Home / Шариат қонунлари / Намоз / Асрдош Мужтаҳидларимиз / Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжонийнинг таржимаи ҳоллари

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжонийнинг таржимаи ҳоллари

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 1346 ҳижрий қамарий йил, 1306 ҳижрий шамсий йил, 1928 милодий йилда Эроннинг муқаддас Қум шаҳрида диндор ва художўй оилада дунёга келдилар. Оталари Оятуллоҳ Ҳож Саййид Аҳмад Шубайрий Занжоний ўз даврининг алломаларидан бўлиб, «Саййид Занжон» мадрасасида 25 йил таҳсил олиб, дарс берганлар. Сўнгра оталари Саййид Аҳмад 1346 ҳижрий қамарий йилнинг Жумодис-соний ойининг иккинчи куни Қум шаҳрига келиб қўним топдилар ва Қум шаҳрининг илмий ҳавзасига асос солган Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Хоирий Яздийга яқин инсонлардан бўлдилар. Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжонийнинг оталари Қум мадрасасининг кўзга кўринган устозларидан бири эди.

Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний бошланғич таълимотларни, яъни Сарф, Наҳв ҳамда Маоний, Баён ва Бадийъ фанларини ўз ичиган олган Балоғат илмидан иборат Араб тилининг адабиёти, Калом, Тафсир, Ҳадис ва илмий ҳавзанинг сатҳ дарсларини тугатгач, Қум ва Нажаф шаҳарларида таҳсил олиб, Оятуллоҳ Саййид Ҳусайн Буружердий, Оятуллоҳ Саййид Абулқосим Хуъий ва Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Муҳаққиқ Домоднинг Усул ва Фиқҳ фанларига оид дарсларидан баҳраманд бўлдилар.

Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний таҳсил олганлик босқичлари ҳақида шундай дейилган:

У зот 1359 ёки 1360 ҳижрий қамарий йил, яъни 1940 ёки 41 йилларда илмий ҳавзанинг дарсларини ўрганишни бошлаб, уч ёки тўрт йил ичида сатҳ даражасининг дарсларини ўқиб тамомладилар. Ундан сўнг у зот Саййид Садриддин Садрнинг дарсига қатнаб, бу йирик олимнинг илмидан баҳраманд бўлдилар ва бу мужтаҳид идорасининг веб-сайтига кўра, у ушбу дарсдага қатнайдиган энг ёш шогирд бўлган. Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 1373 ва 1374 ҳижрий қамарий йиллар, 1953 ва 1954 милодий йиллар илм-маърифат маркази бўлмиш Нажаф шаҳрининг илмий ҳавзасига икки марта бориб, Оятуллоҳ Саййид Абдулҳодий Шерозий ва Оятуллоҳ Саййид Муҳсин Ҳакимларнинг Фиқҳ фанига оид «Дарси Хориж»ларига қатнадилар. Ва шунингдек, у зот Оятуллоҳ Саййид Абул Қосим Хуъийнинг Фиқҳ ва Усул дарсларидан ҳам баҳраманд бўлдилар.

Оятуллоҳ Шубайрий Занжоний буюк мужтаҳид Оятуллоҳ Саййид Ҳусайн Таботабоий Буружердийнинг ҳузурида ФИҚҲ фанининг ХОРИЖ дарсини ҳамда усул фанининг хориж дарсини ўрганиб, “Китобул-ғасб”, “Китобул-ижора”, “Китобул-солат” дарсларини ундан таълим олдилар. Ва шунингдек, Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 21 йил давомида Саййид Мусо Садр ва Саййид Муҳаммад Беҳиштий билан бирга Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Муҳаққиқ Домоднинг Фиқҳ фанига оид «Дарси Хориж»ига қатнаб, ушбу буюк устоздан Усул фанига оид «Дарси Хориж»ни тўлиқ шаклда эгалладилар. У Саййид Мусо Садрни ўзининг илк муколамачиси ва илмий ҳавзанинг дарсларига қизиқтирган омиллардан бири сифатида таништирганлар.

Бугунги кунда Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний шиаларнинг маржаи тақлидларидан, яъни тақлид қилинадиган мужтаҳидларидан ҳамда Қум шаҳридаги Усул ва Фиқҳ фанларининг энг юқори поғонаси бўлган «Дарси Хориж» ўтадиган устозлардан биридир. Хориж дарслари мужтаҳидлик даражасига етиш учун ўргатиладиган энг мураккаб дарслардандир. У зот Оятуллоҳ Арокий вафотидан кейин Қум шаҳрининг диний ҳавзаси мударрислари жамоаси томонидан тақлид қилинишга ваколатли ва маржаи тақлид бўлишнинг шарт-талабларига эга деб таништирилган етти мужтаҳиддан биридир.

