Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Намозни билмаслик ва танимаслик Аҳли-Байтни инкор қилиш деганими?

Намозни билмаслик ва танимаслик Аҳли-Байтни инкор қилиш деганими?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ассалому алайкум Ҳурматли Таҳририят. Силарга бир савол билан мурожаат қилаяпман.

Ким намозни танимаса, шубҳасиз, Аҳли-Байтнинг ҳаққини инкор қилибди, деган ҳадис мўътабар китобларда келганми? Агар шундай мазмунда ҳадис етишган бўлса, унинг маъноси нима?

 Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ силардан рози бўлсин!

Ҳурмат билан

Мухтор

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар. Сиз ҳам доимо Аллоҳ таолонинг паноҳида омон бўлинг!

Ушбу саволга чуқур ва атрофли жавоб бериш учун бу борада биринчи даражали мўътабар ҳадий китоблардан бўлган «Усули Кофий»да ривоят қилинган ҳадисларни ўрганиб чиқамиз ва сўнгра баҳоли қудрат ҳадисни шарҳлаб ўз жавобимизни сизга тақдим этамиз.

سعد الخفاف، قال قلت: جعلت فداك يا أبا جعفر وهل يتكلم القرآن فتبسم ثم قال: رحم الله الضعفاء من شيعتنا إنهم أهل تسليم ثم قال: نعم يا سعد والصلاة تتكلم ولها صورة وخلق تأمر وتنهى، قال سعد: فتغير لذلك لوني وقلت، هذا شئ لا أستطيع [أنا] أتكلم به في الناس فقال أبو جعفر: وهل الناس إلا شيعتنا فمن لم يعرف الصلاة فقد أنكر حقنا ثم قال: يا سعد أسمعك كلام القرآن؟ قال سعد: فقلت: بلى (صلى الله عليك)، فقال:

«إن الصلاة تنهى عن الفحشاء والمنكر ولذكر الله أكبر فالنهي كلام والفحشاء والمنكر رجال ونحن ذكر الله ونحن أكبر» 

الكافي – الشيخ الكليني – ج ٢ – الصفحة ٥٩٨

Ушбу ҳадисни Саъд ал-Хаффоф бешинчи пешвоимиз Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан ривоят қилиб айтади: Фидойингиз бўлай эй Абу Жаъфар, Қуръон ҳақида гапираяпсизми? дедим. Шунда Имом табассум қилиб дедилар:

«Аллоҳ таоло шиаларимиздан заифларини Ўз раҳматига олсин. Улар таслим бўлган кишилардир. Сўнгра дедилар: Ҳа, эй Саъд, намоз ҳам сўзлайди ва унинг шакли-юзи бор ҳамда ўзига хос яралишга эга; намоз амр қилади ва қайтаради».

Саъд деди: бу гапдан рангим ўзгарди-да, бу мен инсонларга айта олмайдиган нарсадир, дедим. Шунда Абу Жаъфар (Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)): дедилар: «Ўша инсонлар бизнинг шиаларимизми? Кимки намозни танимаса, шубҳасиз, бизнинг ҳаққимизни инкор қилибди». Сўнгра: «эй Саъд, Қуръон сўзини сенга эшиттирайми?», дедилар.

Саъд деди: Ҳа, Аллоҳнинг дуруду салавоти сизга бўлсин! Дедим. Шунда ул ҳазрат дедилар:

«Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтарур. Дарҳақиқат, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча ишлардан) буюкроқдир». (Қуръонда келган) наҳий-қайтармоқ каломдир. Бузуқлик ва ёмонлик эса кишилардир. Ва биз (Аҳли-Байт) Аллоҳнинг зикримиз ва бизни (ёдга олиб бизга эргашиш) буюкроқдир».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-жилд, 598-бет.

Юқоридаги ҳадиси шарифнинг шарҳида қуйидаги ҳадисларни келтирамиз:

Мўминлар амири ва тақволилар сардори ҳазрати Али (алайҳис салом) шундай марҳамат қиладилар:

قال سيّد الأوصياء عليه السلام: أنا صلاةُ المؤمنين وصيامُهم أنا مولاهم وإمامُهم

«Мен мўминларнинг намози ва уларнинг рўзасиман. Мен мўминларнинг мавлоси ва пешвосиман».

Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) айтадилар:

قال إمامنا الصادق عليه السلام: نحنُ أصلُ كلّ برٍّ ومِن فروعنا كلُّ برّ، ومِن البرّ التوحيدُ والصلاةُ والصيام

«Биз (Аҳли-Байт) ҳар бир яхшиликнинг негизи ва асосимиз, барча яхшилик Бизнинг шохларимиздандир. Ва тавҳид (яккахудолик), намоз ва рўза яхшиликдандир».

Бошқа ҳадисда ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар:

قال إمامنا الصادق عليه السلام: نحنُ الصلاةُ في كتاب الله عزّ وجلّ ونحن الزكاة ونحن الصيام

«Биз (Аҳли-Байт) Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидаги намозмиз ва Биз закотмиз ва Биз рўзамиз».

Демак, юқорида Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан ривоят қилинган «Кимки намозни танимаса, шубҳасиз, бизнинг ҳаққимизни инкор қилибди» деган ҳадиснинг маъноси; маъсум имомларимиз барча яхшиликларнинг, жумладан намоз, закот ва рўзанинг негизи ва асосидирлар.

Шунинг учун кимки намоз, закот ва рўзани танимаса, дарҳақиқат, маъсум имомларни танимаган бўлади. Ва кимки маъсум пешволарни танимаса, шубҳасиз, уларнинг Аллоҳ таоло томонидан тайин этилган пешволик ва йўлбошчилик ҳақларини танимай уни инкор қилган бўлади.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.