Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Дин раҳнамоларининг хасисликка нисбатан муносабатлари

Дин раҳнамоларининг хасисликка нисбатан муносабатлари

Ислом инсоний жамият барча соҳаларининг ич-ичига кириб боради. У бой ва камбағал ўртасида муҳаббат ва меҳр-шафқат ришталарини мустаҳкамлашга чорловчи фидокорликка чақиради. Ислом хасислик ва ахлоқсизликни қоралайди, мусулмонларга камбағалнинг тақдирига бефарқ бўлиш, солиқдан бош тортиш

ва шу кабиларни тақиқлайди. Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Оламда хасисликдан ёмон нарса йўқ ва ислом унга танбеҳ беради”. Наҳжул фасоҳа. 549-бет. Хасислик инсонни бахт ва оромдан маҳрум қилади, унинг алами ва изтиробларига сабаб бўлади. Пайғамбар (с.а.в.) яна айтганлар: “Зиқналикдан қочинг, чунки у одамларни ҳалокатга олиб боради, одамларни беҳуда қон тўкишга, шаккоклик қилишга мажбур қилади”. Имом Али (а) айтганлар: “Мен бу бадбахт хасисларга боқиб туриб ҳайратга тушаман, улар қанчалик бойликка интилсалар, шунчалик қашшоқлашиб бормоқдалар. Бу дунёда улар ўзларини камбағалдек тутишади, аммо охиратда эса улар бойлар каби жазоланадилар”. Ғурарал ҳикам. 497-бет. Инглиз олими шундай таъкидлаган: “Баъзи одамлар бой бщлсаларда,  камбағалдек  кўринадилар. Уларда пул бор, аммо улар уни ўзлари учун сарфлай олмайдилар. Уларнинг бойлиги бўйни атрофига тортилган олтин занжир кабидир, улар оғриқ ва азоб-уқубатдан бошқа ҳеч нарса бермайдилар. Бу ҳолда пул азоб олиб келади, бойлик эса бахтсизликни олиб келади”. Дар оғуши хушбахти Зиқналарнинг ҳатто фарзандлари ҳам ўз оталарига норозилик билдирадилар. Бу ҳақда Имом Али (а)  нишонга уриб шундай деганлар: “Инсоннинг сахийлиги душманлари уни ҳурматлашига, хасислиги эса унга нафрат билан муомала қилишга мажбур қилади”. Ғурарал ҳикам.  368-бет. Яна айтганлар: “Хасислик ва зиқналик шубҳа ва ишончнинг етишмаслигига асослангандир”. Доктор Фармер бир пайтлар айтган экан: “Кишининг сахийлиги ва ишончи ўзида бўлганида, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан пайдо бўладиган уйғунлик ва ишончдан келиб чиқадиган руҳият битта одамда бирлашганда, жамиятдаги унинг ахлоқ тарзи бенуқсон ва гўзал ҳаракатлари билан  ажралиб туради. Бир одамда қарама-қарши сифатлар уйғунлашганда,  ушбу ҳаракатларнинг тескариси кузатилади”. Роз хушбахти Имом Мусои Козим (а) инсон ҳаётидаги сахийликнинг аҳамиятини қуйидагича тушунтирганлар: “Сахий ва яхши тарбияли одамлар Аллоҳнинг ҳимоясида бўладилар. Аллоҳ уларни ташлаб қўймайди, уларни тўғри жаннатга олиб боради. Аллоҳ (ж.ж.) ерга ўзининг ўринбосари ёки Расулини эмас, сахий пайғамбарини юборди”. Фару ал кофи. 4-ж, 38-бет. Имом Али (а) жанг қилаётганларида  душманлари у кишининг қиличларини сўраган. Имом Али (а) унга қиличларини берганларки, бу ҳолат у кишининг душманларини ҳаддан ташқари сахийликнинг намунаси сифатида лол қолдирган. Шу сабабли Имом Али (а) таъкидлаганларки, кейинчалик хасис одамлар ғоявий бошқарилишга муҳтождирлар, агар улар бирор бир сабаб билан бундан маҳрум бўлсалар, доимий равишда  материализмнинг маҳрумлик ва хасисликнинг чангалида қоладилар

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.