Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Мунофиқлик нафратни қўзғатувчи хусусиятдир

Мунофиқлик нафратни қўзғатувчи хусусиятдир

.Мунофиқлик шубҳасиз нафратни қўзғатувчи хусусиятлардан биридир. Инсоннинг мижозидаги нарса бахт ва озодликни қабул қилиш ва олижанобликнинг юқори поғоналарига кўтарилишдир.

Инсоннинг шаъни ёлғоннинг, ваъдага вафосизликнинг ва аҳдига риоя қилмасликнинг доғи билан булғанган бўлса, мунофиқлик ўзига кенг ўрин топади ва бундай феъл-атворни қамраб олади. Бундай ҳолатларда мунофиқлик ривожланади ва пировард натижада хавфли касалликка айланади. Мунофиқлик шахсларга ҳақиқатга етиш ёки уни очишга уриниб кўришга тўсқинлик қилибгина қолмай, олижаноб хислатларга эга бўлиш йўлида ўтиб бўлмас тўсиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси албатта маънавий баркамолликка боғлиқ бахтли ҳаётга қаршилик кўрсатиб, оқилона ахлоқ ва шахснинг руҳий мақсадларига тўсқинлик қилади.

Мунофиқлик хавфли оммавий тарқалувчи касалдек бўлиб, инсоннинг ор-номуси ва қадр-қимматига хавф солувчи масъулиятсизлик ва разилликка ва шубҳаланиш, тушкунлик ва ваҳимага ишонч ҳосил қилишга олиб боради. Ўзининг ярамас хулқи билан хавфли чегарага етган кишилар ўзларини бошқа одамларга ҳамма яхшиликларни қилишни истовчилар қилиб кўрсатадилар. Бундай (мунофиқ) одам иккита бир-бирига мос бўлмаган одамларга иши тушса, у улардан биттасига ўзини меҳрибон дўст ва чин маслаҳатчи қилиб кўрсатади ва кейин эса кескин бурилиб оладида, иккинчисини ўша одам буларнинг бирортасидан ҳақиқатда на маънавий, на ахлоқий алоқаларда бўлмасада, уни ашаддий танқид қилади. Зарур бўлганда ёлғон хушомадгўйлик, асоссиз равишда бировнинг мафкурасини қабул қилиш, ҳақиқатни ҳимоя қилишдан оғиш буларнинг ҳаммаси мунофиқликнинг белгиларидир. Бир йирик олимнинг таъкидлашича лаънатланган душмандан кўра мунофиқлик хавфлироқдир.

“Душманлар ошкора ва пинҳон душманлик хусусиятларига эгадирлар, зеро, душманлик фақат биргина рангга эгадир. Муғамбирликка келганда эса дўстлар худди душманлардек бўлишларини мен хоҳлар эдим. Умумий мунофиқлардан кўра мунофиқ дўстлар шубҳасиз ёмонроқдир”. Мунофиқ киши ўзи билан ҳамкорликда иш олиб борувчи қалбини забт этиши ёки унинг муҳаббатию ҳурматини қозонишга қодир эмас, унинг ҳаёти камситилиш ва нафратга тўладир. Унинг далилларни яшириш бўйича уринишлари унга осойишта, ишончли, беоромликдан холи бўлган турмушда яшаш имконини бермайди, чунки у ўзининг ким эканлигини билишдан доимо хавфсираб юради. Жиддий эътибор беришни талаб этадиган омиллардан  бири жамиятнинг турли синфлари ўртасидаги муносабатларда мунофиқликнинг тарқалиш йўллари ҳамда софдиллик ва самимийликнинг етишмовчилигидир.

Мунофиқлик ижтимоий жамият тизилмасига кириб олиб, унинг аъзоларининг қалбини қамраб олса, улар ўртасидаги муносабатларда очиқчасига бўлиб қолган алдамчилик ва пасткашлик билан бир қаторда бутун

бир ушбу жамият муқаррар ҳалокатга қараб ҳаракат қилади. Британиялик олим С. Смайлс шундай деган: “Замон сиёсатчиларининг ахлоқи бу улар ўзларининг қабулхоналарида айтадиган ва оммавий чиқишларда айтиладиганлардан кескин фарқ қиладиган фикрлар маънавий бузилиши ва чалкашлигидир. Мисол учун ушбу сиёсатчилар инсонларни ватанпарварлик туйғулари учун мақтайдилар, кейин эса, бурилиб олиб, хусусий учрашувларда уларнинг устларидан куладилар”. Фикрнинг ўзгариб туриши бизнинг давримиз учун ўтмишдаги исталган даврга қараганда кўпроқ хусусиятлидир ва худди мақсад ҳам нуқтаи назар каби ўзгариб туради.

Иккиюзламачилик (мунофиқлик) ўзининг яширин қобиғидан аста-секин чиқиб мақтовли сифатга айланади деб ўйлайман, чунки жамиятнинг олий синфлари  мунофиқликка кўниксалар, қуйи синфлар ахлоқ ва хулқни олий синфлардан ўрганиб олганлари каби, улар ўшандай қарашларни қабул қилиб оладилар”. “Одамларнинг умумий  яхши сифатларига қарамасдан, уларнинг совуқ фазилатлари юзага чиққанда бугун эришган шону шуҳратлари ғойиб бўлади”.

Рус мақолида шундай дейилади: Тик қомат бетакаллуфдир. Шоншуҳратга ташна бўлган инсон умуртқалари ўз вақтида  жамиятни воқеликдан яширувчи ва қуйи синфлар эшитишни хоҳлаган нарсаларни гапирувчи ёлғончи одамларнинг машҳурлигига  келиб қўшиладиган ва ундан ажралиб чиқадиган жавоб қайтариш,  воқеликка  ўз вақтида эътибор бериш мақсадида аста секин ожиз ва эгилувчан бўлиб боради. Улардан ҳатто энг ёмонлари жамиятнинг турли синфлари ўртасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган турли фикрлилик ва мунофиқликдан фойдаланадилар.

  Бундай шон-шуҳрат ҳаққоний деб ҳисобланиши мумкин эмас, у нафрат ва қоралашни келтириб чиқаради,  унинг маддоҳлиги эса шаън-шараф ва қадр қимматга эга эмас. Самимийлик ва поклик, соф виждонликнинг намоён бўлиши энг яхши хусусиятдир. Ҳақиқий соф қалбли кишиларда учрайдиган бу хусусиятлар жамиятга осойишталик, бирлик ва мустаҳкамликни бахшида этиб, шахсни у билан ҳамоҳангликка олиб келади. Инсон шубҳа қилиб қаровчи кишилардан кўра ўзининг ростгўй дўстларини севиши табиийдир ва ҳақгўй одамларга нисбатан унда муҳаббат кучайиши билан, унда мунофиқларга нисбатан хуш кўрмаслик ортиб боради.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.