Home / Долзарб мавзулар / Мусиқа ва Ислом / Ғино оҳангидаги мутриб қўшиқнинг Исломда ҳаром этилганига далиллар

Ғино оҳангидаги мутриб қўшиқнинг Исломда ҳаром этилганига далиллар

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Юқорида баён этилган зарарлар ва салбий оқибатлар «Ғино» хусусиятига эга мутриб (ҳаяжонлантирувчи, табиий ҳолатдан чиқариб юбориб қўзғатувчи) қўшиқ ва ашулалар ҳаром этилганининг ҳикмати ҳисобланади, том маънодаги сабаби эмас. Шу сабабли, айрим ҳолларда «Ғино» оҳангининг мазкур зарарлари ва салбий оқибатлари кўзга кўринмаса-да, яна унинг ҳаром этилганлик ҳукми ўз ўрнида қолаверади.

Шунга биноан, «Ғино» оҳангидаги мутриб қўшиқ ва ашулаларнинг шариати исломияда ҳаром қилинганлигининг асосий далили Қуръон оятлари ҳамда пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг зурриётларидан бўлган имомларимиз томонидан айтилган ҳадислардир. Ва ушбу далилларни теран ўрганиб чиқиш фиқҳ соҳасига тегишли ихтисосий ва ижтиҳодий баҳс бўлгани боис, ушбу мақоламизда улар устида чуқур баҳс юритиш имконияти мавжуд эмас. Лекин шунга қарамай, қисқа ва лўнда қилиб баъзи далилларни шу ерда келтирамиз:

I. Агарчи Қуръони Карим оятлари ошкор ва равшан ҳолда «Ғино» оҳангининг ҳукмини баён қилмаган ва кўпгина аҳкомлар каби тамойиллар ва умумий таълимотларни ифода этган бўлса-да, бироқ баъзи оятларнинг тафсирида Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг Аҳли-Байтларидан ворид бўлган ҳадисларда «Ғино» оҳангининг ҳукми баён қилинган. Бу борада бир неча оятни шу ерда келтирамиз:

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا

«Улар (Раҳмон бандалари) ноҳақ гувоҳлик бермайдиганлардир ва лағв (беҳуда сўз ё амал) ёнидан ўтганларида, олийжаноб ҳолда ўтарлар». (Фурқон сураси, 72-оят)

فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الْأَوْثَانِ وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ

«Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинг ва ботил сўздан сақланинг». (Ҳаж сураси, 30-оят)

1. Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) юқоридаги оятлар борасида айтадилар:

عن أبي عبد الله عليه السلام في قوله عز وجل: ﴿لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ﴾ قال: الغناء.

«Улар ноҳақ гувоҳлик бермайдиганлардир» дейишдан мурод «Ғино» оҳангидир.

عن أبي عبد الله عليه السلام في قول الله تعالى: ﴿وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ﴾ قال: قول الزور الغناء.

Аллоҳ таолонинг «ботил сўздан сақланинг» иборасидаги ботил сўздан мурод «Ғино» оҳангидир[1].

2. Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) қуйидаги ояти карима:

وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ

«Улар беҳуда сўздан юз ўгиргувчилардир» (Мўминун сураси, 3-оят) борасида айтадилар:

قال أبو عبد الله عليه السلام: يعني الغناء والملاهي

Оятдаги «беҳуда сўздан» мурод «Ғино ва ўйин-кулги»дир[2].

3. Имом Муҳаммад Боқир ва имом Жаъфари Содиқ (алайҳимус салом)лар қуйидаги ояти карима:

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ اللَّـهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًا ۚ أُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ

«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар илмсизлик юзасидан Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўл)ни масхара қилиш учун беҳуда сўзни сотиб олурлар. Ана ўшалар учун хорловчи азоб бордир» (Луқмон сураси, 6-оят) борасида шундай деб марҳамат қилганлар:

عن أبي جعفر عليه السلام قال: سمعته يقول: الغناء ممَّا وعد الله عليه النَّار وتلا هذه الآية:

«Ғино оҳанги Аллоҳ таоло дўзах азобини ваъда берган нарсалардандир», деб ушбу оятни тиловат қилдилар.

عن أبي عبد الله عليه السلام قال: سمعته يقول: الغناء مما قال الله عز وجل: ﴿وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ اللَّـهِ﴾

«Одамлардан Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор»даги «беҳуда сўз»дан мурод «Ғино» оҳангидир[3].

Агарчи мазкур ҳадисларнинг аксариятида бу оятлар «Ғино»га татбиқ этилган бўлса-да, бироқ баъзи ҳадисларда улар қўшиқ ва ашулага ҳам татбиқ қилинган[4]. Фуқаҳолар ҳам ушбу оятларнинг баъзиларини қўшиқ ва мусиқага татбиқ этганлар[5].

II. «Ғино» оҳангининг ҳаром эканлигига энг асосий далил, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг Аҳли-Байтларидан бизга етиб келган ҳадислар бўлиб, улар равшан ва ошкор ҳолда «Ғино»нинг ҳаромлигига далолат қилишади. Биз бу ерда мисол қилиб, баъзи ҳадисларни келтирамиз:

Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) айтадилар:

عن أبي جعفر عليه السلام قال: سمعته يقول: الغناء ممَّا وعد الله عليه النَّار

«Ғино оҳанги Аллоҳ таоло дўзах азобини ваъда берган нарсалардандир»[6].

Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) айтадилар:

وفي (الخصال) عن أبيه، عن سعد، عن يعقوب بن يزيد، عن ابن أبي عمير عن مهران بن محمد، عن الحسن بن هارون قال: سمعت أبا عبد الله عليه السلام يقول: الغناء يورث النفاق، ويعقب الفقر.

«Ғино оҳанги нифоқ ва иккиюзламачиликни мерос қилиб қолдиради ва қашшоқликни юзага келтиради».

عن عبد الله بن أبي بكر عن محمد بن عمرو بن حزم في حديث قال: دخلتُ على أبي عبد الله عليه السَّلام فقال: الغناء اجتنبوا الغناء اجتنبوا قول الزور، فما زال يقول: اجتنبوا الغناء اجتنبوا فضاق بي المجلس وعلمتُ أنَّه يعنيني.

Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм ривоят қилади: Мен Абу Абдиллоҳ (имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)) ҳузурларига кирдим. Шунда ул ҳазрат: «Ғинодан сақланинг, ботил сўздан сақланинг», – дедилар ва шундай деб давом этавердилар: «Ғинодан сақланинг, сақланинг..» Шу сўздан сўнг, ўтирган жойимда сиқила бошладим ва ул ҳазрат мени назарда тутаётганларини англаб етдим[7].

III. Мусиқа ва чолғу асбобларини чалиш ҳам ҳаром қилингани ҳақида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва маъсум имомларимиздан ҳадислар бизга етиб келган бўлиб, уларнинг айримларини зикр этамиз:

وعن علي بن إبراهيم، عن أبيه، عن النوفلي، عن السكوني، عن أبي عبد الله عليه السلام قال: قال رسول الله صلى الله عليه وآله: أنهاكم عن الزفن والمزمار وعن الكوبات والكبرات.

Сакуний имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилади: ул ҳазрат дедилар: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам): «Сизларни бемаъни рақс-ўйнашдан ва [рақс мажлисларига муносиб] най (чалиш)дан ҳамда ғижжак ва думбуракдан қайтараман», деб марҳамат қилдилар[8].

عن سهل، عن سليمان بن سماعة، عن عبد الله بن القاسم، عن سماعة قال: قال أبو عبد الله عليه السلام لما مات آدم شَمِتَ به إبليس وقابيل فاجتمعا في الأرض فجعل إبليس وقابيل المعازف والملاهي شماتة بآدم عليه السلام فكل ما كان في الأرض من هذا الضرب الذي يتلذذ به الناس فإنما هو من ذلك.

Самоъа имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилади: Ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: «Одам ато вафот этганида, Иблис (Шайтон) ва Қобил ул ҳазратнинг вафотидан қувониб ер юзида жамланишди. Иблис ва Қобил Одам (алайҳис салом)нинг ўлимидан шодлангани учун ғижжак, танбур ва дутор каби мусиқа асбобларини ясаб олиб ўйин-кулги қилишди. Шундай экан, ер юзида одамлар завқланиб лаззатланадиган мана шу турдаги ўйин-кулгиларнинг ҳаммаси шак-шубҳасиз, Шайтондир».[9]

Юқорида келтирилган Қуръоний ва ҳадисий далиллардан ошкора ҳолда «мутриб», яъни ҳаяжонлантирувчи ва қўзғатувчи оҳангдаги мусиқа ва қўшиқни ўргатиш ҳаром эканлигини ҳамда бу ҳаром йўл билан топилган пул ва даромад ҳам ҳаромлигини, ҳатто беҳуда ва бемаъни ўйин-кулгига хос бўлган чолғу асбоб-воситаларини олиб сотиш билан шуғулланиш ҳам ҳаром эканини истинбот қилиш мумкин.

Фойдаланилган манбалар:

[1]. Шайх Ҳур ал-Омилий, «Васоил аш-шиъа», 12-жилд, 99-боб: Таҳриймул ғино ҳатто фил-Қуръони ва ужротиҳи: 2, 3, 5, 8, 9 ва 26 –ҳадислар, 225, 226, 227 ва 230-бетлар.

[2]. Абул Қосим Фурод бин Иброҳим ибн Фурот ал-Куфий, «Фурот Куфий тафсири», 2-жилд, 57-бет ва айрим чопларда 88-бет.

[3]. Шайх Ҳур ал-Омилий, «Васоил аш-шиъа», 12-жилд, 99-боб: Таҳриймул ғино ҳатто фил-Қуръони ва ужротиҳи: 6, 7, 11, 16, ва 25-ҳадислар.

[4]. Олдинги манба, 12-жилд, 100-боб, 3-ҳадис, 233-бет.

[5]. Оятуллоҳ Хумайний, 1-жилд, 2-бет.

[6]. Шайх Ҳур ал-Омилий, «Васоил аш-шиъа», 12-жилд, 99-боб, 6-ҳадис, 226-бет.

[7]. Шайх Ҳур ал-Омилий, «Васоил аш-шиъа», 12-жилд, 99-боб, 24-ҳадис, 230-бет.

[8]. Юқоридаги манба, 12-жилд, 100-боб, 6-ҳадис, 233-бет.

[9]. Олдинги манба, 5-ҳадис, 233-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Жаҳон олимлари нуқтаи назаридан мусиқанинг зарарлари

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Таниқли француз олими ва ёзувчиси Виктор Гюго, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.