Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳни Танишнинг Ҳаётимиздаги Таъсири

Аллоҳни Танишнинг Ҳаётимиздаги Таъсири

1. Аллоҳни таниш ва илмдаги муваффақиятлар
Фараз қилинг дўстингиз бирон сафардан сизга китобни ҳадя қилиб олиб келди. Китобни бераётиб унинг муаллифи жуда ақлли донишманд эканлигини айтса, албатта сиз бу китобни шунчалик кўз югуртириб ўқиб чиқмай диққат билан ўқийсиз.

Агар бирор бир тушунмайдиган ерига келсангиз соатлаб вақтингизни уни тушунишга сарфлайсиз, нега деганда ёзувчиси оддий инсон эмас, балки донишманд бўлиб, ўзича ҳамма нарсани ҳисоб-китобсиз китобига ёзмайди.

  Бироқ агар тескариси бўлса, яъни бирон-бир китобни қўлингизга беришса-ю, муаллифини кам савод ва билим эгаси бўлмаган бир одам дейишса, гарчи китобнинг муқоваси ва ташқи кўриниши чиройли бўлса-да, эссиз шу китоб учун ўқишга кетган вақтим дея, китобга шунчаки назар солиб, четга қўйиб қўясиз.
  Бу дунё ҳам бамисоли бир катта китоб бўлиб, ундаги ҳар бир мавжудотлар калима ёки жумлалар каби уни ташкил қилади. Худопараст бўлган имонли инсонлар бу яратилган махлуқотлар ва ҳатто жаҳоннинг заррачалари ҳам бежиз яратилмаганлигини билади ва уларни синчковлик билан ўрганиб, яратилиш сирларини билишга киришади ва бунинг ўзи ҳам илмнинг тараққиётига улкан ҳисса қўшади. Зероки, худопараст бўлган инсон бу буюк оламнинг яратувчиси бемиқёс илм ва қудрат зот эканлигини ва Унинг хамма ишлари ҳикмат юзасидан эканини билади. Шу боис, у олам сирларини яхшироқ англаши учун чуқур ўрганиб, аниқ равишда кўздан кечиришга тиришади.
  Аммо бир моддиюнчи бўлган одам эса яратилиш ҳикмати ҳақида бош ҳам қотирмайди, зеро оламни шуурсиз-онгсиз табиат яратган, деб ҳисоблайди. Агар баъзан айрим моддиюнчи донишмандларнинг қўлга киритган илмий ихтироларини учратадиган бўлсак, бундай шахслар кўпинча Худони қабул қиладилар, аммо улар Худони табиат, деб номлайдилар. Чунки, табиат ишларини тартиб-интизоли, ҳисоб-китобли ва режа асосида дастурлаштирилган, деб биладилар.

  2. Худошунослик, тиришқоқлик ва умид

 Инсон ўз ҳаётида бирон-бир машаққат ва қийинчиликка дуч келса, қийинчиликлар уни ўраб олиб, қутулиш йўли ҳар томонлама беркитилган бўлиб туюлганда, ўзини қийинчиликлар баробарида кучсиз, заиф ва ёлғиз сезиб, Аллоҳга бўлган имони унга умид ва ишонч бағишлаб туради.
  Аллоҳга имони бор одам ўзини ҳеч қачон ёлғиз ва кучсиз сезмай, ноумид бўлишдан сақланади ва ўзини қийинчиликлар баробарида кучсиз ва ночор аҳволда қолган, деб билмайди. Чунки, у ўзининг ёнида чексиз қудрат Соҳиби бўлмиш Аллоҳ таоло борлигини ва У зот учун ҳар қандай қийинчилик ва машаққат осон эканлигини яхши билади.
  Аллоҳнинг фазлу карамига умид боғлаган бандалар бор кучларини ишга солиб, ҳар қандай қийинчиликларни Унинг ҳимояси ва ёрдами остида енгиб ўтадилар ва ўз саъю ҳаракатлари билан қийинчиликларга ғолиб келадилар.
  Дарҳақиқат, Аллоҳга имон инсон учун буюк суянчиқ ҳисобланиб, мустаҳкамлик, чидамлилик, ирода ва ҳаракат манбаидир. Аллоҳга имон доим умид нурини қалбларда тирилтиради.
Шунинг учун имонли бандалар ҳеч қачон ўзларини ўлдиришгача етиб бормайдилар. Негаки, ўз жонига суи қасд қилиш ноумидлик, маъюслик ва ҳаётида муваффақият қозона олмаганидан келиб чиқади. Аммо имонли инсонлар ўз ҳаётларида маъюсланмай, ютқизиш ва мағлубиятга учрашни ҳис қилмайдилар.

