Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Яратилишдаги Тартиб-Интизом Намуналари

Яратилишдаги Тартиб-Интизом Намуналари

 Яратилган жаҳоннинг қайси бурчагига кўз ташламайлик, унда «назму тартиб» ва «мақсад» ва «режа-дастур»ни очиқ-ойдин кўришимиз мумкин. Ушбу масаланинг бир неча намуналарини кўриб чиқишимиз учун бу дарсда сиз азиз ўқувчиларга бир неча кичик ва катта мисоллардан келтирмоқчимиз.

  Ҳартугул, бугунги кунда илму саноат ривожланиши билан яратилиш сирлари, табиат оламининг ажойиб томонлари, инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар тузилишининг ингичка тарафлари, инсонни ҳайратлантирадиган бир ҳужайрали мавжудотлар ва юлдузларнинг ғаройиб олами кашф этилмоқда. Ҳар бир кашфиёт бу оламнинг қанчалик аниқ эканлигини яққолроқ кўрсатиб, коинот сирларининг кашф этилиши ва илм-фаннинг зарралар оламига кириб келиши билан гўёки яккахудоликни ўрганиш эшиклари биз томонга очилмоқда.

  Шу нарсани журъат билан айта оламизки, табиатшуносликка оид бўлган китобларнинг барчаси бизга тавҳид ва яккахудолик дарсини ўргатиб, Парвардигоримизнинг азамати ва қудратини намоён қилаётиб. Негаки, ушбу китоблар оламдаги мавжудотларнинг ажойиб низомини ошкор этиб, яратувчи Зот нақадар Олим ва Қодир эканини яққол кўрсатади.

1. Баданимиз мамлакатининг бошқарув маркази:

  Инсон бош суягининг ички қисмида кул рангли тўлиқ бир модда мавжуд бўлиб, унга мия, деб айтилади. Бу мия баданимизнинг энг муҳим ва мураккаб аъзосини ташкил этиб, аниқ вазифани бажаради. Чунки, бу қисмдан баданнинг бутун аъзоларига фармон берилади. Бу бошқарув марказининг қанчалик аҳамиятга эгалигини қуйидаги хабардан билиб олиш мумкин:

  Рўзномаларда ёзилишича, Шероз шаҳридан бир талаба Хўвзистон вилоятида авто ҳалокатга учраши таъсирида мияси зарба ейди. Бироқ кўринишидан ҳеч бир айби йўқдек эди. Ҳамма бадан аъзолари соғлом бўлишига қарамай,  унинг мияси чайқалгани учун хотирасини қўлдан бериб қўйган эди. Ҳамма гапга яхши тушунарди ва унинг фикри яхши ишларди, лекин ўзининг ўтмишини унутгани учун ота-онасини кўрганида уларни асло танимади. Онасини унга таништиришганда, уни биринчи марта кўриб турибман, деб таажжубланарди. Уни Шероз шаҳрига ўзининг уйига олиб бориб, йигитга ўзининг ясаган нарсаларини кўрсатишганда, уларга ҳайратланиб боқарди ва йигит буларнинг ҳаммасини биринчи марта кўраётганлигини айтар эди.

   Шунда маълум бўлдики, авто ҳалокатда миясининг хотиралар қисми лат еб, фикрлаш билан хотирада сақлаш марказини бир-бирига улаб турадиган айрим мия ҳужайралари ишдан чиққан экан.

   Қизиғи шундаки, миясининг зарба ейиш таъсирида ишдан чиққан қисмининг миқдори бир игнанинг учидек кичик бўлиши мумкин. Лекин инсон ҳаётида ана шундай миянинг кичик қисми ҳам қанчалик буюк таъсирга эга экани ва инсон миясининг қурилмаси нақадар мураккаб ва ажабланарли экани инсонни ҳайратда қўяди.

Мия ва асаблар тузилмаси икки қисмдан иборатдир:

1. Ихтиёрий асаблар тузилмаси:

  Юримоқ, сўзлашмоқ, қарамоқ ва … каби инсондан ихтиёрий равишда содир бўладиган ҳар бир хати-ҳаракатлар ихтиёрий асаблар тузилмасининг назорати остида амалга ошади.

