Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Дин бадахлоқлик ҳақида

Дин бадахлоқлик ҳақида

.Қуръони Карим ғийбатнинг моҳиятини  қисқа ва аниқ оят билан ифодалайди: “Сизлардан бирорталарингиз ўзларингизнинг  ўлган биродарларингизнинг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ахир, Сиз жирканч бир ҳолатни ҳис қиласиз-ку”. Шундай экан, табиийки одам учун ўликнинг гўштини ейиш ман этилганидек,  унинг онги ҳам ғийбатдан нафратланмоғи керак.

Маънавий йўлбошчилар кўпхудолик ва даҳрийликни таг-туби билан суғуриб ташлашга диққатни қаратганларидек, одамларнинг ҳис-туйғулари ва руҳий ҳолатларини тўғирлашга ҳам катта эътибор билан қараганлар. Аллоҳнинг Пайғамбари (с.а.в.) айтганлар: “Мен фақатгина олижаноб хулқ-атворни яхшилаш учун юборилганман”. Буюк ислом таълимоти одамларни қатъий ва мантиқан онглиликка асосланган ахлоққа олиб келди. Ислом ахлоқ чегараларининг бузилишини катта ва муҳокама этилишга лойиқ гуноҳ деб қарайди. Аммо ислом ғийбатни оғир гуноҳ деб қараш билангина чегараланиб қолмайди, у  туҳматда қолган одамларни ҳимоя қилиш барча мусулмонларнинг бурчи қилиб қўйди: “Агар сенинг иштирокингда инсонга ғийбат қилинса, бу одамнинг мададкори бўл, ғийбатчини жазола ва бу одамларни ташлаб кет”. Наҳжул фасоҳа, 48-бет. Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Биродарининг йўқлигида унинг шарафини ҳимоя қилган одам Аллоҳ олдида ўзини ҳимоя қилишга ҳақлидир”. Наҳжул фасоҳа, 613-бет. Шунингдек, Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Рамазон ойида мусулмон кишини ғийбат қилган одамнинг рўзаси қабул бўлмайди”. Баҳорул анвор, 16-жилд, 179-бет. Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмон кишини қуйидагича таърифлаганлар: “Мусулмон  бу қўли ва тили бошқа мусулмонлар учун хавфсиз бўлган кишидир”. Равшанки,  агар инсон ўзининг тилига мусулмон биродари ҳақига ғийбат қилишга ихтиёр берар экан, у ахлоқ меъёрларини бузади ва ислом кўзи олдида жиноятчига айланади.  Фисқ-фужур, ғийбат катта гуноҳ эканлигида исломнинг барча йўналишлари ҳамжиҳатдир, чунки ғийбатчи Аллоҳнинг буюрганларига хилоф иш тутади ва бу ҳам етмагандай,  бошқа одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларига суиқасд қилади. Иштирок этмаётган одам ўзининг шаъни ва қадриятини ҳимоя қилолмаганлиги каби, ўлган одам ҳам ўзини ҳимоя қила олмайди, шунинг учун марҳумларнинг қадр-қимматига тегишли қоидаларни ҳурмат қилиш ҳар бир кишининг бурчидир. Фисқ-фужур ва туҳмат маънавий истибдоднинг турли кўринишларидир. Имом Али (а) айтганлар: “Ғийбат  бу ожизларга жабр-зулмдир”. Ғурарал ҳикам, 36-бет. Доктор Х.Шахтер шундай деган: “Кимдир бировнинг талабини қондириш имкониятидан умидсизланиши руҳий азобга айланади. Бу руҳий азоб бизда ҳимоянинг қандайдир шаклини излаш ҳиссини уйғотади. Одамлар шунга ўхшаш вазиятларда амалга оширадиган амалларининг турига қараб фарқланадилар. Агар инсон у кутаётганидек бошқалар унга эътиборни қаратмасалар,  орадан сурилиб чиқишдан хавфсираб, алоҳида бўлиб олиш ва танҳоликни маъқул деб биладилар. Бирор бир мажлисда у бурчакка бориб ўтиради, танҳо ва жим, ҳеч ким билан гаплашмайди, ҳаммани танқид қилади ва сабабсиз кулади. Ёки у барча билан тортишади, йўқ одамларни ғийбат қилади ёхуд шу тарзда ўзининг иштирокини тасдиқламагунча бошқаларни танқид қилади”. Рушди шахсиййат. Доктор Манн ўзининг “Психология асослари” деб номланган китобида шундай ёзади: “Ўз омадсизлигимиз ёки камчиликларимизга бошқаларни айбдор деб билиб, ўз шаънимизни сақлашимиз мумкин. Мисол учун агар бу имтиҳондан йиқилсак, ўқитувчини берган саволлари учун айблаймиз; ёки агар бизни юқорироқ лавозимга тайинлашмаса, биз ушбу лавозимни ҳақоратлаймиз ва уни эгаллаб турган одамни ғийбат қиламиз. Ёхуд биз, бошқалар айбдор бўлмасаларда, уларни ўзимизнинг лаёқатсизлигимиз учун жавобгар деб биламиз”. Хулоса шуки,  ўзимизда яхши хислатларни ривожлантириш учун биз ўзимизни кузатиб боришимиз ва тиниқ фикрларимизни авайлаб асраб боришимиз лозим. Биз ўзимиздан шундай бошланишимиз керакки, барча соҳаларда ўз бахтимиз ва жамиятнинг бахти учун лозим бўлган асосларни ярата оладиган бўлайлик.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.