Home / Исломда оила / Ислом нуқтаи назаридан оиланинг ўрни (4)

Ислом нуқтаи назаридан оиланинг ўрни (4)

Ислом моддий қийинчиликларни оила қуришга тўсқинлик қилишига қаршилик билдириб, уни уйланишга моне ва ғов деб билмайди, содда усулларда уйланишни таклиф этади ва йўқсил ва маҳрум инсонлар ҳам, оила қуриш ҳуқуқидан баҳраманд бўлишларини истайди.

Ислом дини фақир-муҳтож табақанинг ҳаётдаги молиявий маҳрумлиги уларга бошқа қийинчиликлар туғилишига сабаб бўлишини истамайди.

  Қашшоқлик ва йўқсилликдан қўрқиш кўп одамлар ушбу ҳаётий масала бўлмиш оилалик бўлишни қабул қилмай, ўзларини четга олишларига сабаб бўлади. Ислом дини бундай нотўғри фикрлар ва узр-баҳоналарни уйланиш ва оила қуришга моне ва тўғон деб, билмайди ва халойиққа Аллоҳ таоло уларнинг моддий мушкулларини бартараф этгай, деб хушхабар беради.

<وَأَنْكِحُوا الأيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ>

  «[Эй мўъминлар!] ораларингиздаги никоҳсизларни ҳамда қул ва чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар улар йўқсилфақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу карамидан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазл-карами) кенг, ўта билгувчи зотдир.» (Нур сураси, 32-оят)

  Шак-шубҳасиз, ҳар бир шаxс ўз ҳаётидаги эҳтиёжларини таъмин этмоқ учун доим тиришади. Аммо оилалик бўлгандан сўнг, инсон оила масъулиятини ўз зиммасига олгач, турмуш муаммоларини ҳал этмоқ ва рўзғорни тебратмоқ учун саъй-ҳаракатини ва фаолиятини оширади. Шунинг учун ҳам, уйланмоқ ҳаёт саҳнасида ривожланиш омилига айлана олади.

  Ғарб ўлкалари ва маданиятли давлатларда жинсий бузғунликларнинг ортиб бориши ва аёл-эркак муносабат-ларидаги мислсиз очиқ-сочиқлик ёшларнинг оила қуришга нисбатан рағбатсиз бўлишларига олиб келиб, фитрий ва маънавий асосларга эътиборсиз бўлишларига сабаб бўлган ҳамда тадрижан уйланиш ва оила қуришнинг аҳамияти ва зарурлигини чиппакка чиқарган. Айш-ишрат воситаларининг кенг тарқалиши, ҳисоб-китобсиз жинсий эркинликлар ёшлар ҳаётининг негизини ўзгартириб, ҳайратланарли тезликда фисқ-фасод ва бузғунликларни уларнинг орасида кучайтирган.

  Ғарбда никоҳ ва уйланиш сонининг озайиб бориши ҳамда оилавий келишмовчиликлар ва ажрашишларнинг кундан-кунга ошиб бориши «маданиятли жамият» деб, номланган Ғарб дунёсида оила асосларининг очиқ-ошкор қулаш жараёнининг тезлашишини кўрсатади.

  Машҳур жамиятшунос Вилл Дoронт ёзади:

  «Янги жамиятларда оила пойдевори тўғри қўйилмайди ва аксар ҳолларда у оталик ҳиссиёти асосида эмас, жинсий алоқа асосида қурилади. Шунинг учун ҳам, зудлик билан бузилади. Зеро, бундай уйланишда бир-бирларига нисбатан масъулият ҳиссиёти бўлмагани ва эрхотиннинг ҳар бири ўзининг «шаxсий» ҳаётига машғул бўлиб, бутунлай бир-бирларидан узилганликлари бос, улар орасида авваллари мавжуд бўлган ишқ-муҳаббат ҳис-туйғулари сoвийди ва эр-хотин ўртасидаги боғлиқлик заифлашади. Ушбу ҳолда ҳар куни янги ўлжани топадиган эркак ўз хотини ёнига қайтганда уни оромлантирадиган ҳолатни ўз аёлида кўрмайди ва хотини ҳозиргача ўзида мавжуд бўлган гўзаллик ва тароватидан бошқа нарсани намоён эта олмайди. Оқибат, бир-бирларини алдаш ҳоллари ва кескин хиёнатлар кўринай бошлайди. Биз ўзгаришлар тўлқинида ғарқ бўлмоқдамиз ва шубҳасиз, бизнинг тақдиримиз шундай даражага етиб борадики, биз ўз танловимизда ихтиёр ва иродага эга бўлмаймиз.

  Буюк шаҳарларда оила қурмоқ масаласи деярли, таназзул ва инқирозг аюз тутган. Қаноатли бир хотинга фақат уйланиш фикри ўз аҳамиятини йўқотган ва шубҳасиз, лаззат ва жинсий майл-иштиёқларга асосланган уйланишларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Эркакларнинг ўз умр йўлдошларидан узоқ муддат завқ ололмасликлари муаммога айланган.

  Бундай залварли вазиятда кўпинча эркаклар озодликдан баҳраманд бўлишларига қарамай, аёллар ҳам бундай муносабатларни шу жиҳатдан маъқул кўрадиларки, улар ёлғизлик ва ўз ҳолларига ташлаб қўйилишлик ҳолатидан чиқиб, ўзларига йўлдош ва дўст топадилар.

