Home / Долзарб мавзулар / Мусиқа ва Ислом / Жаҳон олимлари нуқтаи назаридан мусиқанинг зарарлари

Жаҳон олимлари нуқтаи назаридан мусиқанинг зарарлари

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Таниқли француз олими ва ёзувчиси Виктор Гюго, психолог Арон Копланд ва рус ёзувчиси Леон Толстой сингари кўпгина психолог ва олимларнинг фикрига кўра, мусиқа ва қўшиқ одамларнинг ҳис-туйғуларини ғайритабиий ва ғайриоддий тарзда кучайтиради, кишини онгсиз ва ғайришуурий равишда буткул бошқа бир дунёга шўнғитиб юборади ва одамда воқеликдан узоқ бўлган хаёл суриш ва ўй-хаёлларга чўмиш қобилиятини оширади.

Бу ерда айрим файласуф ва руҳшунос олимларнинг мусиқа ва қўшиқ тинглаш зарарлари ҳақидаги фикрлари билан танишамиз:

1. Таниқли немис файласуфи Гегел ёзади:

«Мусулмонлар ўзларининг оддий ибодатхоналарида зикр ва ибодат қилишлари фикр юритишни юзага келтиради ва христианларнинг черковдаги қўнғироқ товушларию эшик ва девордаги турли тасвирлари билан қиладиган дуолари эса чалкашиш ва гангиб қолишдан ўзга нарсага олиб келмайди»[1].

2. Машҳур немис файласуфи Имануил Кант айтади:

«Мусиқа агарчи ҳамма санъатлардан кўра ёқимлироқ бўлса-да, лекин инсонга ҳеч нарсани ўргатмагани учун барча санъатлардан пастроқдир»[2].

3. Нью-Йорк шаҳрининг шифохонаси доктори ва бош оғриқ Клиникасининг раиси Арнолд Фридманий мия тўлқинларини аниқловчи электрон жиҳозлар ёрдамида ва минглаб беморларнинг унга мурожаат қилиши билан қуйидаги натижага эришди:

«Руҳий ва ақлий чарчашларнинг ва асаб бош оғриғининг муҳим омилларидан бири, радиода узатиладиган қўшиқларни тинглашдир»[3].

4. Франциялик танқидчи шоир Теофиль Готье айтади:

«Мусиқа энг қадрли, лекин шовқин-суронларнинг энг ёқимсизидир. Мен сукунатни энг жозибали куй ва оҳанглардан афзал кўраман»[4].

5. Француз ёзувчиси Алфред Домоссе шундай ёзади:

«Мусиқа бизни инсон учун номаълум бўлган оламда сайр қилиш сари етаклайди».

6. Таниқли Француз ёзувчиси Виктор Гюго айтади:

«Мусиқани ёқтиришимизнинг сабаби, биз уни тинглашимиз билан хаёллар ва орзу-тилаклар дунёсига шўнғишимиздир».

7. Россиянинг энг йирик мусиқа драматизери Модeст Петрович Мусоргский (1839-1881) ёзади:

«Мусиқа асаб тизимига шу даражада ҳукмрон бўлиб оладики, баъзан кишини кулдиради, баъзан йиғлатади, баъзида кишининг аъзойи баданини беихтиёр ҳаракатга келтиради ва гоҳида эса севги ва шаҳват ўтини алангалайди. Мен ҳеч қачон ўзимни шундай бир нарсага топшириб қўймайманки, у мени ўзининг қули ва хизматчиси қилиб олиб ақлим, онгим ва асабим устидан ҳукм сурсин».

