Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Аллоҳнинг раҳматига умид боғланг

Аллоҳнинг раҳматига умид боғланг

 Ҳусайн ибн Илвон айтади:
Сафарда пулим тугаб қолган эди, шунда дўстлардан бири менга деди:
Бу ҳожатинг раво бўлиши учун кимга умид боғлагансан?
Дедим: Фалончи шахсга.

У деди: Демак, Аллоҳга онт бўлсинки, ҳожатинг раво бўлмас.

Дедим: Аллоҳ сени ўз раҳматига олсин. Сен буни қаердан билдинг? Шунда деди:
Имом Содиқ (а.с) марҳамат қилиб буюрадилар: Аллоҳ таоло шундай буюради:
  Иззатим, юксаклигим ва аршимга қасамёд этиб айтаманки, Мендан бошқага умид боғлаган ҳар бир шахснинг орзусини ноумидлик билан узгайман, халойиқ наздида уни хору залил қилгайман, уни Ўз даргоҳимга яқинлашишдан қувгайман ва фазл-карамимдан уни йироқлаштиргайман. У оғир ҳолда қолганда Мендан бошқага умид боғлайдими? Ҳолбуки, мушкулларни осон этиш Менинг қўлимдадир.
  Ва у Мендан бошқага умидвор бўладими? Ўз фикрида Мендан бошқанинг эшигини қоқадими? Ваҳолангки, барча ёпиқ эшикларнинг калити Менинг наздимдадир. Мендан мадад сўраганга Менинг даргоҳим эшиги очиқдир. Оғир кунларида Менга умид боғлаган қай бир шахснинг умидини узганман? Ким ўзининг буюк ишларида Менга умид қилган бўлсин-у ва Мен унинг умидини Ўзимдан узган бўлай?
  Мен бандаларимнинг орзуларини ўз хузуримда сақлагайман ва улар эса Менинг сақлашимга рози бўлмайдилар. Ва осмонларимни Менга тасбиҳ айтишдан толиқмайдиган мавжудотларга тўлдирганман ва уларга: Мен билан бандаларим ўртасидаги эшикларни ёпманглар, деб буйруқ берганман.
  Бироқ бандаларим Менинг сўзимга ишонмайдилар. Ўша банда билмайдими Мен томондан бирор бир ҳодиса унинг бошига тушганда Менинг изнимсиз ҳеч бир шахс ўша ҳодисани ундан бартараф эта олмайди?
  Демак, нега Мендан юз ўгиради? Мен Ўзимнинг фазлу карамим билан Мендан истамаган нарсани унга бераман, сўнгра уни ундан оламан ва у ўша нарсани қайтариб беришни Мендан тиламай, ўзгадан истайдими?
У биладики, Мендан сўрашдан илгари унга ато этгайман, бироқ агар Мендан тиласа, Мен унга жавоб бермасманми?
Мен бахилманми бандам мени бахил деб билади?
Фазлу карам Мен томондан эмасми?
Авф ва раҳмат Менинг қўлимда эмасми?
  Мен орзулар макони эмасманми? Демак, ким орзуларни Менга етиб келишидан олдин тўса олади?
Мендан бошқага умидвор бўлган кимсалар қўрқмайдиларми?
  Агар бутун осмонлар ва ер аҳли Менга умид боғлашса ва Мен уларнинг ҳар бирига уларнинг барчаси умид қилган миқдорда ато этсам ҳам, чумолининг аъзосичалик Менинг мулкимдан озаймас.
  Қандайига Мен бошқарадиган мулкдан озайиши мумкин? Демак, Менинг раҳматимдан ноумид бўлган шахсларнинг ҳолига вой бўлсин, Менга итоатсизлик қилиб, Мендан қўрқмайдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин. (Усули-Кофи, 3-жилд, 72-ҳадис, 107-бет)

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.