ХОРИЖ ДАРСЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ БОШЛАНИШИ

Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 1340-шамсий йилларда, 1961 милодий йилларида Қум шаҳридаги «Ҳаққоний» номли мадрасанинг устозларидан бири эди. У зот 1388-ҳижрий қамарий йил, 1968 милодий йилдан бошлаб, тахминан 40 ёшдан сўнг устозлари Муҳаққиқ Домод ҳаётлигида “Ҳаж китоби” мавзусидаги ХОРИЖ ФИҚҲдан дарс бера бошладилар ва ушбу дарс 15 йил давом этди. УСУЛ ФАНИНИНГ ХОРИЖ дарси ҳам бу мужтаҳиднинг узоқ йиллар давомида асосий дарсларидан бири эди, аммо ушбу дарс давом эттирилмай, ФИҚҲ ФАНИНИНГ ХОРИЖ дарсида Усул илмига оид зарурий масалаларни баён этардилар.

МАРЖАИЯТ – ТАҚЛИД ҚИЛИНАДИГАН МУЖТАҲИДЛИК ДАРАЖАСИ

Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 1373-шамсий йил, 1994 милодий йилда Оятуллоҳ Арокий вафотидан сўнг Қум шаҳрининг диний ҳавзаси мударрислари жамоаси уларни “Жоизут-тақлид” деб аниқлаган етти мужтаҳиддан биридир.

ХОС НАЗАРЛАР

Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний ВОҲИД ХАБАРни, яъни оз сонли ровийлар томонидан ривоят қилинган ҳадисни ҲУЖЖАТ деб билмайдилар. Ушбу мужтаҳид ўз устозлари Оятуллоҳ Саййид Муҳсин Ҳаким ва Оятуллоҳ Саййид Абулқосим Хуъийнинг раъй-фикрларига алоҳида эътибор қаратиб, илм бобининг (эшигининг) ёпилганига эътиқод қилиш ҳамда фуқаҳо ва мужтаҳидлар учун ҳокимиятнинг кенг ваколатларига эътиқод қилмаслик Оятуллоҳ Шубайрий Занжонийнинг бошқа фиқҳий қарашларидандир.

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТЛАР

  1. Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) номли фиқҳий мадрасани таъсис этиш.

Ушбу мадраса 1380-шамсий йилда, 2001 милодий йилда таъсис этилган бўлиб, унинг таъсис этилишидан мақсад фиқҳий тадқиқотлар қилиш ҳамда кучли фақиҳ ва мужтаҳидлар тайёрлаш, деб эълон қилинган. Ушбу мадрасанинг таълим бериш курси илмий ҳавзанинг еттинчи поғонасадан бошланиб, жами 12 йил давом этади.

  1. Имом Муҳаммад Боқир (а. с. ) фиқҳ маркази.

У 1391-ҳижрий йилнинг урдубеҳишт ойида, 2012 милодий йилнинг апрел ойида Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Шубайрий Занжонийнинг илмий асарларини қайта тиклаш ҳамда Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний асарларини нашр этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ФИҚҲ, УСУЛ, РИЖОЛ, ФИҚҲУЛ ҲАДИС, яъни ҳадисни тушиниш фанлари бўйича фаолият юритади. Шаръий саволларга жавоб бериш, Оятуллоҳ Шубайрий Занжонийнинг «Хориж» дарсларини тўплаш ва тартибга солиш ҳамда илмий ҳавзага оид дарслик матнлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ушбу марказ фаолиятларининг бир қимсидир.

  1. Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний Нажошийнинг «Рижол» китоби устида илмий тадқиқот юритиб, бу борада илмий асар ёзганлар.
  2. Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний Паҳлавий режими билан курашиш пайтида ушбу режимга қарши баъзи баъзи баёнотларни имзолаганлар.
  3. Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний оталари Саййид Аҳмад Шубайрий Занжоний вафотидан сўнг Ҳазрати Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) ҳарамларида ҳамда бир муддат Файзия мадрасасида жамоат намозига имомлик келиб келмоқдалар ва шунингдек, Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний Қум шаҳридаги илмий-диний мадрасасида илмий ҳавзанинг энг юқори даражадаги «Хориж» дарсларини ўтиб, устозлик қилиб келмоқдалар.

Манба:

https://fa.wikishia.net/view/%D8%B3%DB%8C%D8%AF_%D9%85%D9%88%D8%B3%DB%8C_%D8%B4%D8%A8%DB%8C%D8%B1%DB%8C_%D8%B2%D9%86%D8%AC%D8%A7%D9%86%DB%8C#%D8%A2%D8%AB%D8%A7%D8%B1

Аллоҳ таоло бу буюк мужтаҳиднинг умрларини зиёда қилиб, Аҳли-Байт мактаби юксалишида қилаётган улкан хизматларига хайру-бакарот ато этсин! 

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ҳазрат Оятуллоҳ Лутфуллоҳ Софий Гулпойигонийнинг таржимаи ҳоллари

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳазрат Оятуллоҳ ал-Узмо Ҳож Шайх Лутфуллоҳ Гулпойигоний 1337 ҳижрий қамарий йил, 1297 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.