Home / Шариат қонунлари / Рўза / Нима учун рўзадорни Аллоҳнинг меҳмони деб айтишади?

Нима учун рўзадорни Аллоҳнинг меҳмони деб айтишади?

Бисмиллааҳир Роҳмонир Роҳим

Ҳадиси шарифларда айтилишича, рўзадор Аллоҳнинг меҳмони ҳисобланади. Чунки, айнан Рамазон ойида бандалар Аллоҳнинг меҳмони деб айтилишлари учун барча шарт-шароит муҳайёдир. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Шаъбон ойининг охирида Рамазон ойининг фазилати ҳақида айтган «Хутбаи Шаъбония»да бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:

هُوَ شَهرٌ دُعيتُم فيهِ إلى ضِيافَةِ اللهِ، وَ جُعِلتُم فيهِ مِن أهلِ كَرامَةِ اللهِ

«Бу ой шундай улуғ ойки, унда сизлар Аллоҳнинг зиёфатига чақирилгансиз ва Аллоҳ таоло сизларни каромат ва улуғворлик аҳлидан қилиб қўйгандир».

Зероки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло ўзининг кенг дастурхонини ёзиб унга барча мўмин бандаларини даъват этади. Бу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, инсон икки қисмдан иборат; бир қисми моддий бўлиб, унга аъзо-ю баданлари киради. Иккинчи қисми эса руҳ бўлиб, инсоннинг ҳақиқатини ташкил этади. Инсон бадани моддий озиқланишга қандай эҳтиёжи бўлса, унинг руҳи ҳам худди шунга ўхшаб руҳий ва маънавий озиқланишга муҳтождир.

Аллоҳнинг дастурхони ёзилган деганимизда, биз руҳий озиқланишни назарда тутамиз. Шунинг учун бир қарашда ажиб кўринган зиёфатда зиёфатга чақирилганлар ҳеч нарса емасин ва ичмасин дейилган бўлса-да, бироқ инсон руҳи маънавий озиқланади ва бунинг натижасида инсон гуноҳлар қурумидан покланиб ўзининг маънавий юксалганини ва енгил бўлганини ҳис эта бошлайди. Ҳаммамизга Аллоҳнинг меҳмони бўлмоқлик насиб этсин ва зиёфат Эгаси ҳам Ўзининг меҳмонларидан рози бўлсин. Омин, Ё Роббал Оламин!

Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.