Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Онанинг ўз қизига қилган ўгитлари ёхуд гўзал ҳаёт сирлари

Онанинг ўз қизига қилган ўгитлари ёхуд гўзал ҳаёт сирлари

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Бир аёл киши бахтли ҳаёт кечириши учун доно она томонидан айтилган ҳикматли ўгит-насиҳатлар ва ҳаёт қонунларини билмоғи, уларга риоя ва амал қилиб яшамоғи даркор. Диққатингизни уларга қаратамиз:

Эй қизим, шуни унутмагинки, ҳусн шайдоси Сени ташлаб кетиши мумкин, қалб шайдоси эса Сен билан бир умрга бирга яшайди.

Оқил ва содиқ эр ўз рафиқаси учун энг бебаҳо безакдир.

Енгил ҳаёт кечиришга одатланиб қолган киши ўз турмуш ўртоғига ҳам бевафо ва бемеҳр бўлади.

Қизим, модомики, бир йигитни севиб турмуш қурган экансан, булбул каби хушмақом, ширин забон ва хушбўй гул каби муаттар ва назокатли бўлгинки, оқибатда Сен шундай жозибадор рафиқа бўлсанг, қайлиғинг гул ошиғи булбул каби бир умрга Сенинг муҳаббатинг билан яшайди.

Эрга вафосизлик билан уни ташлаб кетган аёл эр доғига, хотинини қадрламай ташлаб кетган эр эса хотин доғига учрайди.

Курашда номардга суянма у Сени ташлаб кетади.

Ўзига умр йўлдош танлашда гўзаллик қидирган эмас, балки ақл ва одоб излаган ютади.

Муҳаббат чироғига ҳам ёқилғи керак. Бу ёқилғи ҳар икки томоннинг меҳр булоғидир.

Муҳаббат ниҳоли меҳр булоғидан сув ичиб камол топади.

Теран, азим дарёлар бешовқин оққанидек, дилида чуқур ва қудратли муҳаббати бор инсон ҳам севги ҳақида баландпарвоз гапларни кам қилади. Лекин унинг севгиси севган кишисига кўрсатаётган меҳрибонлигида ва зебо хулқ-атворида намоён бўла боради.

Эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган хуш фазилатлари оила қасрининг мустаҳкамлигидадир.

Чин муҳаббат билан қалб зеболиги эгизакдир.

Бир-бирига заҳар сочаётган эр ва хотин ўртасида турган одам уларга нисбатан икки ҳисса ортиқроқ заҳар ютади.

Чаён чаққудек бўлса, маълум бир пайтгача азобини тортасан, лекин умр йўлдошининг тили заҳар бўлса, умр бўйи бир-бирига кўнгилсиз эр-хотиннинг турмуши қарға билан гулнинг хайрихоҳлигига ўхшайди. Уларнинг бири баҳор-у ёзни истаса, иккинчиси қаҳратон қишни қумсайди.

Қандайдир кўнгилсизлик рўй берган тақдирда эр ва хотин бу нохуш хабарни бир-бирларига жуда эҳтиёткорлик билан етказишлари улар ўртасидаги меҳр-муҳаббатдан нишона.

Дили бўм-бўш кишининг қасридан кўра, қалби дарё инсоннинг кулбаси яхши.

Муҳаббатга ўхшаб кўринган саробнинг чин севгидан фарқи шундаки, у узоқдан қанча чиройли бўлиб туюлмасин, яқинлашган сайин шунча хунуклашади.

Калтабин аёл ўз ҳуснини эри устидан ҳукмронлик қуроли қилиб фойдаланишга уринса, вақти келиб ёшлик ҳусни кетади, лекин эр қалбини эса муҳаббат ҳисларининг нафрат туйғулари эгаллаши мумкин.

Севилган ондан бошлаб қиз боланинг баҳори бошланади.

Асаб касаллигининг сабаби ҳам, давоси ҳам кўпинча беморнинг ўз уйидан бошланади.

Агар умр йўлдошингни бир бор алдасанг, ўзингни бир умр алдайсан.

Инсон ўз уйида мавқега эга бўлиши лозим. Ўз хонадонига керак бўлмаган киши бошқаларга ҳам керак эмас.

Умр йўлдошинг жаҳолат ўтида ёнаётган вақтда у билан ади-бади айтишма. Акс ҳолда, бу ўтга ўзинг ҳам қўшилиб ёнасан.

Агар умр йўлдошинг ишдан сўнг уйга ошиқмас экан, Сен ўзингга ва унга бўлган муносабатингга бир назар сол.

Қизларнинг бошини айлантиришни ўзларига касб этган маккорлар ҳам бўлади. Уларнинг тузоқларига дарҳол лақмалар илинади.

Бевафога кўнгил бериш ва у билан умр риштасини боғлаш ихтиёрий равишда заҳарли илоннинг бошига осилишдир.

Ҳусни бўлиб, лекин қалб қўри бўлмаган умр йўлдоши муз устига тушган ой шўъласига ўхшайди.

Одамовилик қилиб одамлар билан мулоқатда бўлмаган экансан, ҳаётни билмайсан, чунки, ҳаёт одамлар билан барҳаёт.

Агар эр-хотин ўрталарида шубҳа ва ишончсизлик туғилса, хонадонга уруш-жанжал ҳамда унинг кетидан бахтсизлик киради.

Асалини яхши кўриб, арисини қувадиган, боласини севиб, онасини турткилайдиган баъзи бир келин-куёвлар ҳам бўладики, уларнинг турмушлари омонатдир.

Гул муаттарлик касб этгани каби, кишининг ниҳол сингари борган гулшанида қўниб қолиб, ўсиб-унгани ундан ҳам яхши.

Яхши қиз яқинидаги қўни-қўшниларидан ортмайди, дейдилар. Чунки, унинг барча ишлари қўшниларига маълум.

Оиладаги эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳам тарози каби мувозанат тақазо этади. Улардан бири иккинчисидан ўзини устун қўйишга уринса, бу мувозанатга путур етади.

Севиш фазилат, садоқат эса фарздир.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.