8. Колумбия Университетининг профессори Доктор Волф Адлернинг қўлга киритган илмий текшируви натижаси;

Сўнгги аср олимлари мусиқанинг инсон нервларига салбий таъсир кўрсатишини тушиниб етган бўлсалар-да, бироқ бир тоифа олимлар унинг аҳамиятини эътибордан четда қолдириб бу борада ғафлатга йўл қўйганлар. Аммо бир неча йил олдин Колумбия Университетининг профессори Доктор Волф Адлер энг яхши ва энг жозибали мусиқа куйларининг инсон асаб тизимига энг салбий таъсир кўрсатишини, айниқса ҳаво иссиқ бўлганда, бу ҳалокатли таъсир анча юқори бўлишини, Саудия Арабистони ва Эроннинг айрим ҳудудлари каби жазирама иссиқ ва тропик минтақаларда ҳаддан ошиқ салбий таъсир кўрсатишини исботлади. Профессор Волф Адлер мусиқанинг зарарини кўпроқ изоҳлаб ёзади:

«Мусиқа бизнинг асаб тизимимизни ўзининг ғайритабиий жозибадорлиги билан қаттиқ чарчатишдан ташқари, мусиқада юзага келадиган овоз тебранишлари ҳаракати табиий ҳолатдан ташқари ҳолда терида терлаш ишлаб чиқаради ва бу ўта зарарли бўлиб, бошқа касалликларнинг келиб чиқишига сабаби бўлиши мумкин».

Доктор Адлер мусиқанинг жуда кўп бошқа зарарларини ҳам топиб бу ҳақда ёзган муфассал асарида уларга изоҳ берган.

Доктор Адлернинг кашфиётлари Америка Қўшма Штатларида шу даражада таъсир кўрсатдики, минглаб одамлар унга эргашишди ва унинг йўл-йўриқларига амал қилиб ашула эшитишни четга суриб қўйишди. Ҳатто улар АҚШ Сенатига ушбу мавзуга доир батафсил қонун лойиҳасини тақдим этиб, жамиятни қутқариш ва бугунги тараққий этган дунёнинг бахтсизликлардан бири бўлмиш нервлар заифлигининг олдини олиш учун ҳар қандай жамоат концертларини тақиқлаш зарурлигини сўрашди[5].

Агар ушбу мавзуни диққат билан кўриб чиқсак, бугунги цивилизация дунёда шундай бир ҳолатни юзага келтирганки, унинг сабабларини ҳаётдаги камчиликлар ва руҳий бузилишлардан ўзга нарса деб айтолмаймиз. Хулқий бузуқликлар, майхўрликлар ва фоҳишабозлигу бузғунликлар кўпинча руҳий салбий реакциялар оқибатида юзага келади ва ахлоқий тубанлашиш шояд тўқсон фоизга қадар бу бахтсизликнинг зарарли таъсиридан юзага келган бўлиб, бунинг энг катта сабабини фақат мусиқа ва ашуланинг умумлаштирилишида излаш керак. Моддий асосларга қурилган бугунги цивилизация мусиқа тинглашни ҳаётнинг зарурий эҳтиёжларидан бири қилиб кўрсатган. Ҳолбуки, ушбу цивилизация «Ғино» оҳангидаги инсон ҳиссиётини қўзғовчи мусиқа ва қўшиқ жамиятни бузадиган энг ёмон омилларидан бири эканлигига мутлақо эътибор қаратмаган.

Фойдаланилган манбалар:

[1]. Доктор ва Пернинг мунозараси, 452 ва 453-бетлар, «Гегел фалсафасининг асослари» китобидан иқтибос келтирди.

[2]. Ҳусайн Абдуллоҳий Хуруш, “Мусиқанинг асаб ва руҳга таъсири” 135-бет.

[3]. «Мусиқа дин ва илм-фан нигоҳидан», 135-бет; “Newsweek” журналидан иқтибос.

[4]. Санъаткор ким? 113-бет, “Буюк эркакларнинг фикрлари” китобидан иқтибот.

[5]. Бу тадқиқотлар D. illustre (Димонеш Иллустр) журналининг Париж нашридаги 630-сонида баён этилган.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Мусиқанинг охиратдаги оқибатлари

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан 1. «Ғино» оҳанги эгаларининг қиёматдаги ҳолатлари: Бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.