Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Хасислик ва муҳаббат бир-бирига муносиб эмас

Хасислик ва муҳаббат бир-бирига муносиб эмас

Инсон қалбининг чуқур жойидан чиқиб келувчи ҳислар борки, унинг номини одамлар ўртасида ўзаро муносабат ва ҳамкорлик дейилади. Ушбу ҳисларнинг моҳияти муҳтожларга ёрдам, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмак беришдан иборатдир.

Айнан шу нарсалар инсонни бировнинг дарди ва кулфатларига малҳам бўлишга мажбур қилади, уни турли садақалар қилишга руҳлантиради. Доктор Карл айтган: “Исталган соҳалардаги тараққиёт маълум фидойилик ва ўз манфаатларидан воз кечиш самимиятини талаб қилади: моддий бойликлар ва шон-шарафни ватан равнақи ва бахти учун тикиш билан қалб поклигига эришиш мумкин. Ўз манфаатларидан воз кечиш – ҳаққонийликнинг гўзаллигини тушунадиган  ва Аллоҳни самимий севадиган одамларга хос хусусиятдир. Бу ўзининг ҳаётини дунёда адолат тантанаси, муҳаббат ва уйғунликнинг тантанаси учун фидо қиладиган инсонларга хосдир. Идрок ўз-ўзича шахснинг такомиллашувини таъминлай олмайди. Ушбу жараёнда муҳаббат ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу ҳақиқатда ҳам шундай, чунки руҳ  идрок ҳамда тафаккурдан кўра катта миқдордаги ҳислар ёрдамида ташқарига отилиб чиқади. Ҳар бир киши ҳаққоният йўлидан одимлаб бориб,  қалин булутларни ёриб чароғон нурга чиқиши, ҳақиқатга эришиши мумкин”. “Хасислик  – бу амалда инсоннинг ахлоқий ва маънавий мажбуриятларини бузиш билан боғлиқ бўлган инсоннинг ёмон хусусиятидир. Хасислик одамни камситади, жамиятда уни ёмонликка  дучор қилади. Хасислик ва худбинлик кишининг фикри хаёлини моддий манфаат ва бойликларга эга бўлиш атрофида ўралашиб қолишга олиб келади.  Шу сабабли улар ўз ҳаракатларида эркин фикрлашдан, маънавий ва ахлоқий бойликлардан маҳрумдирлар”. Инглиз олими таъкидлайди: “Баъзи одамлар бошқа ғоялари бўлмаганлиги учун бойлик тўплаш ва моддий манфаатгагина умид қиладилар.  Ҳатто шундайлар борки, бойлик тўплашдан ташқари, билим ҳақида ва ўзининг уйқуси ҳақида ҳам ўйламайди. Бундай одамлар бойликни восита эмас, мақсад деб билиб ҳақиқатга эришиш имкониятидан  маҳрумдирлар. Чамаси бойлик ва хасислик ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлса керак, кўпчилик бой одамлар хасисдирлар. Тарих шуни кўрсатадики,  камбағалларга ёрдамни одатда бойлар эмас, ўрта ҳоллар кўрсатади. Ҳаддидан зиёд бойликка интилиш оқибатида инсонийлик ва инсонпарварлик доирасидан чиқиб кетадиган кўп бой одамлар бор. Бошқа томондан эса, одамларга одамларни бирлаштирадиган омил – сахийлик инсонларга хосдир”.  Сахийлик – инсон хулқ-атвори ичидаги энг яхши хусусиятдир. Ўзининг одатдан ташқари сахийлиги билан Ҳотами Тойи  номи кўп асрлар давомида шарафланиб келмоқда. Равшанки, сахийлик ҳар қандай маъқулланишларга лойиқдир,  чунки у камбағалларга, уларнинг азоб-уқубатларини енгиллаштиришда кўмаклашади.

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.