Home / Қурони Карим / Қуръон тафсири / Кавсар сураси / Кавсар сурасининг таржимаси ва тафсири (4)

Кавсар сурасининг таржимаси ва тафсири (4)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ассалому алайкум, қисқа ва фойдали Қуръон тафсири дастурининг ҳурматли томошабинлари ва тингловчилари.

Олдинги суҳбатимизда “Кавсар” сураси тафсирининг айрим қисмлари тақдим этилганди ва энди эса ушбу саволларга жавоб бериш билан “Кавсар” сураси тафсирининг охирги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз:

  1. Қуръонда илоҳий илм-маърифатларни баён этишда туядан қандай фойдаланилган?
  2. Оятдаги «وَانْحَرْ» «ванҳар» сўзидан қандай маъно кўзланган?
  3. Ушбу оятлардан қандай сабоқларни олиш мумкин?

Туя Қуръондаги тавҳид ва яккахудолик мавзусида ҳам зикр қилинган:

﴿أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ﴾

«Ахир улар туянинг қандай яратилганига назар солмайдиларми?» (Ғошия сураси, 17-оят).

Туянинг номи Қиёматнинг муқаддимаси ҳақида ҳам тилга олинган:

﴿وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ﴾‏

«Қачонки, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса» (Таквир сураси, 4-оят).

Ҳаж аҳкомлари ва шаъоирлари, яъни нишон-удумларида ҳам туя ҳақида сўз юритилган:

﴿وَالْبُدْنَ جَعَلْنَاهَا لَكُم مِّن شَعَائِرِ اللَّهِ لَكُمْ فِيهَا خَيْرٌ ۖ﴾‏

«Ва [Ҳажда қурбонлик қилинадиган] туяларни Биз сизлар учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Сизлар учун уларда яхшилик бор» (Ҳаж сураси, 36-оят). Ва ҳамда қурбонлик қилиб, жамиятга ёрдам беришда туядан фойдаланиш илгари сурилган: «وَانْحَرْ» «жонлиқ туяни сўйиб қурбонлик қил» (Кавсар сураси, 2-оят).

Ҳадисларда айтилишича, «وَانْحَرْ» «ванҳар»дан мурод намозда такбирларни айтаётиб икки қўлни томоқ остидаги чуқурликка қадар кўтариш бўлиб, бу амал намознинг зийнати ҳисобланади. Албатта, «وَانْحَرْ» «ванҳар»нинг яна бир маъноси «туя сўйиб қурбонлик қил» дегани.

Ривоятларга кўра, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га густохлик ва одобсизлик қилиб, ул зотни «Абтар», яъни «зурриётсиз» деб атаган ўша аразли ёв Амрнинг отаси Ос эди.

Худо ҳам сабабни ижод этувчидир ҳамда сабабни ўртадан кўтарувчи. У бир Фотимадек буюк инсондан «Кавсар» ярата олади ва қад-қоматли ўғиллари бор бўлган кишиларни унуттириши мумкин.

Кавсар сурасидан олинадиган сабоқлар:

  1. Аллоҳ таоло Ўз ваъдаларини амалга оширади. Аллоҳ таоло Зуҳо сурасида Пайғамбарга ато этмоқлик ваъдасини берган:

﴿وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰ﴾

«Ва яқинда Парвардигоринг сенга шу даражада ато этурки, сен рози бўлгайсан». (Зуҳо сураси, 5-оят). Аллоҳ таоло ушбу Кавсар сурасида: «Биз ўша ваъдага вафо қилдик», деб марҳамат қилади: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ»

  1. Фарзанд ва насл Аллоҳнинг инъоми ва атосидир: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ»
  2. Неъматлар ҳатто Пайғамбар учун ҳам масъулият келтириб чиқарувчидир: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ»
  3. Қуръонда намоз ўқишга ёки шукр саждаси қилишга буюрилган: «فَصَلِّ»
  4. Шукр қилмоқлик тезда бўлиши керак: «فَصَلِّ» Ушбу сўздаги «فاء» Фаа ҳарфи тезлаштирмоқ маъносида келади.
  5. Шукр қилишнинг турини Аллоҳдан ўрганишимиз керак: «فَصَلِّ»
  6. Неъматлар ва қувончларга тўлиб тошганда Аллоҳни унутмайлик:

«أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ فَصَلِّ»

  1. Кавсар ато этилгани учун ташаккур билдириш сифатида бажарилиши мумкин бўлган иш намоздир: «فَصَلِّ»

Намоз энг кенг қамровли ва энг мукаммал ибодат бўлиб, унда ҳам қалб Аллоҳга яқинлашиш ниятида ҳозир бўлиши керак ҳам тил ҳамд ва суранинг тиловати билан банд бўлиши лозим ва бадан ҳам рукуъ ва сажда қилиш билан машғул бўлмоғи зарур. Таҳорат олганда бош ва оёқларга масҳ тортиш ҳам зора инсон бошдан-оёқ Аллоҳнинг қули ва бандаси эканлигига ишора бўлса. Инсонда кибр ва катталик қолмаслиги учун баданнинг энг юқори нуқтаси бўлмиш пешонани намозда кунига ўттиз тўрт марта ерга қўйилади. Ҳазрати Фотима Заҳро (алайҳас салом) ўзларининг машҳур хутбаларида намоз ҳақида шундай деганлар:

«تنزيهاً لكم من الكبر»

«Намоз инсоннинг руҳи кибрдан покланиши учун фарз қилинди».

