Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Мусофирчиликда юзага келган айрим саволларга жавоблар

Мусофирчиликда юзага келган айрим саволларга жавоблар

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Менинг ёшим 24 да, 2 та фарзандим бор, турмуш ўртоғимми иши туфайли Россияга келганмиз. Саволим қуйидагича:

1) Биз Россияда вақтинча яшаймиз, квартирада турамиз рус одамникида, идиш товоқларидан, хуллас рузғор анжомларидан фойдаланамиз, мусофирчиликда юкни кўпайтирмайлик деб турмуш ўртоғим деярли ҳеч қандай рузғор анжомларини олмайди. Энди бу урусларникига хусусан идишларига чўчқа гўшти ейилмаганига ишониш қийин. Нима қилишни билмай бошим қотди, қатрони қанақа бўлади, қатрон қилса бўладими ўзи?

2) Рўзамни 2 ё 3 минут олдин вақти бўлди деб ўйлаб очиб қўйибман, нима бўлади, ҳисобга ўтадими йўқми?

3) Боғчаларига болаларимиззи қўйсак бўладими? У ерда ҳам чўчқа гўшти берилмаслигига ишониш қийин. Аммо жавобларингизга олдиндан ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин, жавобларингизни интизорлик билан кутамиз.

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Ва алайкум ассалом муҳтарам синглим, сизнинг сайтимизга қилган эътиборингиз учун ташаккур айтамиз. Саволларингизга келсак шуни айтиш керакки,

  1. Нажас гўшт, яъни чўчқа гўшти ейилган идиш нопок ҳисобланиб уни поклаш учун сиз айтгандек ёки ваҳҳобийлар айтадигандек қатрон қилиш керак эмас. Фақат поклаш учун етти марта сув билан яхшилаб ювиб ташлаш кифоя қилади. Лекин биринчи ювишдан олдин лой билан ёки тупроқ билан ишқаланса, яхшироқ бўлади.
  2. Рўзангизга келсак, олдиндан очиб қўйилган рўзаларни қазо қилиш керак бўлади, гарчи 2-3 дақиқа олдин очган бўлсангиз ҳам, шунинг учун рўза тутганингизда сал кечроқ очсангиз эҳтиётга яқин бўлади.

3. Фарзандларингизнинг оқибатли ва охиратлари обод бўлиши учун ҳалол луқма билан боқишга одатланинг. Шунинг учун фарзандларингизни нажас гўшти бериладиган боғчаларга бермаслигингиз маъқул. Агар бермасликнинг ҳеч иложи бўлмайдиган бўлса, Россияда қолиш масаласини бошқатдан яхшилаб ўйлаб кўринг. Сизга муваффақият тилаймиз!

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.