Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Мавло Али (алайҳис салом) умматнинг ҳидоятчиси (4)

Мавло Али (алайҳис салом) умматнинг ҳидоятчиси (4)

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ قَالَتْ: سَمِعْتُ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: عَلِىُّ بْنُ أَبِى طَالِبٍ مَعَ الْقُرآنِ وَ الْقُرآنُ مَعَهُ، لايَفْتَرِقَانِ حَتَّى يَرِدَا عَلَىَّ الْحَوْضَ.

«Пайғамбаримизнинг аёллари Умми Салама ривоят қилиб дедики, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилдилар:

  Али ибн Аби Толиб Қуръон билан бирга ва Қуръон у билан биргадир, Ҳавзи кавсар ёнида менга кириб елгунларига қадар бир-бирларидан ажралмасдирлар».[1]

عَن أَبِى بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيْهِ قَالَ: قَالَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَ سَلَّمَ: لِكُلِّ نَبِىٍّ وَصِىٌّ وَ وَارِثٌ وَ إِنَّ عَلِيًّا وَصِيِّى وَ وَارِثِى.

  «Абу Бурайда отасидан ривоят қилиб дедики, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва олиҳи) шундай марҳамат қилдилар: Ҳар пайғамбар учун унинг йўлини давом эттирадиган васий ва в орис бордир ва шубҳасиз, Али менинг йўлимни давом эттиргувчи васий ва ворисимдир».[2]

عَنْ أَبِى الْحَمرَاءِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَ سَلَّمَ: مَنْ أَرَادَ أَن يَنْظُرَ إِلَى آدَمَ فِى عِلْمِهِ وَ إِلَى نُوحٍ فِى فَهْمِهِ وَ إِلَى إِبْراهِيمَ فِى حِلْمِهِ وَ إِلَى يَحْيَى بْنِ زَكَرِّيَا فِى زُهْدِهِ وَ إِلَى مُوسَى بْنِ عِمْرَانَ فِى بَطْشِهِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى عَلىِّ بنِ أَبِى طَالِبٍ.

  «Абу Ҳамро ривоят қилиб дедики, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилдилар: Кимки, Одам (алайҳис салом)нинг илми-донолигига қарамоқчи бўлса ва Нуҳ (алайҳис салом)нинг фаҳму-фаросатига назар солмоқчи бўлса ва Иброҳим (алайҳис салом)нинг ҳалим ва сабру бардошли эканлигини ва Яҳё ибн Закариё(алайҳис салом)нинг зоҳид ва дунё молу матосига нисбатан берағбатлигини кўрмоқчи бўлса ва Мусо ибн Имрон(алайҳис салом)нинг довюрак, қўрқмаслигига назар солишни истаса, шунда Али ибн Аби Толиб(алайҳис салом)га қарасин».[3]

  Яъни: Имом Али (алайҳис салом) шундай бир юксак ва олий даражали инсон эдиларки, Аллоҳнинг улуғ пайғамбарларидаги бутун яхши ва эзгу сифат ва хусусиятлар у ҳазратда мужассам эди ва бундай олий сифат ва хусусиятларга эга бўлиш, фақатгина Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва у ҳазратнинг ҳақ халифа ва ворисларига хосдир.

حَدَّثَنِى عَبْدُاللهِ بْنِ أَسْعَدِ بْنِ زُرَارَةَ، قَالَ: قَالَ رَسولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَ سَلَّمَ لَيلَةً أُسْرِىَ بِى إِنْتَهَيْتُ إِلَى رَبِّى عَزَّ وَ جَلَّ فَأَوْحَى إِلَىَّ [أَو أَخْبَرَنِى] فِى عَلِىٍّ بِثَلاثٍ: إِنَّهُ سَيِّدُ الْمُسْلِمِينَ وَ وَلِىُّ الْمُتَّقِينَ وَ قائِدُ الْغُرِّ الْمُحَجَّلِينَ.

