Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Имом Али – Пайғамбар (с.а) вазифаларини адо этувчи зот

Имом Али – Пайғамбар (с.а) вазифаларини адо этувчи зот

 Шунга биноан, имом Али(алайҳис салом) ҳам Ҳорун(алайҳис салом) каби Пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг наздиларида олдинги мақолада айтиб ўтилган мансабларга эга эдилар.

Зеро Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)имом Али(алайҳис салом)га хитоб қилиб, буюрдилар: «Дунё ва охиратда сиз менинг биродаримдирсиз».[1]

قَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: عَلِىٌّ مِنِّى وَ أَنَا مِنْ عَلِِىٍّ لا يُؤَدِّى عَنِّى إِلاَّ أَنَا أَوعَلِىٌّ.

  «Пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)марҳамат қиладиларки, Али мендан ва мен Алидандирман. Менинг вазифамни ўзим ва Алидан бошқа ҳеч ким адо қила олмас».

Изоҳ:

  Бу ҳадис ва бунга ўхшаш бошқа ҳадисларда Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг «Али(алайҳис салом) мендан» деган сўзларининг маъноси шундан иборатки, Аллоҳнинг динини ва Унинг аҳкомларини инсонларга тўла-тўкис қилиб етказишда Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан сўнг ягона ва ёлғиз киши Имом Али(алайҳис салом) бўлиб, бошқа саҳобалар бу оғир вазифани адо эта олмасдилар.

  Зеро имом Али(алайҳис салом) болалик даврларида доим Пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг тарбиялари остида бўлиб, ҳеч вақт Аллоҳдан ўзга зотга яъни: бутларга ибодат қилмай ва зинҳор мушрик бўлмаганлар. Бундай буюк неъмат имом Али(алайҳис салом)дан бошқа ҳеч бир саҳобага насиб этмаган.

 Бу борада имом Али(алайҳис салом)нинг эътирофлари очиқ далилдир:

وَ قَدْ عَلِمْتُمْ مَوْضِعِي مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ بِالقَرَابَةِ القَرْيبَةِ، وَ المَنزِلَةِ الخَصِيصَةِ. وَ ضَعَنِي فِي حِجْرِهِ وًَ أَنَا وَلَدٌ(وليدٌ) يَضُمُّنِي إِلَىَ صَدْرِهِ، وَ يَكْنُفُنِي فِي فِرَاشِهِ، وَ يُمِسُّنِي جَسَدَهُ، وَ يُشِمُّنِي عَرْفَهُ. وَ كَانَ يَمْضَغُ الشَّئْءَ ثُمَّ  يُلْقِمُنِيهِ ، وَمَا وَجَدَ لِي كَذْبَةً فِي قَولٍ، وَلاَ خَطْلَةً فِي فِعلٍ. وَ لَقَدْ قَرَنَ اللهُ بِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ مِنْ لَدُنْ أَنْ كَانَ فَطِيمًا أَعْظَمَ مَلَكٍ مِنْ  مَلاَئِكَتِهِ يَسْلُكُ بِهِ طَرِيقَ الْمَكَارِمِ، وَ مَحَاسِنَ أَخْلاَقِ الْعَالَمِ، لَيْلَةُ وَ نَهَارَهُ. وَ لَقَدْ كُنْتُ أَتَّبِعُهُ  اتِّبَاعَ الفَصِيلِ أَثَرَ  أُمِّهِ، يَرْفَعُ لِي فِي كُلِّ يَومٍ مِنْ أَخْلاَقِهِ عَلَمًا، وَ يَأمُرُنِي بِالإِقْتِدَاءِ بِهِ. وَ لَقَدْ كَانَ يُجَاوِرُ فِي كُلِّ سَنَة بِحِرَاءَ(حرَّاء) فَأرَاهُ وَلاَ يَرَاهُ غَيْرِي. وَلَمْ يَجْمَعْ بَيْتُ وَاحِدٌ يَوْمَئِذٍ فِي الإِسلاَمِ غَيْرَ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ آلِهِ وَ خَدِيْجَةَ وَ أَنَا ثَالِثُهَا. أَرَى نُورَ الْوَحْيِ وَالرِّسَالَةِ، وَ أَشُمُّ رِيحَ النُّبُوَّةِ.

