Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ноисломий банкларга депозит қўйиб, ундан фойда олиш судхўрлик ҳисобланади?

Ноисломий банкларга депозит қўйиб, ундан фойда олиш судхўрлик ҳисобланади?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси Жамоаси. Мен исломий бўлмаган банкларда пул ўтказмалари, депозит қўйиш ва бундай ноисломий банкларда ишлаш масалалари бўйича савол бермоқчиман. Илтимос, аниқ ва батафсил жавоб беринг.

  1. Агар бирор киши банкка депозит сифатида пул қўйган бўлса (фаразан икки йил муддатга) ва банк бу қўйилган депозит пул эвазига маълум миқдорда масалан, 10% ёки 20% фойда берса, банк томонидан берилган ушбу фойда судхўрлик бўладими ёки йўқми?
  2. Ҳозирда деярли кўпчилик одамлар ўз пулларини банкка қўйиб, ерда сақлайдилар ва банк ҳам ўз мижозларига фойда беради. Энди одамлар ўз маблағларини бир неча йил давомида ундан фойдаланмай турғун ҳолда банкда сақлаган бўлсалар, турғун пулдан ҳосил бўлган фойда рибо (судхўрлик) ҳукмига эгами ёки йўқми?
  3. Агар бирор шахс шундай ноисломий банкларда ишлаётган бўлса, бу иш шариат нуқтаи назаридан муаммоли бўладими? Бу масаланинг ҳукми қандай?

Ҳурмат билан

Элдор

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Сиз берган юқоридаги саволларга маржаи тақлид мужтаҳидлар қуйидагича жавоб берганлар:

Ҳазрати Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаийнинг жавоблари:

Биринчи ва иккинчи сўралган саволларга жавобан, саволларда сўралгани бўйича, у пулни банкка қарз сифатида бермаган. Демак, банкдан оладиган фойданинг ҳеч қандай муаммоси йўқ.

Учинчи саволга жавобан, ноисломий банкда ишлашнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ (яъни бу иш жоиз), лекин судхўрлик операциялари билан боғлиқ банк ишлари билан шуғулланиш жоиз эмас ва шахс бундай иш-фаолиятларни бажарганлиги учун иш ҳақи ва маош олиш ҳуқуқига эга эмас. Аммо киши оладиган иш ҳақи ва маошида ҳаром пул борлигини билмаган тақдирда банк бўлими даромадидан маош олишнинг айби йўқ.

Манба:

https://www.leader.ir/fa/content/23747/%D8%AF%D8%B1%DB%8C%D8%A7%D9%81%D8%AA-%D8%B3%D9%88%D8%AF-%D8%B3%D9%BE%D8%B1%D8%AF%D9%87-%D8%A8%D8%A7%D9%86%DA%A9%DB%8C

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Али Ҳусайний Систонийнинг жавоблари:

Биринчи ва иккинчи сўралган саволларга жавобан, бу борада банкдан оладиган фойданинг ҳеч қандай муаммоси йўқ (яъни жоиз), лекин ушбу банклардан рибо (судхўрлик) тўлашга олиб келадиган кредит олиш жоиз эмас. Зарурат бўлган тақдирда қарз олиш ниятида эмас, балки вазиятдан қутулиш ниятида у ҳам бўлса, Оятуллоҳ Систоний ҳазратларининг изн ва рухсатлари билан ноисломий банкдан кредит олиш мумкин. Албатта, ноисломий банклардан олинадиган фойда жоиз бўлиб, рибо ҳукмига эга эмас.

Учинчи саволга жавобан, бу жойларда ишлашнинг ҳеч бир айби йўқ.

Манба:

https://www.sistani.org/persian/qa/0944/

Ҳазрати Оятуллоҳ Макорим Шерозийнинг жавоблари:

Биринчи ва иккинчи сўралган саволларга жавобан, кофирлардан олинадиган фойданинг ҳеч бир айби йўқ (яъни жоиз).

Учинчи саволга жавобан, исломий бўлмаган банкларда ишлашга (шариати исломияда) ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Манба:

https://www.makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&catid=651&mid=257492

https://www.islamquest.net/fa/archive/fa4136

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.