Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Кичкина Бир Қушда Бир Олам Мўъжиза

Кичкина Бир Қушда Бир Олам Мўъжиза

Бу дарсда буюк бир ўлка бўлмиш ўз вужудимиздан ташқарига чиқиб, бошқа бир мавжудотлар оламига сайр қилиб, уларнинг ажойиб низомига бир назар ташламоқчимиз. Ҳарчанд ҳали буюк ўлка бўлмиш ўз вужудимизнинг етти шаҳридан бир кўчасини ҳам кириб кўрмаган бўлсак ҳам.

  Ғира-шира бўлган осмонга назар солсак, қоронғида тезлик билан ҳар тарафга учаётган жажжигина чаққон ва бошқа қушлардан фарқ қиладиган қушчага кўзимиз тушади. Сирли кўланка каби зулматли пардалар орасида учаётиб, ўз озуқасини чаққонлик ва ботирлик билан ов қилувчи бу ажойиб кичкинтой қуш ҳаммамизга таниш- кўршапалакдир.
  Унинг қоронғида бирор тўсиққа урилмасдан аниқ ва тез ҳаракат билан учиши одамни таажжубда қолдиради. Нақадар унинг устида кузатувлар олиб борилса, бу жунбоқли қушнинг янги сирлари очила бошлайди.
  Бу қуш туннинг қоронғи-зулматида бир кабутарнинг қуёш нурлари ёғиб турган кундузи чоғи учаётгани каби, тезлик ва довюраклик билан парвоз қилишини кузатишимиз мумкин. Шубҳасиз, агар кўршапалак тўсиқлар борлигини етгазиб турадиган ахбарот воситасига жиҳозланмаганида эди, жуда эҳтиёт билан учган бўларди.
  Кўршапалак қоронғи ва ҳар хил тўсиқлар ва қурумларга тўла туннелга қўйиб юборилса-да, жуда тез учишига қарамай, бирор марта туннел девори ёки у ердаги турли хил тўсиқларга урилиб кетмай, унинг қаноти устига заррачалик қурум қўнмайди. Кўршапалакнинг бундай ажойиб яратилиши унинг мураккаб тузилишидадир.
  Чунки, бу парранданинг вужудида «радар»га ўхшаш дастгоҳи мавжуддир. Бу ерда кўршапалакнинг кичик организмидаги «радар аппарати»га ўхшаш хусусияти билан танишишимиз учун «радар дастгоҳи» хусусида бир оз маълумот беришни зарур, деб биламиз:
  Физикада товушлар масаласида ультратовуш тўлқинлари ҳақида айтилишича, ультратовуш тўлқинларининг тебраниш частотаси 20 килогерцдан юқори бўлгани учун инсон қулоқлари уларни эшитишга қодир эмас. Шу боис, уларни «ультратовуш», деб аташади. Ультратовуш тўлқинларининг эластик тебранишларини махсус дастгоҳ ёрдамидагина эшитиш мумкин.
  Шундай тўлқинларни бирор-бир кучли юборувчи дастгоҳ орқали фазода пайдо қилсак, ушбу тўлқинлар фазода кенг тарқалиб, олға бора бошлайдилар. Бироқ фазонинг бирор нуқтасида бирон-бир тўсиққа, масалан; душманнинг ҳарбий тайёрасига ёки унинг учқичига урилганда, деворга урилган копток каби ёхуд тоғга урилиб, ундан қайтиб эшитиладиган акс садо сингари қайтиб келишади. Ушбу тўлқинларнинг тўсиққа урилиб қайтиб келиш замонининг оралиғи миқдоридан ўша тўсиқ масофасини аниқла олиш мумкин.
  Тайёралар, учқичлар ва кемаларнинг аксари «радар дастгоҳи» ёрдамида бошқарилади ва исталган мақсад сари йўналтирилади ва шунингдек, душман тайёралари ва кемаларини қидириб топиш учун радардан фойдаланилади.