  3. Худошунослик ва масъулиятни ҳис қилиш

  Баъзи шифокорларни таниймизки, улар олдиларига муҳтож бемор келганида нафақат бепул муолажа қиладилар, балки дориларининг пулини ҳам ўзлари берадилар. Ёки агар беморлари ҳавфли ҳолатда бўладиган бўлса, кечаси билан уйларига бормай, ўша хастанинг ёнида уйғоқ қоладилар. Бундай одамлар имонли ва худопарастдирлар.
Аммо шундай шифокорларни ҳам кўрганмизки, улар пул олмасалар беморга ҳатто қарамайдилар ҳам. Чунки, бундайларнинг имонлари заифдир. Имонли инсон қайси соҳада фаолият юритмасин масъулиятни ҳис қилади, вазифасини тўғри бажаради. У саховатманд, мурувватли ва кечиримли бўлиб, ўз қалбида доимо унинг бажарадиган амалларини кузатиб турувчи маънавий назоратчи борлигини ҳис қилади.
  Имонсиз одамлар эса худбин, мустабид ва хатарлидирлар. Зеро улар ўзларида ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмайдилар, бошқаларга зулму зўравонлик қилиш ва ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқини оёқ-ости улар учун осон бўлиб, жуда оз ҳолларда бошқаларга яхшилик қилишга тайёр бўладилар.

  4. Худошунослик ва ҳотиржамлик

  Руҳшунос донишмандларнинг айтишича, бизнинг давримизда руҳий хасталикларга чалинганлар сони бошқа даврларга қараганда анча кўпдир. Шуни қўшимча қилиб айтадиларки, бу касалликларнинг асосий сабаблари келажакда юз берадиган ҳодисалардан хавотирланиш, ўлимдан қўрқиш, жанг рўй беришидан безовталаниш ва камбағаллик ва муваффақиятсизликдан қўрқишдир.
  Донишмандлар айтишига қараганда; ана шу хавотирланишларнинг олдини олувчи муҳим омил- бу Худога бўлган имондир. Чунки, хавотирланиш ва безовталаниш каби сиқувчи руҳий ҳолатлар унинг жонига кириб келаётганда Аллоҳга бўлган имон уни мустаҳкам сақлаб туради.
  Меҳрибон Аллоҳ, ризқ берувчи Аллоҳ ва бандаларининг ҳолидан хабардор бўлган Аллоҳ ҳар гоҳ бандалар Унга юзланганида, уларга хотиржамлик ато этишини имонлилар яхши биладилар.
  Шунинг учун ҳақиқий мўминлар ҳамиша ҳаётларида хотиржамлик ва осойишталик ҳолатини ўзларида ҳис қиладилар, ҳар қандай изтиробланиш уларнинг руҳидан йироқдир. Уларнинг ҳамма ишлари Худо учун бўлгани боис, агар ишларида зарар кўрсалар ҳам ўрнини Аллоҳнинг ўзи тўлдиради, дейдилар ва ҳатто жанг майдонида ҳам табассум уларнинг юзидан арамайди.
  Қуръони Карим бу борада шундай буюради:

(الَّذِينَ آمَنُواْ وَلَمْ يَلْبِسُواْ إِيمَانَهُم بِظُلْمٍ أُوْلَئِكَ لَهُمُ الأَمْنُ وَهُم مُّهْتَدُونَ)

  Имон келтирган ва ўз имонларини зулм билан қориштирмаганлар- айнан ўшалар учун хотиржамлик, омонлик бордир ва ўшаларгина ҳидоят топганлардир. (Анъом сураси, 82-оят)

 

{mp3}2-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 3.59 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.