Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Нимага шиалар Оиша онамиз ва саҳобаларга нисбатан яхши фикрда эмаслар?

Нимага шиалар Оиша онамиз ва саҳобаларга нисбатан яхши фикрда эмаслар?

Ассалому алайкум. Тўғри, тўртта имомлар Аҳли-Байтдан кейинги асрда яшашди. Лекин Пайғамбаримизнинг саҳобалари Абу Бакр р.а Умар ибн Хаттоб р.а ва Усмон ибн Аффон р.а қолаверса пайғамбаримизди суюкли аёллари Ойиша р.анҳулар-чи?! Нимага шиалар уларди тўғрисида бўҳтонларди гапирадилар ҳақорат қилиб. Ахир улар ҳам пайғамбаримизни аҳлидан-ку.

Хурмат билан
Ҳусниддин Зокиров

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Ҳар бир инсон ўз ақидаси ва ҳаёт йўлини далиллар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиб чиқиб кейин бир тўхтамга келса, шундагина тўғри йўлни тутган бўлади. Шу боис, бир ақидани танлашда фақат домлаларнинг маърузаларини тинглаш билан кифояланиб, ҳар қандай фикр ва қарашни кўр-кўрона қабул қилмаслик керак, балки мукаммал ўқиб ўрганиб, кейин бир ақидани танлаш керак бўлади. Шунинг учун, биз тўғри ва ҳақ эътиқод деб билган шиалик ақидасини баён қилаётганимизда мутаассибликни бир четга суриб қўйиб, чуқур далил-исботларга таянанамиз. Шу мақсадда биз Аҳли-Байт ақидасини баён қилаётганда, ҳеч кимнинг эътиқодига тўқинмай, ҳеч бир ақидани камситмай ва ҳеч кимга осилмай, холис ҳолда ўз фикр-мулоҳаза ва ақидамизни изоҳлаб берамиз. Ва бу ишимизда Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларга асосланамиз. Чунки биз Аҳли суннатни Ислом динидаги биродарларимиз деб билиб, исломий бирдамлик тарафдоримиз.

Аммо шиалар сиз айтгандек, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг саҳобалари ва у ҳазратнинг завжалари Оиша тўғрисида бўҳтон гапларни айтишмайди ва буни гуноҳ иш деб билишади!! Бу ишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин! Шиалар ўзини бошқа мусулмонлар қатори мусулмон ва Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг умматларидан деб билиб, қиёмат кунига ва дунёдаги қилган амаллари учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб қилинишларига аниқ ишонадилар ва бунга иймон-эътиқодлари комил, Алҳамдулиллаҳ.

Балки, шиалар саҳобаларни ва Сарвари оламнинг завжалари Оишани Қуръони Карим оятлари асосида ҳамда Аҳли суннатнинг мўътабар манбаларида келган ҳадиси шарифлар ва тарихий маълумотлар асосида ўз ўринларида кўриб, уларни пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан кейин ислом умматига ҳидоят ва нажот йўлини кўрсатувчи йўлбошчи ва раҳнамолар деб тан олишмайди ва уларни бошқалар сингари оддий инсонлар деб билишади, балки мусулмонларнинг имоми, йўлбошчиси ва раҳнамоси худди пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби Аллоҳ таоло томонидан тайин этилиши керак деб эътиқод қилишади.

Бошқа сўз билан айтганда, биз шиалар билан Аҳли суннат биродарларимиз ўртасидаги ягона фарқ шундаки, биз Сарвари оламдан кейин ислом умматига ҳидоят ва нажот йўлини кўрсатувчи имом ва йўлбошчини Аллоҳ таоло тайинлаши керак деб эътиқод қиламиз, бироқ Аҳли суннат биродарларимиз эса саҳобаларни ҳамда Сарвари оламнинг завжалари Оишани ислом умматига ҳидоят ва нажот йўлини кўрсатувчи йўлбошчи ва раҳнамолар деб тан олишади. Бундан тақари, биз ислом тарихида саҳобалар, тобеинлар ва бошқалар томонидан юз берган аччиқ воқеа-ҳодисаларни ҳам чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиқамиз ҳамда ҳар бир шахс ва нарсага тўғри баҳо бериб, уни ўз ўрнида кўришга ва оқ билан қоранинг ўрнини алмаштирмасликка ҳаракат қиламиз.

Шиаларнинг саҳобалар ҳақидаги ақида ва қарашини билмоқчи бўлсангиз, ушбу мақолани ўқиб чиқишни сизга тавсия қиламиз:

https://najotkemasi.net/2013/04/shialar-sa-obalarga-nisbatan-andaj-na.html

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳли-Байтлари кимлардан иборат эканлигини билиш истагида бўлсангиз, ушбу мақолани албатта, ўқиб чиқинг:

https://najotkemasi.net/2012/08/paj-ambarimizning-a-li-bajtlari-kim.html

Муфассал маълумотга эга бўлиш учун бу ҳақда ёзилган илмий асарни диққат билан ўқиб чиқишингизни сўраймиз. Токи кўп ҳақиқатлар сизга очилсин ва Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳужжатингиз бўлсин! Марҳамат, китобнинг ҳаволаси тақдим қилинади:

https://najotkemasi.net/wp-content/uploads/2022/12/Gadiyr-voqeasi-tarixi-Qur%CA%BCon-va-Sunnat-nigohidan.pdf

  • Эҳтиром ила:

  • Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.