Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳазрат Али (а.с) барча Бомдод намозларини жанобат ғусли билан ўқиганларми?

Ҳазрат Али (а.с) барча Бомдод намозларини жанобат ғусли билан ўқиганларми?

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Кўп ўринларда ҳазрат Али (алайҳис салом) Бомдод намозларининг ҳаммасини жанобат ғусли билан ўқиганлар ёки ул ҳазрат иккинчи халифа Умар ибн Хаттобнинг синглисини ўзларига вақтинчалик никоҳлаб олган эканлар! Шу нарса тўғрими? Ҳақиқатан ҳам шундай бўлганми? деган савол ёки тўғрироғи шубҳа тилга олинади.

Интернет ижтимоий тармоқларида шундай бир ножўя шубҳа тилга олиниб, одамларда ҳазрат Али (алайҳис салом)га ҳамда вақтинчалик никоҳга нисбатан нотўғри тасаввур пайдо бўлишига сабаб бўлган. Биз бу ерда дастлаб ушбу шубҳани мухтасар шаклда келтириб, сўнгра унинг қанча тўғри ёки нотўғри эканини илмий-таҳлилий услубда ўрганиб чиқамиз. Шубҳанинг баёни қуйидагича:

Амирул мўминин ҳазрат Али (алайҳис салом) никоҳ ва мутъанинг фазилатини баён қилаётиб, шундай дедилар: “Мен балоғат ёшига етган кундан бери ҳатто бир кеча ҳам аёлсиз ухламаганман ва қолган умрим давомида ҳам бир кеча аёлсиз ухламагайман. Мажлисда ҳозир бўлган Умар ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг бу гапларини эшитгач, Алининг бу даъвоси билан мен уни ёлғончи қилиб кўрсата оламан ва унинг ёлғонини одамларга ошкор эта оламан, деб ўйлади ўзича. Шу мақсадда Алини ёлғон гапирганини одамларга кўрсатиш учун уни уйимга таклиф қиламан, деди. Лекин Умар ҳазрат Али (алайҳис салом)ни ўз уйига чақирган кеча Умарнинг синглиси ўзини ҳазрат Али (алайҳис салом)га топширади ва у ҳазрат ҳам қабул қилиб, уни вақтинчалик ўз никоҳларига оладилар.

Энди бу ривоят қайси манбада келганини ва унинг санади қай даражада ишончли эканини ўрганиб чиқамиз. Юқорида келтирилган воқеа бир оз фарқли таъбир билан муҳаддис Жазоирийнинг “Ал-Анворун Нўъмония” номли китобида «يحكي» “Йуҳкаа”, яъни «ҳикоя қилинади» ибораси билан ривоят қилинган. Биз аввал бу ерда ушбу воқеанинг арабча матнини келтирамиз ва кейин эса унинг устида баҳс юритамиз:

«ويحکى في سبب تحريم عمر لمتعة النساء انه قد طلب أمير المؤمنين عليٍّ عليه السّلام إلى منزله ليلة فلمَّا مضى من الليل جانب طُلِبَ منه أن يُنَامَ عنده فنام. فلمَّا أصبح الصُّبح خرج عمر من داخل بيته معترضًا على أمير المؤمنين عليٍّ عليه السَّلام بأنك قلت إنَّه لا ينبغي للمؤمن أن يبيت ليلة عَزَبًا إذا کان في البلد، وها أنت هذه الليلة بَتَّ عَزَبًا. فقال أمير المؤمنين عليٌّ عليه السّلام وما يدريك أنَّني بَتُّ عَزَبًا وأنا هذه الليلة قد تمتَّعتُ بأختك فلانة. فأسرَّها في قلبه حتَّى تمکن من التحريم فحرمَّها، فمن أطاعه في تحريمها أو تحريم غيرها فقد عبده‏».

«Умар аёлларнинг вақтинча никоҳ қилинишини ҳаром қилганлигининг сабаби ҳақида ҳикоя қилинади: Умар бир кеча Амирул мўминин Али (алайҳис салом)ни ўз уйига таклиф қилди. Шунда кечанинг бир қисми ўтгач, Умарнинг синглиси у ҳазратнинг ёнларида ухлашни сўради ва ул ҳазрат ҳам қабул қилдилар. Тонг отгач, Умар уйидан мўминлар амири Али (алайҳис салом)га эътироз билдирган ҳолда чиқиб: «Эй Али, мўмин кишига ўз шаҳрида бўлганида, бир кеча ҳам бўйдоқ ҳолда тунаши тўғри эмас, дегандинг. Мана энди сен ўзинг бу кеча бўйдоқ ҳолда тунадинг», деди. Амирул мўминин Али (алайҳис салом): «Мен бўйдоқ ҳолда тунаганимни қаердан билурсан? Мен бу кеча фалончи синглингни мутъа қилдим [яъни уни вақтинчалик ўз никоҳимга олдим]», дедилар. Шунда Умар мутъани [яъни вақтинчалик никоҳни] ҳаром қилишга қодир бўлгунга қадар қалбида уни сир тутди ва натижада мутъани ҳаром қилди. Ким Умарга мутъани ҳаром қилишда ёки мутъадан бошқа амални ҳаром қилишда итоат қилса, унга ибодат қилган бўлур».