وَلَقَدْ سَمِعْتُ رَنَّةَ(رَنَة) الشَّيْطَانِ حِيْنَ نَزَلَ الْوَحْيُ عَلَيه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ آلِهِ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ مَا هَذِهِ  الرَّنَّةُ؟  فَقَالَ: هَذَا الشَّيْطَانُ قَدْ أَيِسَ مِنْ عِبَادَتِهِ. إِنَّكَ تَسْمَعُ مَا أَسْمَعُ، وَ تَرَى مَا أَرَى، إِلاَّ أَنَّكَ لَسْتَ بِنَبِيٍّ، وَلَكِنَّكَ لَوَزِيْرٌ وَ إِنَّكَ لَعَلَى خَيْرٍ.

 «Дарҳақиқат, сизлар менинг Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ҳузурида бўлган ўрнимдан ва у ҳазратга яқин қариндош эканим ва махсус мартабага эгалигимдан огоҳ эдингиз. Болалик давримда у ҳазрат(с.а.о)мени ўз қучоқларига олар, бағрларига босар ва дам олиб ўтирган ўринларидан жой берардилар. Муборак баданларини менга тегиздирар ва ўзларининг хушбўй ҳидларини менга ҳидлатардилар. Ва гоҳида бир нарсани чайнар, сўнгра уни менга едирардилар, ва ул ҳазрат ҳеч қандай ёлғон сўзни мендан эшитмай, ҳеч бир ишимда хато-камчилик топмадилар.

 Туя боласи онасининг изидан юрганидек, мен Пайғамбар(с.а.о)га эргашиб, доим ул ҳазратнинг ортларидан юрардим. Ул ҳазрат эса ҳар куни ўз ахлоқ ва фазилат байроғини мен учун сарафроз қилардилар ва гўзалликда тенги бўлмаган ўз хулқ-атворларидан  мени баҳраманд этиб, ўзларига эргашишни менга амр қилардилар.

  Дарҳақиқат, ҳар йили «Ҳиро» тоғида қарор топар, (ва Аллоҳ учун ибодат қилишга киришардилар) мен у кишини кўрардим ва мендан бошқа ҳеч ким ул ҳазратни кўрмасди. У кунда Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) ва Хадича(саломуллоҳи алайҳо) ва мендан бошқа ҳеч бир хонадонга ислом тушунчаси кириб келмаган эди. Мен ваҳий ва пайғамбарлик нурини кўрардим ва пайғамбарлик ҳидини ҳидлардим.

 Дарҳақиқат, ваҳий Пайғамбар(с.а.о)га нозил бўлган вақтда Шайтоннинг ноласини эшитдим. Эй Расулуллоҳ! бу қандай ноладир? дедим. Шунда дедилар: Шубҳасиз, бу Шайтон ноласидир, у ўзига ибодат қилинишидан ноумид бўлди (шу учун нола қилмоқда.)

(Шунда менга қарата дедилар:) Албатта, сиз мен эшитган нарсани эшитурсиз ва мен кўрган нарсани кўрурсиз, фақатгина фарқи шундаки, сиз пайғамбар эмасдирсиз, лекин сиз менинг вазирим ва албатта, сиз эзгулик йўлидадирсиз».[2]

 Аҳли суннатнинг буюк олими Ибн Абил Ҳадид юқорида зикр этилган ҳақиқатни тасдиқлаган ҳолда имом Али(алайҳис салом)нинг Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) ҳузурларидаги ўрни хусусида шундай дейди:

