Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Бир неча диний савол-жавоблар (1)

Бир неча диний савол-жавоблар (1)

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят иккала дунёйингиз обод бўлсин. Менинг саволларим қуйдагилар:

1. Дастурхон устида ва ҳожатга кираётганда аёл кишининг бошида рўмол бўлиши шартми? Агар рўмолсиз бўлса, унинг ичига жин кирадими?

2. Муҳир бу қандай нарса? Қаердан олинган ва уни саждада қўйиш шартми ва усиз намоз ўқиса бўладими?

3. Бадандан юлинган ёки қирилган тукларни ахлатга ташласа бўладими ёки албатта кўмиш ёки ёндириш шартми?

4. Менинг уч фарзандим бор, уларнинг исми Абдулазиз, Омина ва Муҳсина. Бу гўзал исмларни ўзим қўйганман. Менга бу исмларнинг маъноси ҳақида ва бу исм эгалари кимлар бўлган ва тўлиқ маълумот беринг. Яна бир бор илтимос бу саволларни ўз эмаилимга жўнатинг, чунки ман фақат эмаилдан фойдаланаман яъни Нажот Кемаси сайтига кирмайман. Олдиндан раҳмат.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ва баракотуҳ.

Ёзган саволларингизга жавоб:

1. Дастурхон устида ёки ҳожатхонага борганда аёллар рўмол кийиши шарти? – деб сўрабсиз, йўқ шарт эмас, лекин хожатхонага кираётганда бош кийимсиз кириш макруҳдир ва бу фақат аёлларга тегишли эмас, балки эркакаларга ҳам тегишлидир. Бу ўринда эркак ва аёл киши ўртасида фарқ йўқ.

2. Маҳр – бу оддий тупроқнинг прессланиб ихчам ҳолатга келтирилганидир. Уни намоз ўқиш учун ишлатилади, сабаби эса сажда қилаётганда пешона ер жинсидан бўлган (ейдиган ёки киядиган бўлмаслиги керак) нарсага қўйилиши керак. Ҳамиша ҳам уйда тупроқни сақлаш қийин бўлганлиги учун ҳам уламолар тупроқни пресслаб муҳр ясашни маъқул кўришган. Агар муҳр қўйилмаса, ер жинсидан бўлган бошқа нарсани қўйиш керак. Масалан, тош, ёғоч, ўт-ўлан ва бошқа шунга ўхшаган нарсалар. Лекин нима бўлганда ҳам тупроққа (муҳрга) сажда қилган афзал. Намоз ўқиганда саждани юқорида айтилган нарсалардан бошқасига қилиш намозни ботил қилади.

3. Ахлатга ташласа бўлаверади, гарчи тирноқни ёки кесилган сочларни ерга кўмиш афзалроқдир.

4. Абдулазиз, яъни Азиз (ҳамиша ғолиб) Аллоҳнинг бандаси деганидир. Омина эса пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) оналарининг исми ва маъноси эса Ишончга сазовор демакдир. Муҳсина исмининг маъноси яхши, хайрли ва савоб иш қилувчи деганидир. Умуман танлаган исмларингизнинг маънолари яхши.

Аллоҳ фарзандларингизни ёмон кўздан асрасин.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.