Манба: Ниъматуллоҳ ибн Абдуллоҳ ал-Жазоирий, «Ал-Анворун Нуъмонийя», 2-жилд, 220-бет, Байрут, Дарул қорий, биринчи нашр, 1429 ҳижрий қамарий йил.

Бироқ аллома Жазоирий ушбу ривоят учун бирор бир санад келтирмаган. Зеро, ушбу «Ал-Анворун Нуъмонийя» номли китоб – кўплаб ишкал ва нуқсонлар унга нисбатан илгари сурилгани билан бир қаторда кейинги даврда ёзилган китоблардан саналади ва унинг ҳадисларини санадни келтирмай туриб қабул қилиб бўлмайди.

Ушбу ривоятнинг маъно-мазмун нуқтаи назаридан кўплаб ишкал ва муаммоларининг мавжудлиги унинг ёлғон ва тўқима эканлиги ҳақидаги гумонни ишончга айлантиради. Асосан, ҳазрат Али (алайҳис салом) каби бир жангчи ва мужоҳид инсоннинг ҳаёти давомида ул ҳазратнинг ҳатто бир кеча ҳам хотинсиз ухлай олмайди, деган тахмин ва фараз ҳақиқатдан узоқ ва ёлғон эканлиги ошкор бўлиб, ҳар бир киши унинг асоссиз ва нотўғри эканлигини англаб етади.

Албатта, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ҳамда ул зотнинг наслларидан бўлган маъсум имомлардан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда мусулмон инсон уйланиш ва турмуш қуриш ёшига етганида бир кеча ҳам бўйдоқ қолмаслиги керак, деб кўрсатма берилган. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) бу борада шундай деганлар:

«جَاءَ رَجُلٌ إِلَى أَبِي جَعْفَرٍ فَقَالَ أَبِي هَلْ لَكَ مِنْ زَوْجَةٍ؟ قَالَ لَا، قَالَ مَا أُحِبُّ أَنَّ لِي الدُّنْيا وَمَا فِيهَا وَإِنِّي أَبِيتُ‏ لَيْلَةً لَيْسَ‏ لِي زَوْجَةٌ، ثُمَّ قَالَ أَبِي رَکْعَتَينِ يُصَلِّيهِمَا رَجُلٌ مُتَزَوِّجٌ أَفْضَلُ مِنْ رَجُلٍ يَقُومُ لَيلَهُ وَيصُومُ نَهَارَهُ أَعْزَبَ».

«Бир киши отам Имом Боқир (алайҳис салом) ҳузурларига келди. Шунда отам унга: Завжанг [аёлинг] борми? дедилар. У: Йўқ, деб жавоб берди. Отам унга: Бутун дунё ва ундаги нарсалар меники бўлса-ю, аммо мен бир кеча ҳам аёлим бўлмаган ҳолда тунашни ёқтирмайман, дедилар. Кейин отам сўзларини давом эттириб: Уйланган кишининг ўқиган икки ракъат намози кечани ибодатда қоим бўлиб, кундузи рўза тутган бўйдоқ кишидан афзалдир, дедилар. Сўнгра отам унга уйланиши учун етмиш динор бердилар».

Ҳадиснинг манбаи:

  1. Шайх Тусий, Таҳзибул аҳком, татқиқотчи: Ҳасан Мусавий Хуросон, 7-жилд, 405-бет, Теҳрон, Дарул кутубил исломия, тўртинчи чоп, 1407 ҳижрий қамарий йил.
  2. Абдуллоҳ ибн Жаъфар Ҳумайрий, Қурбул иснод, 20-бет, Қум, Муассасату Олил-Байт (алайҳимус салом), биринчи чоп, 1413 ҳижрий қамарий йил.
  3. Муҳаммад ибн Зайнуддин, Ибн Аби Жумҳур номи билан танилган, ЪАволил-лиолий ал-азизийяту фий аҳодисид-динийяҳ, татқиқотчи: Мужтабо Ироқий, 3-жилд, 282-бет, Қум, Дару Саййидушшуҳадо линнашр, биринчи чоп, 1405 ҳижрий қамарий йил.

Албатта, ҳадисдаги “Мен бир кеча ҳам аёлим бўлмаган ҳолда тунашни ёқтирмайман” деган таъбир уйланганликнинг бўйдоқликдан устунлигига ҳамда уйланган кишининг аксари кечаларда хотини билан алоқа қилишга имкони борлигига ишорадир. Мазкур ҳадиснинг маъноси уйланган киши ҳар кеча жинсий алоқада бўлади, дегани эмас.

Юқорида ҳазрат Али (алайҳис салом)дан келтирилган ҳадиснинг маъно-мазмунини ҳам худди шундай тушунмоқлик лозим, шубҳа сифатида айтилган маънода эмас.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.