Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Дин ҳасад ҳақида

Дин ҳасад ҳақида

  Қудратли Аллоҳ Қуръони Каримда шундай деган: “Севиш ва ўзи учун фойда келтириш инсоннинг табиатида бўлишига қарамасдан ўз табиатига мувофиқ ҳаракат қилишга уринган бир пайтда у ақл-идрок мантиғига, ҳуқуқий меъёрларга ва жамоатчилик манфаатларига бўйсунишга буюрилган”.

  Шунинг учун Аллоҳ бирор бир кишига ўзининг раҳматини инъом қилар экан, ҳеч ким ҳасад ва ёки бошқалардан ўзиш сабабидан унга тажовуз қилмаслиги лозим ёки уни бу инъомдан маҳрум қила олмайди. Инсон ўзидан талаб қилинганидек, ўз умидлари сари оқилона, маъқул йўлдан бормоғи лозим. Қудратли Аллоҳ айтган: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир”. Қуръон. 4-32.

  Шунинг учун биз кучимиз борича ҳамма нарсани қилишимиз ва қийин ва моддий муаммоларимизни биз учун енгил қилишни ва  мақсадларимиз ҳамда орзу-умидларимизга етказиш учун унинг абадий хазинасидан бизни баҳраманд қилиш учун ибодат қилмоғимиз керак. Агар ҳасадчи ўзининг ақли ва туйғуларини улар йўналтирган нарсага сарфламасдан, ўзининг бошқа мақсадлари ва орзу-умидларини рўёбга чиқаришга сарфлаганида эди бахт нурлари унинг йўлини ёритган бўлур эди. Имомлармиз (а) бизга ҳасаддан келиб чиқадиган  қаҳр-ғазабдан огоҳ бўлишга ва унинг  хавфли оқибатларидан эҳтиёт  бўлишга чақирадиган кўпдан кўп фикрларини қолдирганлар. Бу ерда Имом Содиқ (а) нинг қуйидаги фикрлари етарлидир. У киши ҳасад негизида ётувчи иккита маънавий омилга ишора қилганлар: “Ҳасад қалбнинг кўрлиги ва имонсизликнинг иккита (бўғинлари) омилларидан ҳисобланган Аллоҳнинг (жж) марҳаматини инкор қилишдан келиб чиқади.

  Одам Ато ўғли ҳасад туфайли абадий ғам-андуҳ қурбони бўлди ва ҳеч қачон қутула олмайдиган азоб-уқубатга ҳукм қилинди”. Ҳасадни туғдирувчи сабаблардан бири уйдаги нотўғри тарбиядир. Агар ота-оналар уйларидаги фарзандларидан бирортасини севсалар ва бошқаларини  инкор қила туриб унга асосий диққат ва мойилликни қаратсалар, эътиборсиз қолган болаларида камситилганлик ва норозилик ҳисси уйғонади. Кўп одамлар азоб кўрадиган ҳасад тури кўпчилик ҳолларда уйда келиб чиқади ва жамоатчилик асосий қисмининг бахтсизлиги ва омадсизлигига сабаб бўлади.

  Бошқарув  асослари адолатсизлик, эзиш, ирқчилик, мазҳабчилик, миллатчилик ва шу кабилардан иборат бўлган ҳар қандай жамиятда бу каби ҳолатнинг бўлиши табиийдир. Бундай жамият аъзолари адоватга берилган бўлади ва уларнинг юракларида нафрат ва ҳасад оловлари ёнади. Аллоҳнинг Пайғамбари (с.а.в.) ҳасад гуноҳига ботмаслик ва уларнинг ҳаёти бошқа гуноҳлар билан булғанмаслиги учун мусулмонларга болалар ўртасида адолатни бузишни тақиқлаганлар. У киши шундай деганлар: “Болаларингизга совғаларни тенг улашинг” Наҳжул фасоҳа, 366-бет.

  Профессор Бертран Рассел яширин гуноҳларни огоҳлантириш усулларига бағишланган бобда шундай ёзади: “Люсяга калласига келиши мумкин бўлган ёмон фикрларни ёзиб бориш учун кичкинагига блокнот беришди. Эрталаб эса нонушта дастурхони  атрофида ота-онаси унинг акасига дурбин, опасига эса классик магнитофон совға қилишди. Люсяга эса ҳеч нарса беришмади. Люся ана шу пайтда миясида ёмон фикрлар пайдо бўлганини блокнотига туширди. У ота-онаси акаси ва опасини унга нисбатан кўпроқ севишларини ўйлаган”. Имом Али (а) ҳасаднинг инсон организмига келтириши  мумкин бўлган зарари ҳақида шундай деганлар: “Ҳасадчиларнинг ўз тан соғликларига бефарқликлари мени ҳайратда қолдиради”. Ғурарал ҳикам, 494-бет.

