Home / Шариат қонунлари / Рўза / Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар

Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Макруҳ» сўзининг маъноси агар бирор амални бажариш таъқиқланган бўлиб, уни қилмаслик яхшироқ ва савоби кўпроқ, аммо қилган тақдирда ҳам гуноҳ эмас.

Рўзадор учун бир неча амал макруҳ саналади:

  1. Кўзга дори қўйиш;
  2. Кўзга сурма қўйиш (агар унинг ҳиди ёки таъми ҳалкумдан ўтадиган даражада бўлса);
  3. Ҳаммом қилиш ва қон олдиришга ўхшаган баданни заифлаштирадиган ва ҳолсизлантирадиган ҳар қандай амални қилиш;
  4. Буринни тортмоқ (агар тортган нарсаси ҳалқумига етиб боришини билмаса), агар ҳалқумига етиб боришини билса, бу амални қилиш жоиз эмас;
  5. Хушбўй ҳидли гиёҳларни ҳидлаш;
  6. Аёл кишининг сувда ўтириши;
  7. Тиббий шамча (геморрой пайтида ишлатиладиган свеча)дан фойдаланиш;
  8. Эгнидаги кийган кийимини намлаб кийиш;
  9. Тиш олдириш, оғиз бўшлиғида қон чиқадиган ҳар қандай ишни қилиш;
  10. Ҳўл ва нам чўп билан мисвок қилиш (тишни тозалаш);
  11. Маний (сперма) чиқишини истамаган ҳолда ўз аёлини ўпиши;
  12. Шаҳватни қўзғатадиган бирор ишга вўл уриш;
  13. Агар маний (сперма) чиқишини истаб бирор иш қилса ва маний чиқадиган бўлса, тутган рўзаси ботил бўлади. (1657-масала)

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.