон назарини ўзига жалб этади:
  1. Фавқулодда низом: Атомларнинг ҳозиргача кашф этилган сони 100дан ортиқ бўлиб, улардаги электронлар сони 1дан бошланиб, 100дан ортиқ бўлиши мумкин. Бу ажойиб назму тартиб шуурсиз ва онгсиз табиатнинг ишидир, деб айта оламизми?
  2. Кучлар мувозанати: Икки манфий зарядга эга бўлган заррачалар ўзаро тортишиш кучига эгадирлар. Шунга кўра, манфий зарядли электронлар билан мусбат зарядли атом ўзаги (ядроси) ўртасида ўзаро тортишиш кучи мавжуддир.
  Электронлар нейтронлар атрофида айланишлари билан марказдан қочиш кучи (итариш кучи)ни юзага келтирадилар. Бу марказдан қочиш кучи электронларни атом муҳитидаги нейтрондан узоқлаштириб, атомни ёрилишига олиб келади, бошқа тарафдан эса, атом ўзаги (ядроси)нинг зарядланган электронларни ўзи томон тортиши натижасида пайдо бўлган куч атомни нобуд бўлишига олиб келади.
  Қандай ҳам аниқ ҳисоб-китоб билан атомларда ўрнатилган тортиш ва итариш кучи электронларни атом атрофидан қочиб кетишдан ёки атомга тортилиб йўқ бўлишидан сақлаб қолади ва бундай қарама-қарши кучларни мувозанатда сақлаб туриб, уларни ўз йўналиши томон ҳаракатлантиради. Шундай ингичка мувозанатни шуурсиз ва онгсиз табиат ярата олади, деб ўйлайсизми?
  3. Ҳар қайси ўз йўналишида ҳаракатланади: Юқорида атиб ўтганимиздек, атомлар юздан ортиқ электронларга эга бўлишлари мумкин. Бироқ бу электронларнинг ҳаммаси бир хил йўналишда ҳаракатланмай, балки, ҳар қайси ўзига хос орбита бўйлаб, муайян масофада ва ўз худудида ўта тезлик билан ҳаракатланади. Миллионлаб йиллар давомида маълум масофани сақлаган ҳолда бирор ўзаро тўқнашувларга дуч келмай, аниқ ўлчов билан ҳаракатланаётган заррачаларни ким бошқармоқда?
  Уларнинг ҳар бирини ҳайратланарли низом билан муайян мадорда ва аниқ йўналишда қилиб қўйишни оддий бир иш, деб ўйлайсизми?
  4. Атомларнинг буюк қудрати: Атомнинг улкан кучини чуқурроқ англаш учун эътиборингизни қуйидаги воқеага қаратамиз:
  1945-йилда сувсиз ва ўсимликсиз қуриб ётган Мексиканинг бир саҳросида атом бомбасини синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилди. Шунда кичкинагина бир атом бомбаси пўлатдан ясалган минорага қараб отилди. Портлашдан кейин пўлат минора эриб сувга айлангач, ундан буғ чиқиб, чақмоқ ва қўрқичли товуш юқорига кўтарилади. Олимлар бориб қараганларида, минорадан ҳеч қандай асар қолмаган эди.
  Ўша йилнинг ўзида иккита кичкина атом бомбаси Японияга ташланди. Бири Нагасаки ва иккинчиси эса Хиросима шаҳрига ташланди. Атом бомба таъсирида, Нагасакида 70 минг одам йўқ бўлиб, яна шунча одам оғир яраланди. Ҳиросимада эса 30 мингдан 40 мингга яқин одам нобуд бўлиб, худди шу миқдорда ярадорланади. Ушбу можародан сўнг Япония қайд-шартсиз Америкага таслим бўлди.
  Фақатгина атомнинг турли сирларини ўрганиб чиқишнинг ўзи- инсонни оламнинг яратувчиси томон олиб боришга кифоя қилмайдими? Яратувчининг борлигига далолат қиладиган оламдаги мўъжизалар сони ундаги атомлар сонидан оз эмасдир.

Қуръони Карим бу ҳақида шундай марҳамат қилади:

(وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِن بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ)

  Агар ер юзидаги (бор) дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз унга ёрдамга келса, Аллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгасидир. (Луқмон сураси, 27-оят)

 

{mp3}10-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 4.24 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.