  Шунингдек доктор Фрэнк Хаурк шундай деган: “Ўзингизни ва ўз миянгизни руҳий кечинмалардан келиб чиқадиган азобдан асранг, улар инсондаги фикрлаш тизилмасини емиришдан қониқмайдиган, аммо хатарли ҳужайраларнинг ўсишини келтириб чиқарувчи қалб шайтонларидир. Ушбу кечинмалар организмга ҳалокатли зарар келтиради. Шу каби кечинмалар қон айланувини секинлаштиради, асаб тизилмасини сусайтиради, жисмоний ва руҳий фаолликка  монелик қилади, инсонга ҳаётда ўз мақсадлари ва умидларига эришишга қўймайди ва инсоннинг маънавий даражасини тушириб юборади. Инсон ўзини бундай душманлардан озод этмоғи лозим, чунки улар у учун ҳалокатлидир. Уларни инсон ҳаётидан ташқарида маҳкумликда сақлаш лозим. Шундай қилганлар ўзларида эркинликнинг мустаҳкамлангилигини кўрадилар ва улар  ҳаётдаги исталган даражадаги қаршиликлардан устун келадилар”. Пирўзи фикр.

  Нақл қилинишича Имом Али (а) шундай деганлар: “Ҳасад вужудни қийноққа солади”. Ғурарал ҳикам, 32-бет.

  Шунингдек у киши ҳасаднинг маънавий зарарини шундай таъкидлаганлар: “Ўзингизни ҳасаддан сақланг, чунки у қалбингизни таҳқирлайди”. Бир руҳшунос айтганидек, “Кучли ҳасад жадал руҳий кечинма бўлиб, кўплаб изтиробларни, тузатилмас хатоларни, тушкунлик ва адолатсизликни келтириб чиқаради. Шу нарса маълум бўлиб қолсинки,  ҳасадчиларнинг кўп ҳатти-ҳаракатлари уларнинг хоҳишлари билан эмас, бу ёмонлик -ҳасаднинг кўрсатмаси билан бўлади”. Раванкави.

  Доктор Мардин шундай деган: “Агар сиз ўз фикрларингизни маълум бир сифатларга жалб қила олсангиз, сиз албатта уларга эришасиз. Одатдаги мазмун-моҳият одатдаги фикрлашнинг маҳсулидир. Шунинг учун агар сиз уйғунликда, бахт ва роҳат-фароғатда яшашга амин бўлсангиз, сиз ўшандай яшайсиз. Агар сизнинг қарашларингиз маъюс, қайғули бўлса ва ҳар бир нарсани сиз инкор этилаётган ҳолда кўраётган бўлсангиз, ўз фикрларингизни ҳаётда бахт ва омадга чақирувчи қарама-қарши йўналишни ўйлашга қаратиб, ушбу камчиликлардан тезда қутулишингиз мумкин. Яхши сифатларга интилинг, уларни қатъий ва тиришқоқлик билан қўлга киритинг, чунки уларни қўлга киритишдаги сабот-матонат сизнинг ақлингизни уларни қўлга киритишга тайёрлайди ва бу нарсани муқаррар қилади. Иккиланмасдан ўз мақсад ва умидларингизни амалга ошириш ниятингизни такрорланг. Сизнинг бу интилишларингиз чеҳрангизда балқиб турсин ва қисқа вақт ичида кўрасизки  фикрларингиз сеҳрли тарзда мақсадларингизга олиб келади”. Пирўзи фикр.

  Доктор Манн бу фикрни ўз китобида ривожлантиради: “Биз ўз тажрибамизда шу нарсани кашф этдикки,  маълум бир ҳаракат ҳақида фикр юритишни шу ҳаракатнинг ўзи маълум бир ўзиш билан олдиндан чқаради. Мисол учун агар биз муштимизни қисмоқчи бўлсак, шу нарса маълум бўладики, қўлимизнинг мушаклари енгил қисқаради ва асаб ўлчагичда қайд этилиш даражасида тортилади. Ўз баданларидаги жунларни тик кўтаришга мажбур қила оладиган одамлар, кўз қорачиғларини кенгайтира оладиган ёки торайтира оладиган одамлар ёхуд қўл томирларини қисқартира оладиган одамлар муз сувларга солинган деб фараз қилиб,  бу ишни қила оладилар.

  Буларнинг барчасига фикрни тўплаш билан эришилади”. Усули равоншиносий. Далилларни ҳис этиш бизнинг идрокимизга, эркимизга ва ниятларимизга ёрдам беради. Бу жаҳду-жадал қатлами бизнинг онгимизни хира қилади ва унда чалкашликни келтириб чиқаради. Шунинг учун ўзини далиллар ойнаси ва аниқликларни лойқаланмаган ҳолда сақлаш – инсоннинг бурчидир. Шунингдек, у ўзининг қалбини азоб-уқубатлар ва касалликлардан сақлаб туриш учун уни эзиб турувчи нафрат кишанларидан халос этмоғи лозим.  Шундан кейин у уни инсоният қонунларига  мувофиқ одамларга хайрихоҳлик билан тўлдириши мумкин”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.