Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Қайси ғусллар вузунинг (таҳоратнинг) ўрнига ўтади?

Қайси ғусллар вузунинг (таҳоратнинг) ўрнига ўтади?

Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят. Мени қизиқтирадиган бир неча саволлар билан силарга юзланаяпман. Саволларим шундан иборат:

Қайси вожиб ва мустаҳаб ғусллар вузунинг (таҳоратнинг) ўрнига ўтади? Вожиб ғусл ўрнига мустаҳаб ғусл билан ҳам намоз ўқиса ва ҳаж амалларини бажарса бўладими?

Мисол тариқасида Жума кунининг ғусли, Қадр кечаси ғусли, қамарий ойининг биринчи куни ғусли каби мустаҳаб ғуслларни бажарган киши намоз ўқиш учун яна вузу олиши шартми? Қайси мустаҳаб ғусл намоз ўқиш учун вузу ўрнига ўтади?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Ҳурмат билан

Зуҳриддин

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Ушбу саволга тўлиқ жавоб бериш учун мужатаҳидларимизнинг бу борадаги фатволарини биргаликда кўздан кечирамиз.

Ушбу саволга буюк маржаи тақлид мужтаҳидларимизнинг жавоблари қуйидагича:

Имом Хумайний, Оятуллоҳ Баҳжат, Оятуллоҳ Хоманаий ва Оятуллоҳ Софий Гулпойигонийнинг фатво тариқасида берган жавоблари:

Жанобат ғуслини қилган киши намоз учун вузу олмаслиги керак, лекин қилинган бошқа ғусллар билан (хоҳ вожиб ғусл бўлсин ёки мустаҳаб ғусл) намоз ўқиб бўлмайди ва намоз учун вузу ҳам олиш шарт.

Манба: Мужтаҳидларнинг «Тавзийҳул масоил» китоби, 391-масала ҳамда Оятуллоҳ Хоманаийнинг «Ажвибатул истифтоот» китоблари, 188-савол.

Оятуллоҳ Фозил Ланкаронийнинг фатво тариқасида берган жавоблари:

Жанобат ғуслини олган киши намоз учун вузу олмаслиги керак, лекин истиҳозаи мутавассита ғуслидан ташқари бошқа вожиб ғусллар билан ҳам вузу олмасдан намоз ўқиш жоиздир. Агарчи вузу олса ҳам яхшироқ.

Оятуллоҳ Хуъий, Оятуллоҳ Табризий, Оятуллоҳ Систоний, Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, Оятуллоҳ Занжоний ва Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг фатво тариқасида берган жавоблари:

Жанобат ғуслини олган киши намоз учун вузу олмаслиги керак, лекин истиҳозаи мутавассита ғуслидан ташқари бошқа вожиб ғусллар билан ҳамда мустаҳаб ғусллар билан ҳам вузу олмасдан намоз ўқиш жоиздир. Агарчи эҳтиёти мустаҳабга кўра, вузу ҳам олсин.

Манба: Мужтаҳидларнинг «Тавзийҳул масоил» китоби, 391-масала ҳамда Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг «Тавзийҳул масоил» китоб, 397-савол.

Оятуллоҳ Макорим Шерозий ва Оятуллоҳ Руҳонийнинг фатволарига кўра, барча вожиб ва мустаҳаб ғусллар билан намоз ўқиш мумкин ва вузу олмоқлик вожиб эмас. Лекин жанобат ғуслидан ташқари бошқа вожиб ёки мустаҳаб ғусулларни олганда намоз учун вузу ҳам олиш эҳтиёти мустаҳаб ҳисобланади.

Манба: Мужтаҳидларнинг «Тавзийҳул масоил» китоби, 391 ва 646-масалалар.

Бинобарин, Имом Хумайний, Оятуллоҳ Баҳжат, Оятуллоҳ Хоманаий, Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний ва Фозил Ланкаронийларнинг фатволарига кўра, мустаҳаб ғусллар билан намоз ўқиш ҳамда ҳаж амалларни бажариш мумкин ва жоиз эмас, балки мустаҳаб ғусл олиш билан бирга вузу (таҳорат) ҳам олиш шарт.

Аммо Оятуллоҳ Хуъий, Оятуллоҳ Табризий, Оятуллоҳ Систоний, Оятуллоҳ Макорим Шерозий, Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, Оятуллоҳ Занжоний ва Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийларнинг фатволарига кўра, мустаҳаб ғусллар билан ҳам намоз ўқиш ва ҳаж амалларини бажариш мумкин ва жоиз. Аммо мустаҳаб ғусл олишдан ташқари вузу (таҳорат) ҳам олиш эҳтиёти мустаҳаб ҳисобланади.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.