Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳомиладор аёлни никоҳлаб олиш мумкинми?

Ҳомиладор аёлни никоҳлаб олиш мумкинми?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Жамоаси.

Бир неча фиқҳий масалалар бўйича саволлар бермоқчиман. Айрим дўстларимиздан бунақа мураккаб саволлар ўртага қўйилади, шуларни аниқлаб беришларингизни сўрайман:

  1. Вақтинчалик никоҳни ҳомиладор аёл билан тузиб бўладими?
  2. Агар ўша аёл никоҳсиз ҳомиладор бўлса ҳамми?

Хуллас, бир аҳли суннадан бўлган йигит ўзича ўзи никоҳ ўқиган эмиш, ичида бир нарсаларни ўқиб омин қилибти, аёлдан рози ё норозилигини сўрамаган ҳам, аёл ҳам унга ҳеч нарса демаган. Аёл ҳам никоҳ шундай бўлса керак деб ҳеч нарса демай рози бўлганда. Лекин аёлни ҳомиладор бўлганини билиб қолган йигит йўқолган.

  1. Йигитни ўзи ўзича ичида ўқигани ўзларининг мазҳабига ҳам тўғри келмаса керак! Шу учун унинг ўқиган никоҳини ҳақиқий деб ҳисобласа бўладими?
  2. Агар никоҳни ҳақиқий деб ҳисобламаса, унда ҳомиладор аёл билан никоҳ мумкинми ёки унда ҳам мумкин эмасми? Ёки унда ҳам бўлмайдими?
  • Хурмат билан
  • Абдураҳмон

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Агар ҳомиладор аёл бошқа эркакдан фарзанд орттирган бўлса, бундай аёлни иддаси эридан талоқ олган тақдирда, боласи дунёга келгунича давом этади. Яъни шариати исломиянинг кўрсатмаларига биноан, ушбу ҳомиладор аёлни боласи туғилмагунча, уни никоҳлаш мумкин ва жоиз эмас, хоҳ доимий никоҳ бўлсин ёки вақтинчалик никоҳ бўлсин, фарқ қилмайди.

Лекин ҳомиладор аёлни боласи туғилгандан кейин унинг иддаси тугайди ва натижада у билан вақтинчалик ёки доимий никоҳ тузиш мумкин бўлади.

Сунний мазҳабининг фиқҳий кўрсатмаларига кўра, тилида овоз чиқариб хотинига талоқсан деса, талоқ тушади ва ҳатто овоз чиқармай, ишора йўли билан ҳам, масалан қўли билан кўрсатиб, аёлини талоқ қилганини маълум қилса ҳам, талоқ тушади!! Лекин агар никоҳни ўз-ўзича ичида ўқиган бўлса, бу Аҳли суннат наздида асосан никоҳ деб қабул қилинмайди. Зеро, никоҳ Аҳли суннат наздида гувоҳлар ҳузурида баланд товушда ўқилиши лозим.

Шунга биноан, йигитнинг ўз-ўзича ичида ўқиган никоҳи саҳиҳ ва тўғри бўлмаган десак ҳам, эҳтиёт юзасидан ҳомиладор аёлнинг боласи туғилгунича кутиб туриш керак. Зероки аёл зино йўли билан ҳам ҳомиладор бўлган бўлса-да, у ҳолда ҳам ҳомиладор аёлнинг иддаси бор бўлиб, унинг иддаси фарзанди туғилгунига қадар давом этади. Ҳомиладор аёлнинг фарзанди туғилганидан кейин уни доимий ёки вақтинчалик никоҳ билан ўзига никоҳлаб олиши жоиз ва мумкин бўлади.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.