2. Ихтиёрий бўлмаган асаблар тузилмаси:

  Юрак, меъда ва бошқа аъзолар фаолиятини бошқаради. Бу тизимнинг кичик бир бўлаги ҳам ишдан чиқиб қолса, юрак ёки бошқа аъзонинг мутлақо ишдан чиқишига сабаб бўлади.

 Миянинг ажойиб қисмларидан бири

  «Мийя» ақл-идрок, ирода, ҳис-туйғу ва хотира маркази бўлиб, асабийлашиш, қўвониш ва қўрқиш сингари руҳий ҳолатлар унга тегишлидир.

   Агар бирор жонзотнинг асаб тизмаси соғломлигича қолдирилиб, мия қисми эса олиб ташланса, у билиш ва ҳис қилиш хусусиятини мутлақо йўқотади. Мисол тариқасида, синаб кўриш учун бир кабутарнинг мия қисмини олиб ташлашади. Шунда кабутар бир муддат тирик қолса-да, бироқ унинг олдига сепилган донни аниқла олмай, очликда қолади ва уни ҳавога учирганларида, бирор тўсиққа тегиб, ерга йиқилади.

Миянинг ҳайратлантирадиган бошқа қисми хотирадир

  Хотира кучи қанчалик ажойиб экани хусусида фикр юритганмисиз? Агар биздан бир соатчалик хотира олиб қўйилса, қандай ҳам қайғули тақдирга дучор бўлишимиз мумкин?

  Хотира маркази, миянинг кичик қисмини ташкил этиб, бутун умр давомидаги хотираларни ингичка хусусиятлари билан сақлаб қолади. Биз билан учрашган шахсларнинг қомати, ранги, кийими, ахлоқи ва руҳий хусусияларнинг барчасини хотира ўзида сақлаб, учрашган ҳар бир шахс учун уларга хос ҳужжатлар йиғими тўплайди. Бирор шахс билан учрашган заҳотиёқ, фикримиз ўша йиққан кўп ҳужжатлар ичидан мазкур шахсга хос бўлганини олиб, уни зудлик билан кўздан кечиради.

  Ажабланарли ери шундаки, хотира маркази ўзи тўплаган ҳужжатлар асосида учрашган шахс билан қандай муомалада бўлишни бизга буюради. Агар у дўстимиз бўлса, эҳтиром қилишни ва агар душманимиз бўлса, ундан нафратланишни буюради. Бу ишларнинг ҳаммаси шунчалик тезлик билан бажариладики, тақрибан замон ўтиши ҳис қилинмайди.

  Масаланинг ҳайратланарли томони шу пайт ошкор бўладики, хотирамизда тўпланган нарсалар суратлар ва тасвирлар ёрдамида ёзиб қолдирилса, шубҳасиз, кўп варақалар тузилади. Натижада, кенг омборни эгаллайди. Шунда ҳар бир суратни кўп суратлар ичидан олиб чиқиш учун кўп шахсларни маъмур қилиш лозим бўлади. Бироқ бизнинг хотирамиз бу ишларни осонлик ва тезлик билан бажаради.

Шуурсиз-онгсиз табиат қандайига ақл-идрок ярата олади?

  Инсон миясининг ажойиб экани хусусида кўплаб китоблар ёзилган бўлиб, олий уқув юртлари китобларида бу борада тўла маълумотни қўлга киритиш мумкин. Шундай ингичка, мураккаб, аниқ ва сирли идрок марказини шуурсиз ва онгсиз бир табиат яратганига ишониш мумкинми? Шуурсиз табиат ақл-идрокни яратган, деб билишимиздан ҳам ажабланарлироқ сўз борми? Қуръони Карим бу хусусида шундай буюради:

 (وَفِي أَنْفُسِكُمْ أَفَلا تُبْصِرُونَ)

  Ўз вужудингизда Аллоҳ буюклигининг ва қудратининг белгилари мавжуддир. Бу ҳақиқатни кўрмайсизларми? (Зориёти сураси, 21-оят)

 

{mp3}7-nutq{/mp3}

fayl o`lchami: 4.28 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.