Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Имом Али-Аллоҳга имон келтириб, Унга молу жонини бахшида этган зот

Имом Али-Аллоҳга имон келтириб, Унга молу жонини бахшида этган зот

 وَالَّذِى نَطَقَ الْقُرْآنُ بِتَفْضِيلِهِ، قالَ اللَّهُ تَعَالَى: ﴿وَفَضَّلَ اللَّهُ الْمُجاهِدِينَ عَلَى الْقاعِدِينَ أَجْراً عَظِيماً، دَرَجاتٍ مِنْهُ وَمَغْفِرَةً وَرَحْمَةً، وَكانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِيماً﴾ وَقالَ اللَّهُ تَعَالَى: ﴿أَجَعَلْتُمْ سِقايَةَ الْحآجِّ وَعِمارَةَ الْمَسْجِدِ الْحَرامِ، كَمَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ، وَجاهَدَ فى سَبِيلِ اللَّهِ، لا يَسْتَوُونَ عِنْدَ اللَّهِ، وَاللَّهُ لا يَهْدِى الْقَوْمَ الظّالِمِينَ. الَّذِينَ آمَنُوا وَهاجَرُوا وَجاهَدُوا فِى سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ، أَعْظَمُ دَرَجَةً عِنْدَ اللَّهِ، وَأُولَئِكَ هُمُ الْفآئِزُونَ. يُبَشِّرُهُمْ رَبُّهُمْ بِرَحْمَةٍ مِنْهُ وَرِضْوانٍ، وَجَنّاتٍ لَهُمْ فِيهَا نَعِيمٌ مُقِيمٌ. خالِدِينَ فِيهَا أَبَداً، إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ أَجْرٌعَظِيمٌ﴾

  Сиз шундай кишидирсизки, Қуръон унинг устунлиги ва афзаллиги тўғрисида сўз юритган олий мартабали Аллоҳ буюради: «Аллоҳ молу жонлари билан жиҳод қилгувчиларни ўтириб олгувчилар (жиҳодда иштирок этмаганлар)дан буюк ажр-мукофот, ўз томонидан бўлган юксак даражалар ҳамда мағфират ва фазлу марҳамат билан устун қўйди. Аллоҳ  мағфиратли ва раҳимли Зотдир.»[1]

 Ва яна буюрадики, «Сизлар ҳожиларга сув беришни ва масжидул ҳаромни обод қилишни Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган ҳамда Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотларнинг амалларига тенг деб, билдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузуридада тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.

 Имон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида молу жонлари билан курашган зотларнинг Аллоҳ ҳузуридаги даражалари жуда улуғдир ва ўшаларгина бахт-саодатга эришувчидирлар. Парвардигорлари уларга ўз тарафидан раҳмат ва ризолик ҳамда улар учун бўладиган жаннатлар хушхабарини берурки, у жаннатларда доимий неъматлар бордир. Улар ўша жойда абадий қолурлар. Шубҳасиз, фақат Аллоҳнинг ҳузуридагина улуғ ажр бордир.»[2‌]

Изоҳ:

 Ушбу ояти карима аҳли суннат олимлари ўз китобларида ривоят қилишларича, имом Али(алайҳис салом) ва Аббос ибн Абдул Мутталиб ва Талҳа ибн Шайба ҳақида нозил бўлгандир.

 Шайба ва Аббос бир-бирларига нисбатан ўзларининг юксак ва устунликлари хусусида сўз юритиб фахрланиш билан машғул бўлиб турганларида, имом Али(алайҳис салом) у иккисининг ёнидан ўтаётиб, не боисдан фахрланишларини сўрадилар. Шунда Аббос деди: ҳеч бир кишига берилмаган имтиёз ва устунлик менга берилгандир ва ушбу имтиёз ҳаж маросимида ҳожиларга сув беришдан иборат.

 Шайба деди: мен эса Масжидул ҳаромни обод қилиш (таъмирлаш) фазилатига эгадирман. Шу вақт имом Али(алайҳис салом) дедилар: сизлардан ҳаё қилсамда, лекин айтишим лозимки, мен бу оз ёшим билан шундай бир фазилатга эгадирманки, сизларда бу фазилат йўқдир. Улар сизнинг фазилатингиз нимадан иборат? деб сўрашди.

 Имом Али(алайҳис салом) дедилар:

ضَرَبْتُ خَرَاطِيمَكُمَا بِالسَّيفِ حَتَّى آمَنْتُمَا بِاللهِ تَبَارَكَ وَ تَعَالَى وَ رَسُولِهِ.

«Қилич билан бурунларингизга урдим (яъни: қилич билан бўйин эгдирдим), токи сизлар Аллоҳ таборак ва таоло ва Унинг Пайғамбари(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)га имон келтирдингиз».

