Home / Исломда оила / Оила пойдевори ҳақида

Оила пойдевори ҳақида

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Оила инсоннинг ҳаётий ва ҳиссий эҳтиёжларини қониқтирадиган биринчи кичик ташкилот ҳисобланади ва жамиятнинг боқий қолиши учун улкан заруратга эгадир. Оила жамиятнинг устуни ва аслий пойдевори ҳисобланади. Ислом дини оилани ташкил этишга махсус ва алоҳида эътибор қаратган. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул ҳазратнинг Аҳли-Байтлари исломни баён этиш мақсадида, оилага жиддий эътибор берганлар. Шунинг учун, оила ҳар бир жамиятнинг саодати ва тинч-тотув ҳаёти учун улкан мавқе ва аҳамиятга эгадир.

Ислом дини оила қуриш масаласини махсус таъкидлаб, турмуш ўртоғини танлашда ахлоқий меъёрларга жиддий эътибор қарган. Оилани ташкил этишда энг муҳим рол ўйнайдиган масалалардан бири – бу турмуш ўртоғини танлаш босқичидир. Чунки, оилани қуришда вужудга келадиган кўпгина тушунмовчиликлар ва муаммолар ҳаётда шошилиш ва турмуш ўртоқни танлаш пайтида уни аниқ ўрганмаслик натижасида вужудга келади. Турмуш ўртоқни танлаш биринчи ва энг қалтис босқич бўлиб, оила ташкил этишда унга жиддий эътибор қаратиш лозимдир. Зеро, ушбу танлашнинг таъсири оила ташкил этган икки шахсларнинг ҳаётида доимо мавжуд бўлиб, баъзида бу танлов мос ва маъқул келса, ҳаётни осоишта айлайди ва агар номаъқул келса, ҳаёт кечириш чидаб бўлмайдиган даражада таранглашади.

Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зот Аҳли-Байтларининг тарбивий ғояларида турмуш қуришдан олдин турмуш ўртоғини танлашда аёл ва эркакнинг камолотга етишига замин яратадиган ахлоқий қадриятлар асосидаги меъёрларга риоя қилиш тавсия этилган.

Исломий таълимотларда муносиб турмуш ўртоғи танлашда диндорлик, художўйлик ва иймонлилик хусусиятлари таъкидлаб айтилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар:

«Аллоҳ шукр қиладиган, ҳаққни зикр этиш учун дунё ва охират ишларида эрига ёрдам берувчи иймонли хотинни ато этган кишини кечиради ва унга дунё ва охират яхшилигини беради ва жаҳаннам олови азобидан қутқаради.»

Ислом дини таълимотларида албатта, илмга таянишга ҳам аниқ эътибор қаратилган. Ва баъзи ҳадисларда оила қуришда иффат, покдомонлик ва омонатлилик хислатлари ҳам ўта таъсирли ва улкан аҳамиятга эга меъёрлардан эканлиги айтилган. Қуръони Каримдаги муборак Ҳужурот сурасининг 13-ояти каримасида, тақволиликка энг юқори меъёрлардан бири деб баҳо берилган. Шунга биноан, иффат, покдомонлик ва омонатлиликдан иборат тақводорлик пойдевори асосида қурилган ҳар бир оила ўрнак ва намунага арзийдиган оилалар ҳисобланади. Яхши оилаларда эр ва хотин тақволи ва Аллоҳдан қўрқадиган бўлишади ва шунинг билан бирга, Аллоҳ таолонинг аҳкомларига риоя этишади. Ислом дини оила ташкил этишда ушбу ҳассос масалага махсус эътибор қаратиб, тақвога эга бўлган кишини турмуш ўртоғи сифатида танлашни муносиб деб билади.

Бир киши иккинчи пешвоимиз имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом)дан қизини кимга узатиши ҳақида маслаҳат сўради. Ул ҳазрат унга йўл кўрсатиб дедилар:

«Қизингни тақволи эркакка турмушга бер. Чунки, агар у қизингни севиб қолса, уни ҳурмат ва эҳтиром қилади ва агар уни севмай қолса, унга зулм қилмайди.»

Аҳли-Байт (алайҳимус салом)нинг тарбиявий ғояларида оила қуриш масаласида баъзан юзага келган нотўғри тушунчаларни ислоҳ қилиб, ахлоқ ва диёнатнинг аҳамияти юқори эканлиги таъкидланган. Бир куни бир шахс тўққизинчи пешвоимиз имом Муҳаммад Жавод (алайҳис салом) ҳазратларига мактуб ёзиб, унда ул ҳазратдан қизларининг турмушга чиқишлари борасида қандай йўл тутиш кераклигини сўради ва ўзига тенг келадиган кишини топмаганидан хабар берди. Ул ҳазрат унга йўл кўрсатиб, унинг саволларига шундай жавоб бердилар:

«Қизларинг ҳақида баён этган нарсалар ва ўзингга тенг келадиган кишини топмаганингни тушундим. Аммо Худо сенга раҳмат қилсин. Қизларингнинг турмушга чиқишлари учун ушбу ишни меъёр шарти деб қабул қилма. Чунки, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб буюрганлар: Совчиликка келган кишининг ахлоқ ва диёнатига ишонсангиз, унга йўқ деманг, акс ҳолда ер юзини фасод ва фитна қоплаши муқаррар.»

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Онанинг ўз қизига қилган ўгитлари ёхуд гўзал ҳаёт сирлари

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим Бир аёл киши бахтли ҳаёт кечириши учун доно она томонидан айтилган ҳикматли …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.