Home / Шариат қонунлари / Намоз / Таҳорат / Вузу / Вузу шароитларининг аҳкоми

Вузу шароитларининг аҳкоми

Вузу сувининг шартлари

  1.  1. Нажис ва музоф (аралашма) сув билан олинган вузу ботилдир, ўша сув нажис ёки музоф эканлигини билиш ёки билмаслиги, ҳатто унутган бўлишидан қатъий назар.[1]
  2.  2. Вузу суви мубоҳ (эгаси рози бўлган) бўлиши лозим, шунга биноан қўйидаги ўринларда вузу ботилдир:
  •  Эгаси рози бўлмаган сув билан вузу олмоқ (рози эмаслиги маълум бўлса);
  •  Эгаси рози ёки норози эканлиги маълум бўлмаган сув билан вузу олиш;
  •  Махсус инсонлар учун вақф қилинган сув билан вузу олиш; Масалан: айрим мадрасаларнинг ҳовузи ва айрим меҳмонхона ва мусофирхоналарнинг таҳоратхонаси ва…[2]
  •  Буюк анҳорлар ёнида вузу олмоқ, агарчи инсон уларнинг эгаси рози ёки норози эканлигини билмасада зарари йўқдир, аммо агар уларнинг эгалари вузу олишдан манъ этсалар, вузу олмаслик эҳтиёт вожибдандир.[3]

Вузу аъзоларининг шартлари

  1. 1. Ювиш ва масҳ тортиш вақтида, вузу аъзолари пок бўлмоғи лозим.[4]
  2. 2. Вузу амалининг ўртасида ювган ёки масҳ тортган ери нажис бўлиб қолса, олган вузуси саҳиҳдир. Масалан: қўлларини ювиш билан машғул бўлиб турганда юзи нажис бўлса.[5]
  3. 3. Баданнинг вузу аъзоларидан бўлмаган ери нажис бўлса, вузу саҳиҳдир, лекин агар сийдик ёки ғоит (ахлат) чиқиш ерини покламаган бўлса, аввал ўша ерини поклаб, сўнг эса вузу олсин.[6]
  4. 4. Агар тирноқ остида кир бўлса, вузуга зарар етказмайди, лекин агар тирноқ одатдагидан ҳам узун бўлса, унинг остидаги йиғилган кирни тозалаш лозим.[7]
  5. 5. Баданнинг кири вузу аъзоларига сув етиб боришига тўсқинлик қилмайдиган бўлса, вузуга зарар етказмайди.[8]
  6. 6. Гипс ва шу каби нарсалар билан ишлагандан сўнг, сувнинг терига етиб боришига тўсқинлик қилмайдиган оқ нарса қўлида қолган бўлса, вузуга зарари йўқдир, лекин агар сув етиб боришига монелик қиладиган бўлса ёки ўша нарса борлиги туфайли сув терига тегиши ёхуд тегмаслиги борасида иккиланса, уни бартараф қилмоғи лозим.[9]
  7. 7. Вузунинг ювиладиган аъзосида сув унга етиб боришига тўсқинлик қиладиган нарса бўлса, вузу олиш учун унинг бартараф қилинмоғи даркор, лекин масҳ тортиладиган аъзоларда ҳарчанд сув етиб боришига тўсқинлик қилмайдиган бўлсада, вузу учун бартараф қилиниши керак.[10]
  8. 8. Ручканинг чизилган излари ва турли хил мойли бўёқ доғлар ва крем каби сувни тўсмайдиган моддасиз бўлса, вузуга монелик қилмайди, бироқ агар терининг устини қоплаб олган моддали бўлса, бартараф қилинмоғи даркор.[11]
  9. 9. Тери остига ранг ўтказиб баданга чизилган нақшлар сиёҳ бўлиб, сув терига етиб боришига монелик қилмайди, шу боис, вузу олиш учун зарари бўлмайди.[12]

Вузу олиш услубининг шартлари

Тартиб[13]

  Вузу амаллари қўйидаги тартибда бажарилмоғи даркор:

 1. Юзни ювмоқ;

 2. Ўнг қўлни ювмоқ;

 3. Чап қўлни ювмоқ;

 4. Бошга масҳ тортмоқ;

 5. Ўнг оёққа масҳ тортмоқ;

 6. Чап оёққа масҳ тортмоқ

  Агар вузу амалларининг тартиби бузулса, олинган вузу ботилдир, ҳатто агар тартибни бузиш; чап ва ўнг оёққа бир замонда масҳ тортиш билан бўлса-да.

Муволот

  1. 1. Муволот яъни, вузу амаллари кетма-кет бажарилиб, уларнинг ўртасида оралиқ ва танаффус бўлмаслигидир.
  2. 2. Вузу амалларининг ўртасида шу даражада фосила ва танаффус юзага келса, бир жойни ювганда ёки масҳ тортганда, ундан олдин ювган ёки масҳ тортган ерлари қуриб қолган бўлса, олган вузуси ботилдир, лекин агар фақат……?
  3. 3. Вузу амалларининг ўртасида юримоқ жоиздир, демак агар юзни ва қўлларни ювгандан сўнг бир неча қадам юриса (муволот бузулмайдиган даражада), сўнгра бош ва оёққа масҳ тортса, олган вузуси саҳиҳдир.

