Home / Шариат қонунлари / Рўза / Рўзанинг каффораси бўлган муд таомни неча кишига бериш керак ва фақир-муҳтож кишилар кимлар?

Рўзанинг каффораси бўлган муд таомни неча кишига бериш керак ва фақир-муҳтож кишилар кимлар?

Ассалому алайкум. Бир саволим бор эди; Олдинги савол-жавобда айтганингиздек, шаръий узр юзасидан рўза тутмаган ҳар бир кун учун каффора сифатида бир «муд таом»ни фақир-муҳтож кишиларга бериш зарур. Саволим шуки, ушбу каффора неча кишига берилиши керак? Бир кишига ҳам берса бўладими? Ва асосан фақир-муҳтож кишилар деб кимларни айтиш мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Алҳамдулиллоҳ, раҳмат биз яхшимиз. Ҳаммаси жойида. Саволингизнинг жавобига келсак, рўза тутмаган ҳар бир кун учун каффора сифатида бериладиган бир «муд таом»ни битта фақир-муҳтожга ҳам бериш мумкин ёки тақсимлаб бир неча кишига берса ҳам бўлади. Бу борада шариатда енгиллик берилган. Ушбу каффорани вазиятга қараб, маслаҳат кўрган бир киши ёки бир неча кишига бера оласиз.

Шариати исломияда фақир-муҳтож деганда; еб-ичиш, кийиниш ва шунга ўхшаш ҳаёт кечириш учун зарур бўлган нарсаларни ўзи ва оиласи учун таъминлашда қийналиб қолган ёки зўрға учма-уч қилиб келаётган кишилар кўзда тутилади. Демак, кимда-ким мана шундай ҳолатда кун кечирадиган бўлса, у фақир-муҳтож ҳисобланади ва узр юзасидан рўза тутмаган ҳар бир кун учун белгилаб қўйилган «муд таом»ни каффора сифатида мана шундай шахсга бера оласиз. Фақат шарти шуки, ўша фақир-муҳтож киши ошкора гуноҳ ишлар қилмаслиги ва рўзанинг каффораси деб унга берилган «муд таом»ни гуноҳ йўлида ишлатмаслиги шарт. Балки каффора сифатида берилган «муд таом»ни юқорида айтиб ўтганимиздек, яшаш учун зарур бўлган ўринларга ўзи ва оиласи учун ишлатиши зарур. Акс ҳолда, унга «муд таом»ни рўзанинг каффораси сифатида бериб бўлмайди.

Сўзимиз ниҳоясида шуни ҳам айтишимиз керакки, бир муд таомни, яъни 750 грамм буғдой, ун, нон, арпа, хурмо ва шунга ўхшаш озиқани пулга ҳисоблаб ҳам бериш мумкин. Яна бир бор шуни таъкидлашимиз лозимки, рўза тутмаган ҳар бир кун учун бир муд таомни каффора сифатида камбағалга бериш зарур.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.