وَآعْلَم أَنَّ أَمِيرَ المُؤْمِنِينَA کَانَ مَخْصُوصاً مِنْ دُونِ الصَّحَابَةِ رِضْوَانُ اللهِ عَلَيْهِمْ بِخَلَوَاتٍ کَانَ يَخلُو بِهَا مَعَ رَسُولِ اللهِ1 وَلا يَطَّلِعُ أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ عَلَي مَا يَدُورُ بَيْنَهُمَا وَ کَانَ کَثِيرَ السُّؤَالِ لِلنَّبيِّ1 عَنْ مَعَانِي الْقُرْآنِ وَ عَنْ مَعَانِي کَلَامِهِ وَإِذَا لَمْ يَسْأَلْ إِبْتَدَأَهُ النَّبِيُّ1 بِالتَّعْلِيمِ وَ التَّثْقِيفِ وَلَمْ يَکُنْ أَحَدٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ1 کَذَلِکَ، بَلْ کَانُوا أَقْسَاماً: فَمِنْهُمْ مَنْ يَهَابُهُ أَنْ يَسْأَلَهُ، وَ هُمُ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَنْ يَجِيءَ الأَعْرَابِيُّ أَوِ الطَّارِئُ فَيَسْأَلَهُ وَ هُمْ يَسْمَعُونَ، وَمِنْهُمْ مَنْ کَانَ بَلِيداً بَعِيدَ الْفَهْمِ قَلِيلَ الْهِمَّةِ فِي النَّظَرِ وَالْبَحْثِ،  وَمِنْهُمْ مَنْ کَانَ مَشغُولاً عَنْ طَلَبِ العِلْمِ وَفَهْمِ الْمَعَانِي، إِمَّا بِعِبَادَةٍ أَوْ دُنْيَا وَمِنْهُمُ الْمُقَلِّدُ يَرَی أَنَّ فَرْضَهُ السُّکُوتُ وَتَرْکُ السُّؤَالِ، وَمِنْهُمُ الْمُبْغِضُ الشَّانِئُ الَّذِی لَيْسَ لِلدِّينِ عِنْدَهُ مِنَ المَوْقِعِ مَا يُضِيعُ وَقْتَهَ وَ زَمَانَهُ بِالسُّؤَالِ عَنْ دَقَائِقِهِ وَ غَوَامِضِهِ؛ وَانْضَافَ إلَي الأَمرِ الْخَاصِ بِعَلِيٍّA ذُکَاؤُهُ وَ فِطْنَتُهُ، وَطَهَارَتُ طِينَتِهِ، وَإِشْرَاقُ نَفْسِهِ وَ ضَوْئه، وَإذَا الْمَحَلُّ قَابِلاً مُتَهَيِّئاً، کَانَ الْفَاعِلُ الْمُؤَثِّرُ مَوْجُوداً، وَالْمَوَانِعُ مُرْتَفَعَةٌ، حَصَلَ الأَثَرُ عَلَي أَتَمِّ مَايُمْکِنُ؛ فَلِذَلِکَ کَانَ عَلَيA ـ کَمَا قَالَ الحَسَنُ البَصرِیُّ ـ رَبَّانيُّ هَذِهِ الأُمَّةِ وَذَا فَضْلِهَا؛ وَلِذَا تُسَمِّيهِ الْفَلاَسِفَةُ: إِمَامَ الأَئِمَّةِ وَ حَکِيمَ الْعَرَبِ.

 Билгинки, мўъминлар амири Али(алайҳис салом) бошқа саҳобалардан фарқланиб, Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) билан иккалалари кўп вақтлар ёлғиз қолишар ва бу ёлғизликда уларнинг ўртасида нима бўлиб ўтаётганидан ҳеч ким огоҳ бўла олмас эди. Али Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан Қуръон оятларининг маъно-мазмунлари ва у зотнинг каломлари маъно-мазмуни ҳақида кўп савол берардилар. Али(алайҳис салом) сўрамаган вақтларида, пайғамбарнинг ўзлари у зотга таълим ва тарбия беришга машғул бўлар эдилар. Пайғамбар саҳобаларидан ҳеч бир шахс бундай имтиёзга эга эмас эди, балки улар бир неча гуруҳдан иборат бўлиб, уларнинг айримлари Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)га савол беришдан ҳадиксираб турардилар. Бу гуруҳ саҳобалар бирор бир аъробий (кўчманчи араблар) ёки бегона ва нотаниш шахс, Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) ҳузурларига келиб, у зотга савол беришини кутиб турардилар ва улар эса уни тинглардилар. Баъзи саҳобалар зеҳни ўтмас, тушунчасиз ҳамда баҳслашиш ва фикр-мулоҳаза билдиришга нолойиқ ва ҳимматсиз бўлганлар. Уларнинг айримлари билим излаш ва Қуръон маъно-мазмунларини фаҳмлашдан узоқлашиб, ибодат қилишга ёки дунёга машғул бўлишган. Уларнинг айримлари тақлид қилувчи бўлиб, сукут сақлашни ва савол бермасликни ўз вазифалари деб билганлар. Қолган баъзилари эса, ёмон ниятли ғаразгўй шахслар бўлиб, дин уларнинг назарида ҳеч қандай ўрин ва қадриятга эга бўлмагани сабабли ўз вақтларини диннинг нозик ва чигал масалалари хусусида савол бериш билан бекорга сарфламас эдилар.