  «Абдуллоҳ ибн Асад ибн Зурора ривоят қилиб дедики, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилдилар: Меърожга мени олиб чиққан кечаси Иззатли, Буюк Парвардигоримнинг ҳузурига шарафёб бўлдим, шунда Парвардигорим Али (алайҳис салом) уч сифат ва устунликка эга эканлиги хусусида менга ваҳий қилиб деди: Дарҳақиқат, у (Али) мусулмонларнинг сарвари ва парҳизкор, тақволи инсонларнинг пешвоси ва йўлбошчиси ва Қиёмат кунида пешанасидан нур тараладиган ибодат қилгувчиларнинг раҳнамосидир».[4]

عَنْ جابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ سَمِعْتُ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ لِعَلِىٍّ: النَّاسُ مِنْ شَجَرٍ شَتَّى وَ أَنَا وَ أَنْتَ مِنْ شَجَرَةٍ وَاحِدَةٍ ثُمَّ قَرَأَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: ﴿وَجَنَّاتٌ مِنْ أَعْنَابٍ وَ زَرْعٌ وَ نَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَ غَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَى بِمَاءٍ وَاحدٍ﴾

   «Жобир ибн Абдуллоҳ (разияллоҳу анҳу)ривоят қилиб деди: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан эшитдимки, Али (алайҳис салом)га шундай марҳамат қилардилар: Ҳамма инсонлар турли хил дарахтлардан (яралган)дирлар, мен ва сиз бир дарахтдан (яралган)миз. Сўнгра Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) қуйидаги ояти каримани ўқидилар: Узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган ҳамда шохламаган хурмолар бўлиб (уларнинг ҳаммаси ҳам) бир сув билан суғорилур (Раъд4 ояти)». [5]

عَنْ إِبْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ لِاُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ أَنَّ عَلِيًّا لَحْمُهُ مِنْ لَحْمِى وَ دَمُهُ مِنْ دَمِى وَ هُوَ بِمَنزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى إِلاَّ أَنَّهُ لا نَبِىَّ بَعدِى.

  «Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)ривоят қилиб дедики, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)аёллари Умми Саламага хитоб қилиб шундай марҳамат қилдилар: Эй Умми Салама дарвоқе Алининг гўшти менинг гўштимдан ва унинг қони менинг қонимдандир. У (Али)нинг менинг наздимдаги мартабаси, Ҳоруннинг Мусо наздидаги мартабаси кабидир, фарқи шундаки, мендан сўнг пайғамбар бўлмас».[6]

عَنْ زَيْدِ بْنِ يَثِيعَ قَالَ، بَعَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ أَبَا بَكْرٍ بِبَرَاءَةٍ ثُمَّ أََتْبَعَهُ عَلِيًّا، فَلَمَّا قَدِمَ أَبُو بَكْرٍ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أُنْزِلَ فِىَّ شَىْءٌ؟ قَالَ: لا وَ لَكِنِّى أُمِرْتُ أَنْ أُبَلِّغَهَا أَنَا أَو رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ بَيْتِى.

  «Зайд ибн Ясийъ ривоят қилиб дедики, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) (мушриклар ҳақида нозил бўлган) Бароъат-Тавба сураси билан Абу Бакрни Макка мушрикларига ушбу сурани тиловат қилиш учун (ўша сарзаминга) юбордилар. Сўнгра Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Абу Бакрнинг кетидан Али (алайҳис салом)ни йўлладилар ва имом Али (алайҳис салом) Бароъат сурасини Абу Бакрдан олиб, ушбу сурани мушрикларга етказдилар. Абу Бакр қайтиб келгач, шундай деди: Эй Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)! Мен ҳақимда бирор нарса нозил бўлдими? Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)марҳамат қилдилар: Йўқ, лекин бу сурани мен ва менинг Аҳли-байтим, (хонадоним)дан бўлган киши (мушрикларга) етказишга маъмур қилинганман (буюрилганман)».[7]

  Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг зиммаларида бўлган оғир вазифани у ҳазратнинг ўзлари ва ёки Аҳли-байтлари (хонадонлари)дан бўлган имом Али (алайҳис салом) ва у зотнинг зурриётларидан бўлган ўн бир имомдан бошқа ҳеч ким адо эта олмас. Бу ҳадис ва бунга ўхшаш кўпгина ҳадислар, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дан сўнг, у ҳазратнинг йўлларини давом эттирувчи ҳақ халифалари ва ворислари имом Али (алайҳис салом) ва у зотнинг зурриётларидан бўлган ўн бир имом эканлигига очиқ-ойдин ҳужжат ва далилдир.

