Home / Савол-жавоблар / Намоз ўқиётиб, ракъатлар сонида иккиланиш пайдо бўлса, нима қилиш керак?

Намоз ўқиётиб, ракъатлар сонида иккиланиш пайдо бўлса, нима қилиш керак?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти.

Битта саволим бор эди. Агар намозда одам иккиланса 3 ёки 4 ракатлигига, шунда нима килиш керак?

  • Ҳурмат билан
  • Қосим

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳи ва Баракотуҳу Ҳурматли Биродар.

Агар иккинчи саждадан кейин 3 ракъат ўқидимми ёки 4 ракъат ўқидимми деб иккиланса, у ҳолда 4 ракъат ўқидим деб қабул қилади-да, намозни тугатади ва намозни тугатиши биланоқ у ёқ бу ёққа қарамасдан ўрнидан туриб, бир ракъат эҳтиёт намозини ўқийди.

Худди шундай иккинчи саждадан кейин 2 ракъат билан 4 ракъат ўртасида иккиланиш ҳолати юзага келса, унда ҳам 4 ракъат ўқидим деб қабул қилади-да, намозни тугатади ва намозни тугатиши биланоқ, ўрнидан туриб, 2 ракъат эҳтиёт намозини ўқийди.

Эҳтиёт намозни ўқиётганда, ушбу эҳтиёт намозни ўқийман, қурбатан илаллоҳ деб ният қилади-да, фақат бир марта Фотиҳа сурасини ўқиш билан кифояланади.

Аммо агар ракъатлар сонида иккиланиш 3 ракъатнинг рукусида ёки 3 ракъат зикрини айтаётганда бўлса, у ҳолда сабр қилиб бир оз кутиши керак. Агар нечанчи ракъатда эканини аниқлай олса, намозини давом эттиради ва ўқиган намози саҳиҳдир. Бироқ агар ракъатнинг сонини аниқлай олмаса, намозни тўхтатиб, яна аввалдан ўқиши керак.

Худди шундай, агар биринчи ва иккинчи ракъат ўртасида ёки иккинчи ва учинчи ракъатлар ўртасида иккиланиш пайдо бўлса, унда нечанчи ракъатда эканини аниқлаб олиш учун бир оз сабр қилиб туради. Агар нечанчи ракъатда эканини аниқлай олса, намозни давом эттиради. Акс ҳолда намозни тўхтатиб, яна аввалдан ўқишни бошлайди.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.