Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Мунофиқликнинг уясини таг-томири билан ёндириб ташланг

Мунофиқликнинг уясини таг-томири билан ёндириб ташланг

Исломнинг кенг тарқалиши бошланган пайтда мухолифатдаги бошқа гуруҳларга нисбатан кўпроқ хавф сезган мунофиқлар гуруҳи ислом бошқарувининг ўзагини емирмоқ ҳаракатига тушдилар.

Улар Пайғамбар(с.а.в.) ни лаънатладилар ва пайти келганда ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортдилар. Худди шунингдек,  улар ўз имонларини танқид остига олдилар. Йўлдан чиққан ва айниган камчилик одамларнинг Пайғамбар (с.а.в.) га ишончлари ва садоқатлари билан муроса қила олмадилар. Ушбу мунофиқларнинг раҳбари (руҳоний) Абу Амир бўлиб, у  Мадина китоб аҳли ўртасида раҳбар эди ва шу ердаги аҳоли ўртасида диндор киши деб ном чиқарганди. Шу одам Пайғамбар (с.а.в.) нинг келишларини у кишига ваҳий келишидан олдин ва пайғамбарлик қилишлари бошланган даврларда башорат қилган эди. Кейинроқ ислом динининг тарқалиши билан у ўзининг обрўси йўқола бошлаганини кўтара олмади.  Маккага кўчиб ўтиб кўп худоликларнинг Бадр ва Уҳуд жангларида Пайғамбар (с.а.в.) га қарши қилинган жангларда уларга қўшилди.

  Абу Амир кейинчалик Римга қочиб кетиб ислом дини дарахтини таг-томири билан суғуриб ташлаш учун у ерда фитна уюштира бошлади. Унинг иғвогарлиги остида ҳамтовоқлари Мадинада «Норозилик масжиди»ни қурдилар. Ушбу масжид қурилиши бошланган пайтда бирорта масжидни қуриш Пайғамбар (с.а.в.) нинг рухсатларисиз мумкин эмас эди. Пайғамбар (с.а.в.) уларга рухсат бердилар. У киши Табук жангидан қайтганларида масжидни ўзларининг муборак иштироклари билан очишга таклиф қилиндилар. Аммо қодир Аллоҳ бу одамларнинг ёмон ниятларини ўзининг пайғамбарига маълум қилди ва Пайғамбар (с.а.в.) у ерга боришдан бош тортдилар ҳамда уни бузиб ташлаш ҳақида ўз жангчиларига буйруқ бердилар. “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон  келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдан қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчи зотлар бўлсалар, ажабмас.”. Қуръони Карим. 9:18.

Шундай қилиб мунофиқона фитна барбод бўлди, унинг (мунофиқликнинг) биринчи уяси эса ёндириб юборилди. Қуръони Карим бундай гуруҳларни шафқатсизлик билан танқид қилади ва кўп оятларда уни муҳокама этади: “Ва одамлар орасида баъзилари айтадилар: “Биз Аллоҳга ва Қиёмат кунига имон келтирдик”. Аммо улар ишонмайдилар. Улар Аллоҳни ва имонларини алдашга уринадилар, аммо фақатгина ўзлари ўзларини алдайдилар ва билмайдилар. Уларнинг қалбларида дард бор. Аллоҳ уларнинг дардини зиёда қилсин! Улар учун, ёлғончиликлари сабабли аламли азоб бор. Уларга: “Ер юзида ёмонликни тарқатинглар!” дейилса, улар айтадилар: “Бизлар яхшилик қилувчилармиз”. Шундай эмасми?. Улар ёмон нарсаларни тарқатувчилардирлар, аммо улар билмайдилар”. Қуръони Карим. Мунофиқлик – бу қалб касаллигидир. Имом Али (а) бу ҳақда шундай деганлар: “Мунофиқ одамлардан эҳтиёт бўлинглар, чунки улар адашганлардандирлар, (бошқаларни ҳам) адаштирадилар ва нотўғри йўлга олиб кирадилар. Уларнинг қалблари касал, ташқи томонлари эса тозадир”. Ғурарал ҳикам. 146-бет

Доктор Шахтер айтган: “Баъзи одамлар борки ном чиқариш мақсадида тортишадилар. Бу одамлар ўз эътиқодларига унчалик ҳам бовар қилмайдилар, ҳақиқатан ҳам улар ўзлари тортишаётган нарсаларга ишонмайдилар, аммо улар учун жим тургандан кўра бировларни муҳокама қилиш осонроқдир, чунки бошқаларнинг ўзларига бўлган  бефарқлигини кўтара олмайдилар. Бошқа қабилдаги одамлар булар ўзларига одамларнинг бефарқлигини ҳис этиб, жанжал келтириб чиқариш мақсадида мунофиқлик йўлига кирадилар ва шу билан ўзларининг мавжудликларни  тасдиқлайдилар”. Рушди шахсиййат. Имом Али (а) айтганлар: “Мунофиқлар сўзлари гўзал, қалблари касал одамдирлар”. Ғурарал ҳикам. 60-бет. Мунофиқ одамнинг суянадиган одамлари йўқдир, шунинг учун у доимо саросимада яшайди. Мунофиқ одамни Пайғамбар (с.а.в.) шундай таърифлаганлар:

“Мунофиқ одам икки пода орасида адашиб қолган қўйга ўхшайди”. Наҳжул фасоҳа. 562-бет.