  Имом Али (алайҳис салом) Аллоҳ томонидан танланган пок-маъсум, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ҳақ ворис ва халифалари бўлиб, бутун мусулмонлар у зотга бўйсуниб, итоат қилиш вожиб ва фарз бўлган биринчи имом, пешво, раҳбар, бошлиқ ва йўлбошчи сифатида улуғ, буюк ва юксак мақомга эга киши эдилар. У зотнинг хилофат мансабларини даъво қилиб, ноҳақ эгаллаб олган кимсаларда бундай фазилатлар умуман мавжуд бўлмаган. Имом Али(а.с)нинг юксак сифатлари ва хусусиятларини мен каби ожиз бандалар баён эта олмаймиз. Ушбу масалага Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг қуйидаги ҳадислари очиқ-ойдин исбот ва далилдир:

عَنْ إِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: لَوْ أََنَّ الرِّيَاضَ أَقْلامٌ وَ الْبَحْرَ مِدَادٌ وَ الْجِنَّ حُسَّابٌ وَالإِنْسَ كُتَّابٌ مَا أَحْصَوْا فَضَائِلَ عَلِىِّ بْنِ أَبِى طَالِبٍ.

  «Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)ривоят қилиб дедики, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) шундай марҳамат қилдилар: Агар дарахтлар қалам ва денгизлар сиёҳ, жинлар ҳисоблагувчи ва инсонлар эса ёзувчи бўлсалар эди, Али ибн Абу Толибнинг фазилатларини ҳисоблай олмаслар».[8]

   Диққатга сазовор бўлган нарса шундан иборатки, муборак «Ғадир» ҳайити Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли-байтлари (хонадонлари)нинг севинчли кунларидан бўлиб, «Ийдуллоҳил акбар» (Аллоҳ тайин этган энг буюк ҳайит) деб ном олгандир. Зероки, «Ғадир» кунида Аллоҳнинг фармони билан Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўзларидан сўнг, ҳақ халифа ва ворислари бўлмиш имом Али (алайҳис салом) ни барча мусулмонларга пешво, валий, раҳбар, бошлиқ ва йўлбошчи сифатида «Ҳажжатул видо» (видолашув ҳажи)да иштирок этган саҳобаларига эълон қилиб, тайин этдилар.

   Шу боис, «Ғадир» кунида Аллоҳ таборак ва таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га ваҳий йўллаб, динни комил қилганини ва Ўз неъматини тўкис этганини ва Исломни дин қилиб танлаганини барчага ошкор этди. Моида/3-оят.

  Шундай экан, Аллоҳнинг бизга ато этган ушбу мазкур буюк неъматини эъзозлаб, мўъминлар амири бўлмиш биринчи имомимиз Али (алайҳис салом)нинг муқаддас ҳузурларида бош эгиб, у ҳазратнинг кўрсатган йўлларидан боришда вафодор эканимизни изҳор қилиб, «Ғадир» ҳайитини мусулмонлар орасида нишонлаб, ушбу куннинг маънавий баракотидан баҳраманд бўлайлик.

 

Ассалому алайкум

Эй шери яздони Худо, Эй биродари Мустафо,

Эй жонишини пайғамбар, йўқ сенга ҳеч кас баробар.

Эй амирал мўъминин, сан раҳбари дини мубин,

Ғолиби жангги Хайбар, Эй имомлара падар.

Мустақим йўл роҳиби, Эй Кавсарнинг соҳиби,

Аллоҳла тўла юрак, қабрда биза кўмак.



Манбалар ва кўрсаткичлар:

[1]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳоким Нишобурий,  «Ал-мустадраку алас-саҳиҳайн» 3-ж,124-б.
  2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 103-б, 20-боб.
  3. Ҳайсамий, «Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид», 9-ж,134-б.
  4. Жалолуддин Суютий, «Тарихул хулафо», 173-б, боб фазоилу Алиййин.
  5. Ал-Муттақил Ҳиндий,  «Канзул уммол», 11-ж, 603-б ва бошқа олимлар ушбу ҳадисни нақл қилганлар.

[2] Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат олимлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Мағозилий,  «Маноқибу Амирил муъминийн»,201-б,238-ҳ.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 3-ж, 5-б, 1022-ҳ.
  3. Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол»,4-ж, 127-128-б, 8590-ҳ.
  4. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 62-боб, 260-б.
  5. Ҳайсамий, «Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид», 9-ж, 113-б, 7-ж, 200-б.
  6. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 90-295-б, 15-боб.
  7. Жалолуддин Суютий, «Аллиъолил маснуъа», 1-ж, 185-б.
  8. Ҳофиз Ҳасконий, «Шавоҳиддут танзийл», бақара сураси30 оятининг тафсирида.
  9. Жувайний Хуросоний,«Фароидус симтайн», 52-боб, 222-ҳ.
  10. Хоразмий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 88-б, 22-ҳ ва бошқалар.