  1. Ислом динининг кўрсатмалари ақл ва фиратга мувофиқдир. Ақл Аллоҳнинг ато этган неъматларига шукр қилишни зарур деб билади ва дин ҳам ўшанга буюради: «فَصَلِّ لِرَبِّكَ»
  2. Турли неъматларни ато этиш Ундан бўлгани учун: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ» Ташаккур айтиш ҳам Унга бўлиши керак: «فَصَلِّ لِرَبِّكَ»
  3. Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг неъматларига ташаккур билдириш йўлларидан биридир. Чунки маҳрум ва йўқсил одамларнинг қорни тўйишига сабаб бўлади: «وَانْحَرْ» «туя сўйиб қурбонлик қил».
  4. Кимнинг томи каттароқ бўлса, унинг қори шунчалик кўпроқ бўлади. Демак, Кавсар унга ато этилган киши қўй сўйса кифоя эмас, балки у энг катта уй ҳайвони бўлган туя сўйиб, уни қурбонлик қилиши керак: «وَانْحَرْ» «туя сўйиб қурбонлик қил».
  5. Аллоҳ таоло билан алоқа қилиш халойиқ билан алоқа қилишдан муқаддам ва олдиндадир: «فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ»
  6. Иймон ва ибодатга эга бўлган ҳолдагина инфоқ-эҳсоннинг қадр-қиммати бўлади: «فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ»
  7. Худодан инъом ва ҳадя олишнинг шукри – одамларга инъом-эҳсон этишдир: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ … وَ انْحَرْ»
  8. Аллоҳ учун холисона ўқилган намозгина қадрлидир: «فَصَلِّ لِرَبِّكَ» саховатлилик юзасидан қилинган хайру-эҳсонгина қадрлидир: «وَانْحَرْ»
  9. Пайғамбарнинг ва у зот келтирган динининг душманлари ютуқсиздирлар. Оятдаги «شَانِئٌ» «Шониун» калимаси исми фоъил бўлиб, ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги барча душманликни ўз ичига олади: «إِنَّ شانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ» «Дарҳақиқат, сенга душманлик қилувчининг ўзи зурриётсиздир». Агар ояти каримада: «مَنْ شَانَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ» яъни «Ким сенга душманлик қилган бўлса, у зурриётсиздир», деб айтилса эди, фақат ўтмишда душманлик қилганларни ўз ичига оларди ва агар оятда: «مَنْ يَشُونُكَ هُوَ الْأَبْتَرُ» яъни «Ким сенга душманлик қиладиган бўлса, у зурриётсиздир», деб айтилса эди, фақат келажакдаги душманларни ўз ичига оларди.
  10. Муқаддас зотларни камситиб ҳақорат қилганга қаттиқ танбеҳ ва таҳдид бор: «إِنَّ شانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ»
  11. Биз гап отишлар ва ҳақоратлардан қўрқмайлик, чунки Аллоҳ Унинг йўлида юрганларни Ўз паноҳида асрайди: «إِنَّ شانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ»
  12. Тез фикр билдириб ҳукм чиқармайлик ва фақат статистика ва ҳисоб-китобларга таянмайлик. Зероки ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан амалга ошади. Мухолифлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ўғиллари вафот этиши ва ўзларининг эса кўп ўғиллари борлиги боис, ул зотни «Абтар», яъни «зурриётсиз» деб ўзларича ҳукм чиқаришди, аммо ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан тескари бўлди: «إِنَّا أَعْطَيْناكَ الْكَوْثَرَ … إِنَّ شانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ»

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ﴾

«Барча ҳамд-мақтов, оламлар мураббийси бўлмиш Аллоҳга хосдир».

Келгуси суҳбатимизда Қуръоннинг 107-сураси бўлган Моъун сурасининг таржима ва тафсирини эътиборингизга тақдим этамиз. Келгувси учрашувгача, барчангизни Кавсарни ато этган Аллоҳга топшираман ҳамда Аллоҳдан бизларга Кавсарий ҳаёт ато этишини, бизни бу дунёда Кавсар билан тирик сақлашини ва қиёматда ҳам бизни Кавсар билан бирга қайта тирилтиришини сўрайман.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.