  Аббос бу сўзни ишитгач, дарғазаб бўлган ҳолда ўрнидан туриб, Пайғамабар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ҳузурларига келди ва шикоят қилиб шундай деди: Али мен билан қандай сўзлашаётганини кўрмаяпсизми?

 Шунда Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Али(алайҳис салом)ни ҳузурларига чақириб шундай марҳамат қилдилар: нима учун амакингиз билан бундай сўзладингиз?

 Имом Али(алайҳис салом)дедилар: Эй Расулулллоҳ! У ҳақ ва тўғри сўзни айтишим билан ранжиди. Шу вақт ҳазрати Жаброил(алайҳис салом)нозил бўлиб деди: Эй Муҳаммад(саллаллоҳуалайҳи ва олиҳи)! Парвардигорингиз сизга салом йўллаб ушбу оятни уларга тиловат қилишингизни буюради:

﴿ أَجَعَلْتُمْ سِقايَةَ الْحآجِّ وَعِمارَةَ الْمَسْجِدِ الْحَرامِ، كَمَنْ آمَنَ  بِاللهِ وَ…﴾.

 Шунда ҳазрати Аббос(разияллоҳу анҳу)уч марта «рози-хушнуд бўлдим» деди.

  Мазур уч ояти карима ушбу ҳақиқатни яъни: Аллоҳга имон келтириш ва Унинг йўлида ҳижрат қилиб ва жиҳод қилиш, ҳожиларга сув бериш ва Масжидул ҳаромни обод қилиш каби ишларнинг барчасидан устун ва афзал эканлигини уқтиради. Имом Али(алайҳис салом)қуйидаги уч фазилат ва юксаклик: Аллоҳ ва Қиёмат кунига имон келтириш ва Унинг йўлида ҳижрат қилиб, жиҳод қилишга эга бўлганликлари туфайли, ҳожиларга сув бергувчи ва Масжидил ҳаромни обод қилувчи (таъмирловчи) каби кишилардан юксак ва устун эканликлари ушбу оятлар орқали тасдиқланиб, Аллоҳ таоло томонидан буюк уч неъмат у зотга ато этилиши билан қуйидагича баҳоланурлар:

 Парвардигорлари уларга Ўз томонидан бўлган фазлу раҳмат хушхабарини бериб, уларни буюк неъматдан баҳраманд қилур:

﴿ يُبَشِّرُهُمْ رَبُّهُمْ بِرَحْمَةٍ مَِنْهُ﴾.

  Ўзининг энг буюк неъматларидан бўлган ризолигини уларга ато этгай:

﴿رِضْوَانٍ﴾.

  Неъматлари доимий бўлган Жаннатлардан уларга жой берур:

﴿ وَجَنَّاتٍ لَهُمْ فِيهَا نَعِيمٌ مُقِيمٌ﴾.

 Сўнгра ояти каримада чуқурроқ таъкид қилиш учун шундай қўшимча қилади: «уч фазилатга эга бўлган мана шундай зотлар, абадий Жаннатларда мангу ҳаёт кечиргайлар».

﴿خَالِدِينَ فِيهَا اَبَدًا﴾.

 Зероки, улуғ ва буюк ажру мукофотлар Аллоҳнинг ҳузурида бўлиб, бандаларининг қилган амаллари учун уларга бахшида қилгай:[3‌]

                                  ﴿ اِنَّ اللهَ عِنْدَهُ اَجْرٌ عَظِيمٌ﴾



[1]. Нисо сураси95-96-оят

[2‌]. Тавба сураси19- дан 22-оятгача

[3]. Имом Али(алайҳис салом)нинг мазкур буюк фазилатларини ўз китобларида тасдиқлаган ҳолда ривоят қилган аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборатдирлар:

  1. 1. Жоруллоҳ, Замахшарий, «Тафсирул Кашшоф», 2-ж, 256-б, ушбу оятнинг тафсирида.
  2. 2. Фахри Розий, «Ат-тафсирул Кабийр», 16-ж, 11-б, ушбу оятнинг тафсирида.
  3. 3. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 62-боб, 238-б.
  4. 4. Ҳофиз Ҳасконий, «Шавоҳиддут танзийл», 1-ж, 344-б.
  5. 5. Жалолуддин Суютий, «Ад-дуррул мансур», 3-ж, 236-б ва бошқа нашрида 218-б.
  6. 6. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 367-368-ҳ.
  7. 7. Ҳофиз Абу Наим, «Маа назала минал Қуръони фий Алиййин», ушбу оятнинг тафсирида.
  8. 8. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 21-боб, 106-б.
  9. 9. Воҳидий, Нишобурий, «Асбобун-нузул», 182-б.
  10. 10. Ибн Жарийр Табарий, «Тафсири табарий», 10-ж, 96-б ва бошқа нашрида 14-ж, 170-б.
Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.