Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Бир неча диний савол-жавоблар (2)

Бир неча диний савол-жавоблар (2)

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят ходимлари. Менинг саволларим қуйидагилар:

1. Менинг аёлим ҳижобда бўлса ҳам буяниб юради мен ҳам унга қаршилик қимайман айтингчи бу гуноҳ эмасми?

2. Пишлоқ еса бўладими? Уни нимадан тайёрлайди, яъни ҳаром нарса қўшилмайдими?

3. Ақиқа қандай нарса ва у қандай ўтказилади?

4. Жинлар бор нарсами яъни бизнинг уйда хожатхонамиз ва ювиниш хонаси бир жойда шунинг учун бошга дупи кийиш шартми?

5. Эркак киши енги калта куйлак кийиши мумкинми?

6. Эр ва хотин бир-бирининг авратига қараши гуноҳми?

7. Менинг бир жияним бор унинг исми Мубина айтингчи бу исм қандай манога эга ва бу исм жиянимга оғирлик қилмайдими?

8. Мунажжимлар башоратига ишонса бўладими? Узр сурайман бу саволим қолиб кетибди.

Яна бир илтимос берган саволларимга қисқа эмас, узунроқ ва тушунарли қилиб жавоб беринг.

Оллоҳ сизларни дунё ва охират саодатига етиштирсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ҳурматли укамиз. Йўллаган саволларингизга жавобларимиз:

1. Аввало «Ҳижоб» нима учун кийилишини тушуниб олсангиз саволингизга жавобни ўзингиз ҳам айта оласиз. Аёлларга ҳижоб кийишни фарз қилишдан мақсад улардаги жозибадир. Агар улар ўз жозибаларини ҳижоб билан ёпмасалар, қалбида марази бўлган ғаразли эркаклар уларнинг кўринишларини суиистеъмол қиладилар. Ҳатто (номаҳрам бўлган) яхши ва мусулмон эркаклар ҳам аёлларнинг ташқи кўринишига мафтун бўлиши мумкин ва бу ҳаромдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло аёлларга ҳижоб кийишни буюрган. Лекин аёл ҳижоб кийса-ю қуюқ қилиб косметика пардоз-андоз қилса барибир жуда жозибали бўлади. Шунинг учун ҳижобдаги аёллар ташқарига чиқаётганларида пардоз қилишлари ножоиздир. Аммо сурма суришни баъзилар жоиз деб билишади. Сизга «Ҳижоб» ҳақида ёзган асаримизни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Ушбу асар сайтимизнинг электрон кутубхонасида жойлаштириб қўйилган, уни очиб ўқишингиз мумкин.

2. Пишлоқ сут маҳсулоти бўлиб, сутга уксус қўшиб тайёрланади, шунинг учун ҳалолдир.

3. Ақиқа бу мустаҳаб амал бўлиб, чақалоқ туғилганида икки жонни саломат сақласин деб, ният қилиб қўй сўйилиши ҳамда ундан эҳсон қилиш маросимига айтилади. Лекин сўйилган қўйнинг гўштини ейиш чақалоқнинг ота-онасига макруҳдир. Ақиқа ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлиш учун бу борада ёзган мақоламизга мурожаат қилишингиз мумкин. Мақола линки қуйидагидир:

http://1.najotkemasi.net/index.php?https://najotkemasi.net/2014/03/islomda-a-i-aning-ukmi.html

4. Ҳа, жинлар бор махлуқот. Бу ҳақда Қуръоннинг Жин сураси ҳам бордир. Уларнинг мўъминлари ҳам, кофирлари ҳам бўлади. Мўъминлари ҳеч қачон одамга мулоқотга кирмайди, чунки бу нарса уларга ман этилган. Аммо кофир жинлар эса одамларга кўриниши мумкин ва ҳатто уларни турли йўллар билан ўз домига илинтириш мумкин. Масалан, баъзи «Азойимхон ва фолбинлар» улар билан мулоқот қилишади.

Ҳожатхона билан ювиниш хонасининг бир ерда бўлиши эса (агар ҳеч иложи бўлмаса) ҳеч нарса қилмайди. Лекин алоҳида бўлгани афзалдир.

5. Ҳа, эркак киши енги калта кўйлак кийиши мумкин, яъни ҳаром эмас, лекин агар енги узун кўйлак кийса ва кўйлагини шимининг ичига тиқмасдан шимининг устидан тушириб қўйса, ҳаёга яқинроқдир.

6. Аёл ва эркак бир-бирига тан маҳрам бўлсалар, яъни эр-хотин бўлсалар, баданларининг истаган ерларига қарашлари мумкин ва шаръий жиҳатдан алсо ман этилмаган.

7. Мубина сўзи Қуръони Каримда кўп учрайди ва маъноси «ошкор ва равшан этилган» деганидир.

8. Мунажжимлар башоратига ишониш шариати исломияда ҳаром қилинган. Чунки, бу ишда жинлар билан мулоқотга киришилади ёки юлдузларга қараб фол очилади. Ҳар иккала ҳолат ҳам исломда ҳаром ҳисобланади. Жинлар одамлар билан мулоқотга киришлари мумкин эмас. (4-жавобга қаранг). Шунингдек фол кўриш ҳам ҳаромдир. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, агар мунажжимлар башорати илмий изланишлар асосида бўладиган бўлса, у ҳолда уларнинг башоратини рўй бериши мумкин деб қабул қилса бўлади ва бу нарса шариатда ман этилмаган.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.