Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Далиллардан фойдаланиб биз нимага эришамиз

Далиллардан фойдаланиб биз нимага эришамиз

.Ижтимоий муомаладаги муваффақият бевосита маълум қоидаларга риоя қилиш билан боғлиқ бўлиб, уларни билиш билан биз ўз ҳаётимиз ва хулқимизни шакллантирамиз.

Бу шу нарса билан боғлиқки, инсон ва унинг ўзига монанд хулқи-атвори, жамият олдида ўзининг бурчини билиши у ёки бу даражада бахтли яшаши ва аксинча, бахтсиз мавжуд бўлишини таъминлаш учун ҳал этувчи бўлади. Атроф дунё билан ўзаро муносабатда ҳамоҳанглик эҳтиёжи – бу инсон табиатида чуқур илдиз отган хислатдир. Ҳар бир инсон муҳаббат ва уйғунликка интилади, у ёлғизликни ва якка ҳолда яшашни инкор қилади. Аммо у ақл-идрок ва руҳ ўртасида келишувга эга бўлолмаётган бўлса, бошқалар ва ўз-ўзи билан осойишта ва муҳаббат билан яшашга қодир бўлмай қолади. Осойишталик, уйғунлик ва ҳамкорлик ахлоқан соғлом инсоний жамият  яшаб туришининг муҳим омилидир: тенг равишда бошқаларнинг ҳуқуқ ва ҳис-туйғуларини ҳурматлаш- муносиб ўзаро ҳамкорликнинг зарур шартидир. Ушбу айтиб ўтилган хусусиятлардан маҳрум инсонлар бошқалар билан ўзаро муносабатларда мувозанатсизликдан азоб чекадилар, уларда муҳаббат ва ҳамоҳанглик ҳисси сусайгандир. Одамларнинг ҳиссига ёмон таъсир этувчи, улар ўртасидаги муҳаббат ришталарини узувчи салбий хусусиятлардан бири тортишувга уриниш, бошқаларнинг фикри билан  баҳслашишдир. Тортишувга киришган одамлар шуни билишлари лозимки, ўз шахсиятига баҳслашув пайтида келиб чиқувчи  ҳаддан ташқари муҳаббат шахснинг бутунлигига, уни ўраб турганлар кўзи олдида у ҳақидаги фикрга путур етказувчи сотқин туғма ҳолатдир. Баҳслашувчи одам ўзининг манманлигини  қондириш учун кўпинча ўзининг ёлғон нуқтаи назарга асосланган далиллари билан мухолифининг шахсиятини барбод қилишга уриниб, ҳар қандай айтилган фикрга қарши гапиради. Бошқача қилиб айтганда, ўзининг ҳақиқий ниятини кўпинча яширишга мажбур бўлсада, дабдадали иборалари ва пуч сафсатаси билан одамлар ўртасидан хўжакўрсинга сохта устунликни яратишга уринади. Бундан ташқари бу ҳолатда мухолиф фикрини камситмаслик лозим, чунки шахснинг мағрурлик ҳиссиётига тегиб кетилса, аниқки унга нисбатан қилинган ҳамлага мувофиқ равишда жавоб бермоғи даркор. Шундай экан, барча мавжуд шартлардан фойдаланиб, ўч олиш учун у исталган имкониятдан фойдаланиши мумкин. Агар бу каби хусусият бутун бир миллат учун хос бўлса,  бунда у фикрлаш тарзи ва ахлоқ тарзининг бузилишига олиб келади. Қайсидир олим ушбу муаммони қуйидагича шарҳлаган: “Ақл-идрок- бу инсониятни жаҳолат зулматидан четга олиб кетувчи чақнаб турган нурдир. Биз кўп ҳолларда ақл-идрокка  эга бўлган ягона мавжудодмиз деб мақтанамиз. Ўз фикримизни тасдиқлаш учун  ақл-идрок ёрдамида биз нарсаларнинг келтириб чиқарувчи моҳиятини, улар келтириб чиқарган оқибатларни тушуниб етдик деб исботлаб юрамиз. Агар биз ҳақиқатни тортишув йўли билан билишга уринсак бизнинг ҳолимизга вой  бўлади,  чунки тортишув натижасида олинган нарсалар ҳеч нарса эмас, бизнинг ақл-идрокимизни саросимага туширади, холос. Тортишувчи одам ўзининг  жаҳолатда эканлигини пайқайди: у ҳеч қачон бошқа бировни ўзининг ҳақлигига ишонтира олмайди, унга ўзининг нуқтаи назарини қабул қилишга мажбур қила олмайди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.