  Бундай шароитда эр-хотиннингбир-бирларигахиёнатлари ва оилагабўлган садақат маъносиз бир иш бўлиши оддий ҳолгаайланади. Оила ўз муқаддаслигини йўқотади, юзага келган одатлар жамиятда умумий балога айланади.

  Зудлик билан эр-хотинлик муносабатларида катта бўшлиқ ва зиён намоён бўла бошлайди, аёл киши эркакнинг безовталанишига сабаб бўлади. Талоқ ва ажрашишлар кўпайиши билан, вайрон бўлган уйларнинг қурбонлари шаҳарларда қўзғалон қилиб, эр-хотинлик муносабатининг буткул янги услуби юзага келади.»[1]

  Бугунги кунда аёлларнинг Ғарбдаги озодлиги ҳақида завқ-шавқ билан сўз юритадиган шахслар исломда ўша замон муҳит ва шароитини назарга олган тақдирда, аёлга берилган ҳуқуқлардан, юксак мавқедан ва ҳақиқий озодликлардан бехабардирлар. Ислом динининг ҳақиқий таълимотлари ва унинг тарихини Ғарб маданияти билан ўзаро чоғиштиририб, кўриб чиқса, тамоман тушуниб етадики, Ғарб маданияти исломнинг аёллар ҳуқуқи хусусида баён этган илдам ҳаракатидан ташқари бирор нарсани қўшимча қилмаган ва Ғарбдаги аёл «озодлиги» эса, жамиятда ахлоқсизлик, ишратпарастлик ва енгилтакликни ортиришдан бошқа бирор нарсага олиб келмаган.

  Ислом дини муайян ҳуқуқ ва озодликлар доирасида аёлга юксак имтиёзлар беради ва бунинг билан бирга, уларнинг жамиятда фасод ва бузғунликларга сабаб бўла оладиган ҳар қандай шаклдаги юриш-туришларининг олдини олади. Демак, ислом фасод ва бузғунликлар, енгилтаклик, ишратпарастлик ва ахлоқсизликлар ёйилишининг олдини олади. Бундай қабиҳ ишларнинг олдини олиш аёлларнинг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қила оладими? Юқорида айтиб ўтилганларнинг қайси бири аёл киши шахсиятининг юксалишига, тараққий этишига ва обрў-эътиборининг кучайишига сабаб бўлади?

  Ислом нигоҳидан эркак ва аёл зоти юксак инсоний даражаларга эришиш, руҳий ва маънавий такомил топиш учун борлиқ оламга қадам қўйган, ислом дини яҳуд ва насронийларнинг ўзгартирилган китобларида айтилган таълимотларга мухолиф ўлароқ:

  «Минг нафардан иборат эркаклар орасидан бир киши Аллоҳнинг севимли бандаси бўлиб топилади, аммо бутун жаҳон аёллари орасида Аллоҳнинг хос марҳамати ва иноятига лойиқ бўлган бир аёл ҳам топилмайди.»[2]

  Очиқ-ошкор эълон қилиб айтадики, эркак ва аёл бир-бирларига нисбатан ҳеч бир имтиёз ва устунликка эга эмаслар. Эркак ва аёлдан иборат инсонларнинг имтиёзи ва устунлиги меъёри руҳий юксаклиги ва бажарадиган яхши ва эзгу амалларидир. Эркак ва аёл қиёмат куни тенг ва баробар шаклда қилган ўз амалларининг натижаси ва самарасини олгайлар, бу икки тоифага баробар шаклда қилган амалига яраша ажр-мукофот ато этилгай.

<مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ>

  «Эркакми ё аёлми кимда-ким мўъмин бўлган ҳолида эзгу амал қилса, демак, Биз шубҳасиз, унга покиза ҳаёт ато этгаймиз ва уларни ўзлари қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр-савоб билан мукофотлагаймиз.» (Наҳл сураси, 97-оят)

  Ислом нуқтаи назаридан эркак ва аёл бир-бирларини такомиллаштирувчи ҳисобланадилар. Ингичкалик ва йўғонлик ва шуларга ўхшаш хусусиятлар бирининг бошқасидан устунлигига сабаб бўла олмайди.

<فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لا أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِنْكُمْ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى بَعْضُكُمْ مِنْ بَعْضٍ>

  «Раббилари уларнинг [дуоларини] ижобат қилиб [деди]: «Мен сизлардан бирор амал қилувчининг амалини, хоҳ эркак бўлсинёки аёл, зое қилмагайман. Баъзингиз баъзингиздансиз» (Оли Имрон сураси, 195-оят)

  Ақл фармонига бўйин эгиб, ахлоқий фазилатларга ва юксак имонга соҳиб бўлган кўпгина аёллар инсонийликнинг юқори даражаларига эришиб, ҳақиқий саодатга ноил бўладилар. Аммо уларнинг баробарида кўплаб эркаклар эса нафсоний истаклар ва ҳою ҳавасга берилиб, ақлнинг кўрсатмаларидан юз ўгирганлари боис, баxти қароликка дучор бўладилар.


[1]. Вилл Дoронт, «Фалсафа лаззатлари» китобидан иқтибос.
[2]. Ислом ва араб тамаддуни китобининг 519-бетида Муқаддас китобдан нақл қилинган.
Share

Check Also

Эркакларча яшаяпмизми? (1-қисм)

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим Келинг, Мардларча Яшайлик, Эй биродар! Оила ва ҳаётга оид айрим муаммоларни фақат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.