Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Муҳим Бир Воқеа

Муҳим Бир Воқеа

  Айтиб ўтганимиздек, Худони инкор қилувчилар ҳам қалбларининг тубида Аллоҳга имонлари бордир.
  Шубҳасиз, баъзи одамлар учун қандайдир муваффақиятлар уларни мағрур қилади, қалбларидаги бор ҳақиқатни ҳам унутадилар.

Шу даражага етиб борадики, инсон ўз қалбидаги илоҳий ҳис-туйғуларини унутиб қўйиши ҳеч гап эмас. Аммо ҳодисалар тўфонига учраганида, бало-офатлар ва қийинчиликлар шамоли ҳар тарафдан эсганида, кўз олдини тўсиб қўйган ғурур пардалари четга сурилиб, тавҳид ва яккахудолик фитрати (илоҳий ҳис-туйғуси) ва Аллоҳни таниши юзага чиқади.
  Тарихда бунга кўп мисоллар бордир. Бу дарсда ана шундай воқеаларнинг бирини ҳикоя қилмоқчимиз:
  Қадимда бир вазир ўтган бўлиб, у қудратли бўлган эди. Ҳеч ким у билан ихтилофга бормас эди. Кунлардан бир куни у диний уламолар мажлисига кириб келди ва уларга қараб шундай деди: Токайгача жаҳонда Худо бор, деб айтасизлар?! Мен сизларга унинг йўқлигига мингта далил келтиришим мумкин.
   Бу гапни ўзига хос мағрурлиги билан айтди. Даврадаги донишманлар эса бу одамга гап уқтириш бефойда эканлигини яхши билганликлари учун унинг гапига эътибор бермай, ҳеч нарса демасдан сукут сақладилар. Шундан сўнг, маълум вақт ўтгач, ҳукумат томонидан ҳалиги вазир айбланиб, зиндонга тушиб қолади.
Ўша кунги мажлисда иштирок этган уламоларнинг бири энди бу одамни ғафлатдан уйғотиш вақти келди. Негаки, у ғурур эгаридан пастга тушди, кўз олдидаги худбинлик пардалари очилди, энди насиҳат қилсам самарали бўлади, деб унинг яқинига борди. Ташқаридан мўралаб қараса, у хонасида ёлғиз ҳолда у ёқдан бу ёққа юриб, паст овозда бир нималар, деб пичирламоқди. Яхшилаб қулоқ солса, қуйидаги шеърни ўқияпти:
      Биз ҳаммамиз арслонлармиз лекин байроқ арслони
      Ҳамламиз данбадам бўлур шамолдан!
      Ҳамламиз гоҳ кўринар, гоҳ кўринмасдир
      Жон фидо бўлсин у кўринмас Зот учун!
 Шеърнинг маъноси: Биз худди байроқларда чизилган шер расмидекмиз, шамол эсганда гўё ҳамла қилаётгандек кўринамиз, лекин ҳақиқатда эса ўзимиз ҳеч нарса эмасмиз, шамолнинг эсишигина бизни ҳаракатга келтиради. Биз қанчалик қудратли бўлмайлик, куч-қудратимиз ўзимизники эмас. Бу қудратни ато этган Аллоҳ қачон истаса, биздан уни олажак!
  Донишманд кўрдики, бу одам Худони инкор қилиш у ёқда турсин, балки художўйга айланиб қолибди. Донишманд ундан ҳол-аҳвол сўрагандан кейин, эсингда бўлса ўша куни Аллоҳнинг йўқлигига мингта далил келтирмоқчи эдинг, мен сенга унинг борлигига фақат битта далил келтирмоқчиман. Аллоҳ сендан осонлик билан қудратингни тортиб олган Зотдир! Бу гапларни эшитган вазир бошини эгиб, ўз хатосига иқрор бўлиб, жавоб бермай турарди, негаки, ўз хатосини эътироф этиб, қалбининг тубида Аллоҳ нурини мушоҳада қилар эди.
  Қуръони Каримда Фиръавн ҳақида бундай дейилади:

(وَجَاوَزْنَا بِبَنِي إِسْرَائِيلَ الْبَحْرَ فَأَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ وَجُنُودُهُ بَغْيًا وَعَدْوًا حَتَّى إِذَا أَدْرَكَهُ الْغَرَقُ قَالَ آمَنتُ أَنَّهُ لا إِلِهَ إِلاَّ الَّذِي آمَنَتْ بِهِ بَنُو إِسْرَائِيلَ وَأَنَاْ مِنَ الْمُسْلِمِينَ)

  Ва Бани Исроилни денгиздан ўтказдик. Фиръавн ва унинг аскарлари ҳаддан ошган ва туғён қилган ҳолда уларни таъқиб этдилар. Токи, Фиръавнга ғарқ бўлиш вақти етганида эса, у деди: «Бани Исроил имон келтирган Зотдан ўзга илоҳ йўқлигига имон келтирдим ва мен Аллоҳга таслим бўлганларданман». (Юнус сураси; 90-оят)

 

{mp3}5-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 2.26 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.