Рўза

ФИТР ЗАКОТИ ҲАҚИДА БИЛИШИМИЗ ЗАРУР БЎЛГАН МАСАЛАЛАР

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Шаввол ойи кириб келгани исботлангандан кейин, яъни кун ботиш пайти Шаввол ойини кўриш билан эртага Рамазон Ҳайити экани маълум бўлгандан кейин «Фитр закоти»ни чиқариб қўйиш мумкин ва жоиздир. Аммо ҳали Шаввол ойи кўринмаган бўлса ва эртага Рамазон Ҳайити экани маълум бўлмаса, у ҳолда «Фитр закоти»ни чиқаришни ният қилса бўлади, …

Read More »

Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Макруҳ» сўзининг маъноси агар бирор амални бажариш таъқиқланган бўлиб, уни қилмаслик яхшироқ ва савоби кўпроқ, аммо қилган тақдирда ҳам гуноҳ эмас. Рўзадор учун бир неча амал макруҳ саналади: Кўзга дори қўйиш; Кўзга сурма қўйиш (агар унинг ҳиди ёки таъми ҳалкумдан ўтадиган даражада бўлса); Ҳаммом қилиш ва қон олдиришга …

Read More »

ШАЪБОНИЯ ХУТБАСИ

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим Шаъбония хутбаси Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) томонларидан Рамазон ойининг фазилати ва амаллари ҳақида баён қилинган юқори маъно-мазмунли хутбадир. Ушбу хутба Шаъбон ойининг охирги жума кунида айтилганлиги сабабли, «Шаъбония хутбаси» номи билан танилган. Сарвари олам Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани учун Шаъбон ойининг охирги жума кунида саҳобаларини атрофларига йиғиб, Рамазон ойининг улкан фазилати ва амаллари ҳақида мавъиза-насиҳат қилиб теран мазмунли хутба ирод …

Read More »

ҚАНДАЙ ОДАМЛАРГА РЎЗА ТУТИШ ВОЖИБ ЭМАС?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Кексалиги туфайли рўза тута олмайдиган одам ёки рўза тутиш унга ўта машаққатли бўлган одамлар учун рўза тутиш вожиб эмас. Аммо рўза тутиш унга машаққатли бўлган одамрўза тутмаган ҳар бир кун учун бир«Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва муҳтож …

Read More »

РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Кириб келган Шарофатли, Мағфиратли, Фазилатли, Баракотли ва Муборак ой, ойларнинг энг афзали бўлган Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Ушбу ойда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бандаларининг гуноҳларини кечириб Ўзининг раҳматига сазовор қилади. Ҳақ таоло Ўзининг ҳикматли каломи бўлмиш Қуръони Каримнинг Бақара сураси 183 ва 184-оятларида қуйидагича марҳамат қилади: …

Read More »

РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҲАҚИДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зот Аҳли-Байтларига салавот ва саломлар бўлсин. Ҳурматли биродарлар ва опа-сингиллар, барчамизга кириб келган раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш Рамазон ойи муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни ушбу ойда рўза ва намозда, тоат ва ибодатда ихлос …

Read More »

Рамазон ҳайитида намоз ўқиш ва Худодан мукофот олиш ҳақида

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) кунлардан бир куни ўз саҳобаларига: «Жаннат боғларида сайр этингиз» деб марҳамат қилдилар. Саҳобалар ул ҳазратдан: Жаннат боғлари нима? деб сўрадилар. Ул зот дедилар: «Аллоҳ таолони зикр этишдир! Кеча ва кундуз Аллоҳ таолони зикр этингиз. Кимки, ўз мавқеини Парвардигор олдида билишни …

Read More »

Рамазон ҳайитининг файзли ва шукуҳли дамлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Мана Рамазон ҳайити ҳам етиб келди. Ушбу кун иймон аҳли ҳаётида муҳим мавқега эга. Зеро, Рамазон ҳайити Ислом динининг улуғворлигини намойиш этадиган, Аллоҳ йўлидаги йўловчилар учун саркаш нафс билан жиҳод қилиб ғалабага эришган кун ҳисобланади. Бу фараҳли кунда бутун борлиқ такбир ва шукрона садолари билан лиммо-лим. Намоз, …

Read More »

РАМАЗОН ҲАЙИТИ – РЎЗАДОРЛАР ҒАЛАБА ҚОЗОНИШЛАРИНИ НИШОНЛАЙДИГАН КУН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Моҳи Рамазони шариф ўзининг чексиз фазилати, раҳмати ва файзу баракати билан тез ўтиб кетди. Бугун эса ушбу азиз ойнинг охирги кунида турибмиз. Шундай қилиб, рўзадор кишилар чанқоқлик ва очликнинг оғирлиги билан ўз нафсоний хоҳиш-истаклари, ғазаб ва шаҳватга асосланган мойилликлари устидан ғалаба қозониб, бу ғалабаларини нишонлаш вақти етиб …

Read More »

Муборак Рамазон ойи билан видолашув лаҳзалари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Ушбу нуроний лаҳзаларда Аллоҳ таолонинг хос зиёфатига даъват этилган азиз рўзадорларнинг моҳи Рамазони шарифда қилган тоату ибодатлари яратувчи Тангрининг даргоҳига қабул бўлган бўлсин. Азиз рўзадорлар, ўзингизнинг хайрли дуоларингизда бизни ҳам унутманг. Рамазони шариф ойининг файзу баракали кеча-кундузлари бир-бир ўтиб, бу ғанимат ойнинг сўнгги кунларига ҳам етиб келдик. …

Read More »