 Юқорида зикр қилинган хусусиятга қўшимча, Али(алайҳис салом) ақл-заковат соҳиби, фаросатли, табиати покиза ҳамда ёруғ нафс-жонга эга эдилар. Инсон қобилиятли ва истеъдодли бўлса, таъсир қилувчи куч мавжуд бўлиб, тўсиқлар ўртадан кўтарилса, таъсир-натижа имкони қадар том даражада ҳосил бўлади. Шу боис, Ҳасан Басрий айтганидек, Али(алайҳис салом) бу умматнинг раббоний-илоҳий кишиси ва фазилат эгаси бўлгани сабабли, файласуфлар у зотга пешволарнинг пешвоси ва арабларнинг доноси деб, ном берганлар.[3]

  Шунинг учун пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Аллоҳ томонидан ўзларига нозил бўлган ваҳийдан имом Али(алайҳис салом)ни махсусан огоҳ қилардилар ва бу ҳақида шундай буюрганлар:

صَاحِبُ سِرِّى عَلِىُّ بنُ اَبِى طَالِبٍ.

 «Менинг сирдошим Али ибн Абу Толибдир».[4]

قالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَطَاعَنِى فَقَدْ أَطَاعَ اللهَ وَ مَنْ أَطَاعَكَ أَطَاعَنِى، وَ مَنْ عَصَانِى فَقَدْ عَصَى اللهَ وَ مَنْ عَصَاكَ فَقَدْ عَصَانِى.

  «Пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)имом Али(алайҳис салом) борасида марҳамат қиладиларки: Ҳар ким менга итоат қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга итоат қилган ва ҳар ким сизга (эй Али) итоат қилса, менга итоат қилгандир, ва ҳар ким менга итоатсизлик қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга итоатсизлик қилгандир ва ҳар ким сизга итоатсизлик қилса, дарҳақиқат, менга итоатсизлик қилгандир».[1]

  Ушбу ҳадиснинг мазмуни асосида имом Али(алайҳис салом)га итоат қилиш, Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)га итоат қилиш ҳисобланиб, Пайғамбар.а)га итоат қилиш эса, Аллоҳ таолога итоат қилишдан ўзга нарса бўла олмас. Имом Али(алайҳис салом)га итоатсизлик қилиш, Пайғамбар.а.о)га итоат қилмаслик бўлиб, ул ҳазратга итоат қилмаслик эса, Аллоҳ таолога итоат қилмай, исён қилишнинг ўзидир.

 Юқорида келтирилган ойдин-қатъий далил ва ҳужжатлардан маълум бўладики, Расулуллоҳнинг халифа ва ворислари, Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг ўзлари каби Аллоҳ таоло томонидан тайин этилиши лозим ва инсонлар Расулуллоҳни тайин эта олмаганликларидек, у зотнинг йўлларини давом эттирадиган халифа ва ворисларини ҳам, тайин эта олмайдилар.


[1]. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 2-ж, 266-б, 793 дан 795-гача ҳадислар.

[2]. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 13-ж, 114-б, 36370-ҳ ва 105-б, 36345-ҳ.

[3]. Наҳжул балоға, 192-хутба, биринчи қисм.

[4]. Ибн Абил Ҳадид, «Шарҳу наҳжил балоға», 11-ж, 48-бет.

[5]. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 2-ж, 311-б, 822-ҳ.

Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.