Home / Шариат қонунлари / Рўза / ҚАНДАЙ ОДАМЛАРГА РЎЗА ТУТИШ ВОЖИБ ЭМАС?

ҚАНДАЙ ОДАМЛАРГА РЎЗА ТУТИШ ВОЖИБ ЭМАС?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

  1. Кексалиги туфайли рўза тута олмайдиган одам ёки рўза тутиш унга ўта машаққатли бўлган одамлар учун рўза тутиш вожиб эмас. Аммо рўза тутиш унга машаққатли бўлган одамрўза тутмаган ҳар бир кун учун бир«Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва муҳтож кишига фидя бериши зарур. (1725-масала)
  2. Кексалиги туфайли рўза тутмаган одам Рамазон ойидан кейин рўза тута олса, Рамазон ойида тута олмаган рўзаларининг қазосини (яъни бир кунига бир кун) тутиб бериши эҳтиёт вожибдир. (1726-масала)
  3. Туғруқ вақти яқинлашган ва рўза тутиш унинг ҳомиласига зарарли бўлган аёлга рўза тутиш вожиб эмас. Ҳар бир рўза тутмаган куни учун бир«Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва эҳтиёжманд кишига фидя бериши шарт ва кейинчалик рўза тутмаган кунларининг қазосини ҳам тутиб бериши зарур.

Шунингдек, агар рўза ҳомиладор аёлнинг ўзига зарарли бўлса, у ҳолда ҳам унга рўза тутиш вожиб эмас. Ҳар бир кун тутмаган рўзаси учун эҳтиёт вожиб бир «Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан камбағал ва эҳтиёжманд кишига фидя бериши лозим. Ҳар иккала ҳолатда ҳам тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериши шарт.

  1. Сути кам бўлган эмизикли боласи бор аёл, боланинг онаси ёки боланинг дояси (сут эмизувчиси) ёхуд ҳеч нарса талаб қилмаган ҳолда (бепул) болани эмизаётган аёлнинг тутган рўзасидан болага зарар етадиган бўлса, бу тоифадаги аёлларга рўза тутиши вожиб эмас. Рўза тута олмаган ҳар бир куни учун бир«Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва камбағал кишига фидя бериши шарт.

Шунингдек, агар рўза тутиш эмизикли аёлнинг ўзига зарарли бўлса, у ҳолда ҳам рўза тутиш унга вожиб эмас. Эҳтиёт вожиб ҳар бир рўза тутмаган куни учун бир «Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва эҳтиёжманд кишига фидя бериши зарур. Ҳар иккала ҳолатда ҳам тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериши шарт. (1729-масала)

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.