  Кўршапалак бирор тўсиққа яқинлашганида, улардан чиқадиган, инсон сезишга қодир бўлмаган ультрақисқа тўлқинларни сеза олиш қобилияти билан бу тўсиқдан узоқлашишга ёрдам беради. Кўп ҳолларда ҳозирги замон саноат жиҳозларида радардан фойдаланилади. Радарлар тайёраларда ҳам қўлланилиб, уни мақсад сари йўналтиради. Ҳарбий тайёраларда ҳам радарлардан фойдланилади. Улар душман объектини топишда қўл келади ва ҳ.к.з.
  Донишмандларнинг айтишларича, кўршапалакнинг кичик организмида радарга ўхшаш дастгоҳ мавжуд бўлиб, у эшитилмайдиган паст тўлқинларни микрофон каби 30-60 баробар кучайтириб беради. Натижада, кўршапалак девор ва тўсиқлардан келаётган тўлқинларни ўта кучайтирилган ҳолда қабул қилади. Агар кўршапалакни бирор хонада учирсак ва ўша захоти ультратовуш тўлқинларини эшитиш мумкин бўлган тўлқинларга ўзгартирадиган микрофонни ўрнатсак, қулоққа озор берадиган ғала-ғовур овозлар хонани қўршаб олади ва ҳар сонияда 30 дан 60 мартабагача ультратовуш тўлқинлари кўршапалакдан эшитилади.
  Лекин бу ерда бир савол туғилади, у ҳам бўлса: «Кўршапалакнинг қайси бир аъзоси тўлқинларни жўнатади-ю ва қайси бири қабул қилиб олади? Бошқача қилиб айтганда: Кўршапалакнинг тўлқинларни жўнатувчи дастгоҳи қайси ва қабул қилиб олувчи дастгоҳи қайсидир?»
  Бу саволга донишмандлар қуйидаги жавобни берадилар:
Ушбу тўлқинлар кўршапалак ҳалқумининг кучли мушаклари орқали пайдо бўлиб, бурнининг тешикларидан ташқарига юборилади. Тўсиқларга урилиб қайтган тўлқинларни эса унинг катта-катта қулоқлари қабул қилиб олади.
Шундай қилиб, кўршапалакнинг тунги ажойиб учишининг асосий омили унинг қулоқларидир. Рус олими «Журин» ўзининг ўтказган тажрибалари асосида шундай натижага келади: Агар кўршапалакнинг қулоқлари кесиб ташланса, у бирор тўсиққа урилмай учиш қобилиятини йўқотар экан. Лекин агар унинг кўзлари буткул олиб ташланса, худди аввалгидек, олий маҳорат билан учаркан.
  Ажабланарлидир, кўршапалак қулоқлари билан кўрар экан, кўзлари билан эмас! Энди айтингчи, ана шундай жуссаси кичик ва жажжи бир парранданинг вужудига ким шундай аниқ, ҳайратланарли ва қудратли жиҳозни ўрнатиб қўйган? Ким кўршапалакка кечқуруннинг қоронғи-зулматида учаётганида ўз жонини турли хил хавф-хатардан сақлаб қолиш учун тўлқинларни жўнатиб, уларни қабул қилиб олувчи жиҳоздан фойдаланишни ўргатган?… Чиндан ҳам ким ўргатган?
  Онги ва шуури бўлмаган табиат бу ишни қила олиши мумкинми? Буюк олимлар машаққат чекиб,  кўп маблағлар сарфлаб ясаган дастгоҳни табиат осонлик билан кўршапалакнинг организмида ярата олади?
   Ҳазрат амирал-мўминин Али (алайҳис салом) «Наҳжул балоға» номли китобида кўршапалак яралиши тўғрисида ирод этган хутбасида шундай дейди:

وَلاَ تَمْتَنِعُ مِنَ الْمُضِيِّ فِيهِ لِغَسَقِ دُجُنَّتِهِ… فَسُبْحَانَ الْبَارِيءِ لِکُلِّ شَيْءٍ، عَلَي غَيْرِ مِثَالٍ خَلاَ مِنْ غَيْرِهِ!

  «Қоронғи зулматда ҳеч иккиланмасдан шитоб билан учаётгтан кўршапалакка қаранг… Дарҳақиқат, бутун айб-нуқсондан пок ва муназзаҳ бўлган Аллоҳга ҳамд-санолар бўлсинки, У бирон-бир намунасиз ўз қудрати билан махлуқотларини яратади» (Наҳжул балоға; 154-Хутба)

{mp3}8-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 3.54 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.