Пайғамбар (с.а.в.) мунофиқликнинг учта белгисини очиб берганлар: “Мунофиқларда учта белги бор: Улар гапирганда ёлғон сўзлайдилар. Ваъда берсалар устидан чиқмайдилар.  Уларга ишонсалар, улар алдайдилар”. Баҳорул анвор. 15-жилд, 30-бет.

Имом Боқир (а) айтганлар: “Ибодат қилувчи учун ёмон нарса иккита бет ва иккита тилга эга бўлиш, ўз биродари олдида уни мақташ ва орқасидан ғийбат қилиш. Биродарининг иши ўнгидан келса, у билан душманчилик қилади, агар биродарининг бошига синовлар тушса, унга (ёрдам беришга) шошилмайди”. Баҳорул анвор. 15-жилд, 172-бет. Имом Али (а) “Улар ўзларини ҳимоя қила туриб, бошқаларни танқид қиладилар” дейиш билан мунофиқларга хос бўлган бошқа хислатларни ҳам таъкидлаганлар: “Мунофиқ одам ўз-ўзига ялтоқланади ва бировларни бадном қилади”. Ғурарал ҳикам. 88-бет.

Доктор Смайлс шундай деган: “Хушомадгўйлар ва мунофиқлар ҳар доим ўзлари ҳақларида ўйлайдилар ва ҳеч қачон бошқалар ҳақида безовта  бўлмайдилар. Улар ўзларининг қилиқлари ва қилмишларига шунчалик эътиборни қаратадиларки,  уларнинг арзимас ва разил борлиқлари ўз борлиқлар ва саждагоҳларига айланади”. Ахлоқ. Имом Содиқ (а) Луқмоннинг қуйидаги насиҳатини ўз ўғилларига шундай тушунтирадилар: “Мунофиқликнинг учта белгиси бор: унинг тили ўзининг қалбига қарама-қарши туради, қалби унинг ахлоқига қарама-қарши, унинг башараси ички (дунёсига) қарама-қаршидир.

Баҳорул анвор. 15-жилд, 30-бет. Инсоннинг фикри унинг ҳақиқий “мен”лигини фош этади.  Мунофиқлик ва хушомадгўйлик остида ўз қалбидагини яширмоқчи бўлган одамлар ҳеч қачон ютуққа эриша олмайдилар, чунки уларнинг ҳақиқий башаралари ҳақидаги ҳақиқат охир оқибатда фош бўлади. Бир киши Имом Содиқ (а) га айтган: “Агар бирор киши менга  “Сен менга ёқасан (ёки “Мен сени хуш кўраман”) деса, унинг тўғри гапираётганлигини мен қандай билсам бўлади?” Имом у одамга шундай дедилар: “Ўз қалбингни синаб кўр: агар у сенга ёқса, сен ҳам унга ёқасан. Ўз қалбингга қулоқ бер: агар у сенинг ўртоқ бўлишингни инкор қилаётган бўлса, унда сизлардан бирингиз ниманидир кўнгилдан бажармагансиз”. Ал вофий. 3-жилд, 106-бет.

 Доктор Мардин айтган: “Агар Сиз ўзингизни сўзлар воситаси билангина намоён қиламан десангиз, ўзингизни алдаётган бўласиз. Чунки бошқалар Сизни Сизга манзур қонун-қоидалар билан тасаввур этмайдилар. Яхшиси улар сизни ўзингизнинг амалларингиз, сўзларингиз, виждонингиз ва сизнинг ички “мен”ингиз орқали танисинлар.

Сиз билан мулоқотда бўлган одамлар фикрларингизнинг кучли ва кучсиз томонларини, иккиюзламачилик ва ҳақиқий моҳиятингизни сўзларингиздан, ҳатто сукутингиздан сезадилар. Сизни қуршаб олганлар ишончингиз ва ниятингизни кашф этадилар, кейин эса Сиз ҳақингизда ўзларининг фикрларини пайдо қиладилар, бу нарса уларнинг таассуротларини ўзгартира олмайди. Баъзида биз одамларнинг “Мен мана бу одамнинг бетига ҳатто қарай олмайман” деган сўзларини эшитамиз. Бундай шахслар уларнинг мақтовга арзийдиган хислатлари ёки ёқимли ташқи кўринишлари мавжуд бўлсада, қабиҳ одамларга тоқат қила олмайдилар. Бундай ҳис-туйғули одамлар бошқаларнинг фикрлари ва туйғуларини уқий олмайдилар. Биз ҳам баъзида айрим одамларга нисбатан шундай ҳиссиётларни сезамиз. Бу фикрларнинг амалидир. Бизнинг барча фикр ва туйғуларимиз атрофимизга тарқалади ва бошқалар уларни ўз мияларининг чақноқлари билан ҳис қиладилар”. Пирўзи фикр. Имом Али (а) айтганлар: “Соғлом виждон гўзал забондан кўра ҳаққоний бўлган гувоҳларга эгадир”. Ғурарал ҳикам.  105-бет.

“Мунофиқлик” деганда биз мафкуравий, ахлоқий, хулқий ёки шунчаки мунофиқликка нисбатан янада кенгроқ мунофиқликни тушунамиз, чунки ислом ўз издошларини  мунофиқлик, ихтилоф, маккорликдан тўла озод бўлган соф ҳаётга олиб чиқиш учун тўла ва барчани қамраб олган бирликка чақиради.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.