[3]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ », 2-ж, 280-б, 804-ҳ.
  2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ»,253-б.
  3. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 122-б, 23-боб.
  4. Ибн Мағозилий,«Маноқибу Амирил муъминийн»,212-б,256-ҳ.
  5. Ибн Касир, «Албидояту ван-ниҳояҳ», 7-ж, 356-б.
  6. Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол», 4-ж, 99-б, 8464-ҳ.
  7. Ибн Абил Ҳадийд, «Шарҳи наҳжул балоға», 2-ж, 449-б, миср нашриёти.
  8. Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 35-б, 142-ҳ.

[4]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Хоразмий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 229-б.
  2. Ҳофиз Абу Наим, «Ҳилятул авлиё», 1-ж, 63-б.
  3. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 213-б ва 245-б, 56-боб.
  4. Ҳоким Нишобурий,«Ал-мустадраку алассаҳиҳайн»,3-ж,138-б,99-ҳ.
  5. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 45-боб, 190-б.
  6. Ҳайсамий, «Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид»,9-ж, 121-б.
  7. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 104-б, 146 ва 147- ҳ.
  8. Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол», 1-ж,64-б, 211-ҳ.
  9. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 2-ж, 256-б, 772-ҳ.
  10. Ибн Асир Ал-Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 1-ж, 69-б, ва 3-ж, 116-б.
  11. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 11-ж, 620-б.

[5]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 400-ҳадис, 90 ва 297-ҳадислар.
  2. Ҳоким Нишобурий, «Ал-мустадраку алас-саҳиҳайн»,2-ж,241-б.
  3. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ », 1-ж, 126-б, 178-ҳ.
  4. Жалолуддин Суютий, «Аддуррул мансур»,5-ж, 51-б, «Тарихул хулафо», 171-б.
  5. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 280-б, 38-ҳ.
  6. Ҳофиз Ҳасконий, «Шавоҳиддут танзийл», 395-ҳ.
  7. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 6-ж, 154-б ва 11-ж, 608-б.

[6]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ », 1-ж, 406-336-456-ҳ.
  2. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 1-ж, 177-189-бетлар ва ал-фазааил мазусидаги, 79 ва 80-ҳадислар.
  3. Ибн Можаҳ Қазвиний, «Сунану Ибн Можаҳ», 1-ж, 42-б, 115-ҳ.
  4. Бухорий, «Саҳиҳ бухорий», 5-ж, 81-б, 225-ҳ (Фазоилу асҳобин Набий).
  5. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3-ж, 1097-б, 1855-ҳ.
  6. Ҳофиз Абу Наим, «Ҳилятул авлиё», 7-ж, 194-б.
  7. Балозирий, «Ансобул ашроф», 2-ж, 95-б, 15-ҳ.
  8. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий,«Янобийъул­маваддаҳ»,56-153-б,6-боб.
  9. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн»,33-34-б, 40-50-ҳ.
  10. Ҳоким Нишобурий,«Ал-мустадраку алас-саҳиҳайн», 3-ж, 108-б.
  11. Ибн Касир, «Албидояту ван-ниҳояҳ», 8-ж, 77-б.
  12. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 37-боб, 168-б.
  13. Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол», 2-ж, 3-б, 2586-ҳ.
  14. Жалолуддин Суютий, «Аллиъолил маснуъа», 1-ж, 177-б.
  15. Ибн Ҳажар Асқалоний,«Лисонул мийзон»,2-ж,234-б ва бошқалар.

[7]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Балозирий, «Ансобул ашроф», 2-ж, 155-б, 164-ҳ.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ », 2-ж, 376-б, 871 дан 873 гача бўлган ҳадислар.
  3. Ибн Касир, «Албидояту ван-ниҳояҳ», 5-ж, 37-б, ва 7-ж, 35-б.
  4. Аҳмад ибн Ҳанбал,«Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал»,1-ж,318-б,1296-ҳ.
  5. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 221-б, 267 ва ундан кейинги ҳадислар.
  6. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 254-б, 62-боб.
  7. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий «Янобийъул маваддаҳ»,101-б, 18-боб.
  8. Тирмизий, «Сунану тирмизий»,13-ж, 169-б, 8-ҳ ва бошқа алломалар.
  9. Аҳмад Ибн Ҳанбал, «Фазоилус-саҳобаҳ», 2-ж, 694-б, 946-ҳадис, ва шунингдек, 795 ва 796- бетлар, 1090- ҳадис, 875 ва 876-бетлар, 1203-ҳадис.

[8]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 251 ва 252-бетлар, 62-боб.
  2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий,«Янобийъул маваддаҳ»,286-б,70-ҳ.
Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.