Бошқалардан ёрдам олмаслик

  1. 1. Вузу амалларини бажара оладиган шахс бошқадан кўмак олмаслиги даркор, демак агар бошқа бир шахс унинг юз ва қўлини ювса, ёки унинг ўрнига масҳ торса, олган вузуси ботилдир, лекин агар бошқа бир шахс сувни унинг қўлига  қўйса ва вузу олувчи аъзоларини ювса, олган вузуси ботил бўлмайди, аммо бундай ёрдам олиш шариатда макруҳдир.[14]
  2. 2. Вузу олишга қодир бўлмаган шахс, вузу олиш учун ёрдамчи вакил танламоғи лозим ва шунингдек қилган ёрдами учун меҳнат ҳақи талаб қилса, қурби етадиган ҳолда бермоғи даркор, лекин ўша шахснинг ўзи вузу олиш ниятини қилмоғи лозим.[15]
  3. 3. Вузу олишда бошқадан ёрдам оладиган шахс, вузу амалларининг қай бирини ўзи бажара оладиган бўлса, ўша амални бажаришда ёрдам олмаслиги лозим.[16]
  4. 4. Бошқага вузу олдирадиган шахс, масҳ амалини бажаришда унинг қўлини бош ва оёқларига тортмоғи лозим, лекин имкон бўлмаган тақдирда унинг қўлидан намлик олиб, ўзининг қўли билан масҳ амалини бажаради ва шунингдек имкони бўлса, эҳтиёт вожибга кўра таяммум ҳам қилсин.[17]

Вузу олувчининг шароитлари

  1. 1. Инсон биладики агар вузу олса, бемор бўлиб қолади ёки бемор бўлишидан қўрқади, шу ҳолда таяммум қилиши керак ва агар билиб туриб вузу олса ботил бўлади. Лекин сув унга зарар етказишини билмаса ва вузу олса, сўнгра сув зарарли эканини тушуниб етса, олган вузуси саҳиҳдир.[18]
  2. 2. Вузу Аллоҳнинг фармонини бажариш ниятида олиниши лозим.[19]
  3. 3. Ниятни тилга олиш ёки қалбдан ўтказиш лозим эмас балки, агар ундан нима қилаётганини сурашганда, вузу олаяпман деб жавоб берадиган даражада вузу олаётганини билиб туришининг ўзи етарлидир.[20]
  4. 4. Вузу олганда Аллоҳнинг фармонини бажариш мақсадида бўлмоқ кифоядир, вожиб ва мустаҳаб ниятида бўлмоқ зарур эмас, яъни вожиб ёки мустаҳаб вузу оламан деб ният қилиш керак эмас.[21]

Икки масала:

  1. 1. Агар вақт шу даражада оз бўлсаки, вузу олган тақдирда бутун намоз ёки унинг бир қисми ўз вақтидан кечга сўриладиган бўлса, таяммум қилмоғи даркор.[22]
  2. 2. Намоз вақти озлиги туфайли таяммум қилиши керак бўлган шахс, агар вузу олган тақдирда, вузуси саҳиҳдир. Хоҳ ўша намоз учун вузу олган бўлсин ва хоҳ бошқа амал учун.[23]


[1] . Тавзиҳул масоил, 265-масала.

[2] . Ал урватул вусқо, 1-жилд, фаслун фи-шароитил вузу, 219, 225-бетлар, 6-7-масалалар ва тавзиҳул масоил, 265-масала.

[3] . Тавзиҳул масоил, 271-масала.

[4] . Тавзиҳул масоил, вузу шароитлари, 35-бет, 6-шарт, 276-277-масалалар.

 [5] . Ўша

[6] . Ўша

[7] . Тавзиҳул масоил, 291-масала.

[8] . Ўша, 294-масала.

[9] . Тавзиҳул масоил, 294-масала.

[10] . Тавзиҳул масоил, вузу шароитлари 13-шарт, 259-масала.

[11] . Истифтоот, 1-жилд, 36,37-бетлар.

[12] . Ўша

[13] . Таҳрирул васийла, фаслун фи шароитил вузу, 28-бет.

[14] . Ал- урватул вусқо, 1-жилд, фий шароитил вузу, 9-м, 234-бет.

[15] . Тавзиҳул масоил, 286-масала.

[16] . Ўша, 287-масала.

[17]. Ўша, 286-масала

[18] . Ал-урватул вусқо, 1-жилд, ф. ш. в., ас-собиъ 232-бет, тавзиҳул масоил, 288 ва 672-масалалар.

[19] . Тавзиҳул масоил, вузу шароитлари, 8-шарт.

[20] . Тавзиҳул масоил, 282-масала.

[21] . Таҳрирул васийла, 1-жилд, 29-бет, 20-масала.

[22] . Тавзиҳул масоил, 280-масала.

[23] . Ўша, 281-масала.

Share

Check Also

Иртимосий вузунинг ҳукмлари

  Иртимосий вузу шундан иборатки, инсон юз ва қўлларини вузу олиш ниятида сувга киргизади ёки …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.