Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳни Танишнинг Ишончли Икки Йўли

Аллоҳни Танишнинг Ишончли Икки Йўли

  Аллоҳни таниш йўллари ҳақида қадимдан ҳозирги даврга қадар жуда кўплаб китоблар ёзилгандир. Донишмандлар ва бошқалар орасида кўплаб мунозаралар бўлиб ўтгандир. Уларнинг ҳар бири ушбу ҳақиқатни англаш учун маълум бир йўлни танлашган.

Бироқ бизни борлиқ коинотнинг вужудга келтирувчисига яқинлаштирадиган икки йўл бошқа йўллардан кўра яхшироқдир:
1. Ички йўл ёки қалбга қулоқ солмоқ йўли
2. Ташқи йўл
  Биринчи йўл; ўзимизнинг ички оламимизга чуқур назар солиб, қалбимиздаги тавҳид (яккахудолик) нидосини жонимиз билан эшитишимиздир.
  Иккинчисида эса кенг оламга ибрат кўзи билан боқиб, Аллоҳнинг белгиларини унда кўрамиз. Ҳар бир мушоҳада қиладиганимиз заррачаларда ҳам Уни кўрамиз. Гарчи бу икки йўл ҳақида баҳслашиш кўп вақт талаб қилса-да, бироқ биз бу мавзуни қисқача кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

  Ички йўл ёки қалбга қулоқ солиш

 1. Донишмандларнинг айтишича, ҳар қандай одам қайси тоифага тегишли бўлишидан қатъий назар агар ўз ҳолига ташлаб қўйилиб, ҳеч қандай таълим кўрмаса, ҳатто художўйлар билан моддиюнлар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатлардан ҳам хабари бўлмаса-да, бутун борлиқни қамраб олган, моддий жаҳондан юксак бўлган ва бепоён ва чексиз қудратга эга бўлган Зотни ҳис қила бошлайди. У қалбининг тубидан отилиб чиқадиган меҳрли ва латиф нидонинг уни қудрат ва илмнинг манбаи бўлмиш Аллоҳ таоло томон чорлаётганини ҳис этиб туради. Бу фитратдан чиқадиган пок садодир.
  2. Бу дунёдаги турли ташвишлар одамни овора қилиб қўйиши мумкин, натижада одам фитратининг пок нидосини эшитмай, ғофил қолиши мумкин. Лекин бирон-бир қийинчилик ёки мусибатга, турли табиий офатларга ва ҳалокатга учраётган тайёрада кетаётганида ёки шунга ўхшаш хавфли вазиятга дучор бўлганида, дунёдаги моддий кўмаклардан умиди узилганида, қалбидаги фитрий садо унга ором ва хотиржамлик бағишлайди. Бу нидо инсонни қудратлиларнинг энг қудратлиси томон ундайди. Барча қийинчиликлар бу қудрат қаршисида осон ҳал бўлишини ҳис қилади.
  Ҳаётда оғир аҳволга тушиб қолган одамнинг юқоридаги ҳолатга тушмаслиги маҳолдир. Одам беихтиёр Худога юзланиб, Унга ёлвора бошлайди. Шунда Аллоҳнинг инсонга нақадар яқин эканлиги тобора ошкор бўлади.
  Албатта ушбу фитрат нидоси ҳамиша қалбда бордир, лекин қийинчилик даврида унинг таъсири неча баробар ошади.
  3. Тарихнинг гувоҳлик беришича, ҳотиржамликда кун кечирган қудрат эгалари ҳатто Аллоҳнинг номини тилга олишдан ҳам ибо қилишган. Бироқ қудратларини таҳдид остида кўрсалар ёки қасрлари қулаётганини кўрганларида қалб нидоларини аниқ эшитишган.
  Масалан; Фиръавн тўлқинлар ичра ғарқ бўлаётганида ва ўзини ночор ҳолда топганида, далаларга барака берувчи сувнинг ўлим фармонини келтираётганини кўрганида, бир қанча кичик тўлқинлар қаршисида ҳам ожиз қолади. Ана шунда фарёд қилиб деди: Эндиликда эътироф қилиб айтаманки, Мусонинг буюк Худосидан ўзга илоҳ йўқдир. Бу фарёд аслида Фиръавннинг қалбидан отилиб чиққан фитрий нидо эди. Нафақат Фиръавн балки ҳар қандай бошқа одам ҳам шундай шароитда қалб нидосини эшита олади.
  4. Ҳар вақт қалбингизнинг тубига назар солсангиз, у ерда Аллоҳ тарафига чақирувчи нур борлигини кўришингиз мумкин. Балки бирон қийинчиликка дуч келиб, ҳамма ердан ноумид бўлганингизда, сиз ҳам шундай ҳолатга тушган бўлишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда танҳо умидингиз ва Унга бўлган ишқингиз қалбингизга оро берган бўлса ажаб эмас.
  Ушбу йўл Аллоҳ томонга етаклайдиган энг яқин йўл бўлиб, ҳар бир инсон ўзининг ички оламидан бутун борлиқни яратган буюк Зот сари йўл ололади.

  Фақат биргина савол:

 Балки баъзиларнинг ҳаёлида шундай савол туғилиши мумкинки, Худога бўлган интилишимиз ота-онанинг тарбиялари ёки шароит ва муҳитнинг таъсири орқали вужудга келган бўлишининг эҳтимоли йўқми?
  Бу саволнинг жавобини кейинги дарсда тушунтирамиз. Ҳозир эса қуйидаги оятга диққатингизни қаратмоқчимиз:

(فَإِذَا رَكِبُوا فِي الْفُلْكِ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ فَلَمَّا نَجَّاهُمْ إِلَى الْبَرِّ إِذَا هُمْ يُشْرِكُونَ)

  Қачонки, улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан қўрқиб,) Аллоҳга чин ихлос билан илтижо қилурлар. Ва қачонки, (Аллоҳ уларни қуруқликка чиқариб,) нажот бергач, баногоҳ улар (Аллоҳни унутиб, Унга) ширк келтирурлар. (Анкабут сураси; 65-оят)

 

{mp3}3-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 3.05 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.